Хазораспда ДХМнинг янги биноси ишга туширилди

18:44 03 Июль 2020 Жамият
821 0

Хоразм вилоятининг Ҳазорасп туманида давлат хизматлари марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди. Эндиликда марказга ташриф буюрувчиларга кенг ва ёруғ, шинам хоналарда қулай шароитларда хизмат кўрсатилади. Бинода ташриф буюрувчилар учун кутиш зали, ёш болали оналар фарзандлари учун ўйинчоқлар билан тўлдирилган махсус хона, кутубхона, инвесторларга хизмат кўрсатиш хонаси, банк шохобчаси,  инфо-киоск мавжуд. Мурожаат қилувчилар электрон навбат олиш терминалида қайд қилиниб, маълумотлар мониторларда акс этиб туради. Интернетга уланиш учун бепул Wi-fi тизими ўрнатилган. Энг замонавий ахборот коммуникация воситалари билан жиҳозланган янги бино туман аҳолисига давлат хизматлари кўрсатиш сифатини янада яхшиланишига хизмат қилади.

Туманда давлат хизматлари маркази ташкил этилгандан буён 110 мингдан ортиқ, жорий йилнинг ўтган 6 ойи мобайнида 10 мингдан ортиқ мурожаатлар қабул қилинди, 1123 та тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилди.Таъкидлаш жоиз, шу пайтгача Хоразм вилоятида давлат хизматлари марказлари учун замонавий лойиҳалар асосида қурилган 7 та янги бино фойдаланишга топширилди.

Одилбек Одамбоев,
"Халқ сўзи"

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер