All

Беларусда президент сайловлари дастлабки натижалари эълон қилинди

Беларус МСК мамлакатда бўлиб ўтган президент сайловининг дастлабки натижаларини эълон қилди. Унга кўра, амалдаги президент Александр Лукашенко 80,23, унинг асосий рақиби Светлана Тихановская 9,9 фоиз овоз олган. Сайловда сайловчиларнинг 84,23 фоизи иштирок этган.

12:00 10 Август 2020
Ўзбекистон 2025 йилда ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинларига мезбонлик қилади

Осиё ўйинларини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш бўйича халқаро ва республика миқёсидаги тадбирлар ҳамда унинг доирасида кўргазмалар, конференциялар, илмий-амалий анжуманлар ва бошқа тадбирларни ўтказиш Дирекциянинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

11:45 10 Август 2020
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбийлари  “Халқаро армия ўйинлари — 2020”га етиб борди

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаментининг маълум қилишича, вакилларимиз Москва шаҳрига етиб борган. Халқаро армия ўйинларида фақат фахрли ўринларни эгаллашни мақсад қилган ҳарбий хизматчилар белгиланган ҳудудларга тақсимланди. 

11:23 10 Август 2020
Жанубий Кореяда кучли ёмғир ва кўчки оқибатида 30дан ортиқ инсон ҳалок бўлди

Жанубий Кореянинг табиий офатлар ва ҳалокатларга қарши курашиш бўйича штаби хабарига кўра, мамлакатда рўй берган сув тошқинлари ва тупроқ кўчкилари оқибатида 31 киши ҳаётдан кўз юмган, 11 киши бедарак йўқолган. Ушбу ҳодиса август ойи бошидан буён давом этаётган кучли ёмғирлар...

11:08 10 Август 2020
Икки кунда тўртта чартер рейс амалга оширилади

Бугун Сеул — Тошкент —​ Сеул, Тошкент — ​Деҳли —​ Тошкент, Қоҳира —​Тошкент —​ Қоҳира чартер рейслари амалга оширилади.

10:57 10 Август 2020
Эртага «Марказий Осиё + Япония» мулоқоти ТИВ раҳбарларининг навбатдан ташқари мажлиси бўлиб ўтади

2020 йил 11 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов видеоконференция шаклида «Марказий Осиё + Япония» мулоқоти ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг навбатдан ташқари мажлисида иштирок этади. Бу ҳақда ТИВ хабар берди.

10:51 10 Август 2020
Раҳбарлар масъулиятини янада ошириш пайти келди

Бугунги синовли кунлар каттаю кичикка бирдай залворли хулосалар билан бирга, қимматли сабоқлар ҳам бериб улгурди. Ҳаммамиз икки улуғ неъмат — саломатлик ва хотиржамликнинг қадрини юрак-юракдан ҳис этдик. Авваллари соғлиғига бирмунча бепарво бўлганлар энди ҳар он ўзини кузатадиган, саломатлигини тафтиш ва...

10:45 10 Август 2020
Бош вазир ўринбосари ва ЕТТБ вице-президенти нималарни муҳокама қилди?

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) вице-президенти Алан Пиллоу билан видеоконференция шаклида музокаралар ўтказди. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар берди.

09:51 10 Август 2020
Бухоролик ўқувчи бир пайтнинг ўзида 20 та хорижий ОТМ талабасига айланди

Бугун бирваракайига бир нечта нуфузли хорижий олийгоҳ талабаси бўлишдек имкониятни қўлга киритаётган иқтидорли ёшлар  сафида бухоролик  ўқувчиларнинг кўплиги ниҳоятда қувонарли ҳол.  Бухоро туманидаги 15-умумтаълим мактаби  битирувчиси Фазлиддин ИСМАТОВ ҳам ана шундай умидли ёшларимиздан бири. У  имтиҳонлардан юқори кўрсаткичларни қайд этган...

09:38 10 Август 2020
Каттақўрғон туманидаги фермер хўжаликлари ва аҳоли томорқаларида 1000 гектар ерда қулупнай экилади

—  Ушбу янги нав меваси хуштаъмлиги, 7 —10 кунгача, совутқичли омборларда эса 20 кунгача сақлаш мумкинлиги билан аҳолига манзур бўлди, — дейди “Kattaqorgon klubnika” ишлаб чиқариш кооперативи раҳбари М.Мавлонов. —​ Ҳар бир туп қулупнай кўчатидан 1-1,5 килограмм, гектаридан 40 тоннагача...

09:34 10 Август 2020
Олий Мажлис Сенати аъзоси Бухоро вилоятидаги шифохоналарга 100 дона кислород концентратори олиб берди

— Ҳозир касалликка чалинган юртдошларимизнинг тезроқ тузалиб, оилалари бағрига қайтишлари ҳаммасидан муҳим, —​ дейди Олий Мажлис Сенати аъзоси. — Биз шу эзгу ишга оз бўлса-да ҳиссамизни қўшсак, ўзимизни бахтиёр ҳис этамиз.

09:29 10 Август 2020
АҚШ президентлигига номзодни кўршапалак тишлаб олди

АҚШ Либераллар партиясидан президентликка номзод Жо Жоргенсен биринчи сайловолди митингини ўтказиб юборди. Бунга уни кўршапалак тишлаб олгани сабаб бўлган.

02:45 10 Август 2020
Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар орасида оғир аҳволдаги беморлар сони кескин ошди

2020 йил 9 август соат 23:30 ҳолатига кўра, мамлакатимизда яна 145 киши коронавирус юқтиргани тасдиқланди ва Ўзбекистонда ушбу инфекцияси қайд этилганлар сони 30 609 нафарга етди.

23:48 09 Август 2020
Роналду «Париж Сен-Жермен» жамоасига ўтиши мумкин — ОАВ 

Италиянинг «Ювентус» футболчиси Криштиану Роналду Франциянинг «Париж Сен-Жермен» жамоасига ўтиши мумкин.

23:37 09 Август 2020
Байрутда яна иккита портлаш. Аҳоли ҳукуматнинг ҳаракатларидан норози

Ливан пойтахти Байрут шаҳрида 4 август куни юз берган портлашдан кейин маҳаллий аҳоли Ҳукуматнинг ҳаракатларидан норози бўлиб, намойишлар уюштирмоқда.

23:27 09 Август 2020
Лойи Жирға Толибоннинг 400 нафар аъзосини қамоқдан озод этишга қарор қилди

«Жирға тинчлик музокаралари бошланиши йўлидаги тўсиқликларни бартараф этиш, қон тўкилишини тўхтатиш ва мақсадга мувофиқликни таъминлаш учун Толибоннинг 400 нафар маҳбус аъзосининг озод қилинишини маъқуллайди», дея қарор матнидан иқтибос келтирган “Tolo News” телеканали.

20:27 09 Август 2020
Омадсиз тақдир эгаси. Ёхуд Сарри истеъфога ҳақлимиди?

Кеча барча футбол ишқибозларининг диққат-эътибори кўҳна қитъанинг нуфузли мусобақасига қаратилгани шубҳасиз. Лекин учрашувлар бошланишидан олдинроқ бир расмий хабар ҳам чиққан эдики, кейинчалик куннинг долзарб воқеаларидан бирига айланди. «Ювентус» мураббийлар штабида ўша кутилган ўзгариш содир бўлди. Бош мураббий Маурицио Сарри билан...

18:32 09 Август 2020
Коронавирус вакцинасини яратиш пойгаси: маррага ким яқин?

Эпидемиологик муҳит илмий уюшмаларни ҳаракат қилишга мажбур қилмоқда. Яқин вақт ичида айрим дори препаратларини оммавий ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда. Хусусан, Гамалея марказида (Россия) коронавирусга қарши ишлаб чиқилган вакцина 12 августда рўйхатдан ўтказилади. Дастлаб тиббиёт ходимлари ва кекса ёшдагилар эмланади.

18:20 09 Август 2020
Учқудуқда «Форд» автомашиналарида 50 қоп олтин заррали тошларни олиб чиқиб кетаётганлар ушланди

Қайд этилишича, фуқаро Т.Ж. ўзининг бошқарувидаги «Форд» автомашинасида 17 қопга жойланган 1.264 кг оғирликдаги таркибида олтин зарралари бўлган майда тошларни, фуқаро Ш.М. эса ўзининг бошқарувидаги «Форд» автомашинасида 33 қопга жойланган 1.654 кг оғирликдаги тошларни олиб чиқиб кетаётганида тўхтатиб қолиниб холислар...

18:12 09 Август 2020
Юксак марралар сари дадил қадамлар

«Икки тильда гаплашувчи бир халқ». Бу таъриф кимларга қарата айтилганини дарҳол англагандирсиз?! Бир дарахтнинг икки шохи, бир дарёнинг икки ирмоғига ҳам ўхшатишади уларни. Ўзбек ва тожик халқларининг ўзаро бирдамлигини ифодаловчи бундай ташбеҳу қиёслар кўп. Чунки динимиз, еримиз ва сувимиз бир....

17:21 09 Август 2020

Янгиликлар тақвими

Кластер