All

“Ҳар бир маҳаллада футбол майдони” дастури ижроси доирасида Андижонда 867 та, Самарқандда 790 та, Тошкентда 708 та ва Фарғонада 700 та футбол майдончаси қурилмаган

Парламент юқори палатасининг олтинчи ялпи мажлисида Вазирлар Маҳкамасига аҳолини, айниқса, ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга кенг жалб этиш жараёнида юзага келаётган муаммолар тўғрисида парламент сўрови юбориш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

19:12 07 Август 2020
2019 йилда республика бўйича иш сўраб мурожаат қилган 773 минг нафар фуқаронинг фақат 46 фоизи ишга жойлаштирилган. Бу бир йил олдингидан паст кўрсаткич

Сенатнинг олтинчи ялпи мажлисида кун тартибидаги навбатдаги масала – Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимида 2019 йилда ва 2020 йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар тўғрисида ахборот эшитилди.

19:02 07 Август 2020
Олти ойда қайд этилган қотиллик жиноятларнинг ҳар учинчиси оила-турмуш муносабатлари доирасида содир этилган — Ички ишлар вазири

Олтинчи ялпи мажлис кун тартиби доирасида Ички ишлар вазирининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 2020 йил 6 ойи якуни бўйича жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳолати тўғрисидаги ахбороти эшитилди.

17:55 07 Август 2020
Коронавирусга чалинган беморларни шифохонадан ташқарида даволаган тиббиёт ходимлари жавобгарликка тортилади —ССВ

Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни белгиланган даволаш-профилактика муассасаларидан бошқа жойларда инекцион ва инфузион дори воситаларидан фойдаланган ҳолда даволаш ва шифокор буюрган муолажаларни амалга ошириш тақиқланди.

17:47 07 Август 2020
Коррупция ва миллий тараққиёт: Муаммо ва ечим

Қуръони каримда порахўрлик бевосита тақиқланади: “Бир-бирларингизнинг молларингизни ботил йўл билан еманг. Билиб туриб одамларнинг молларидан бир қисмини ейишингиз учун уни ҳокимларга гуноҳкорона ташламанг” (Бақара сураси, 188).

17:30 07 Август 2020
2020 йил 6 ойида содир этилган умумий жиноятларнинг 95,2 фоизи фош этилган — Ички ишлар вазири

Олий Мажлис Сенатининг олтинчи ялпи мажлис кун тартиби доирасида Ички ишлар вазирининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 2020 йил 6 ойи якуни бўйича жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳолати тўғрисидаги ахбороти эшитилди.

17:18 07 Август 2020
Коронавирус билан зарарланганлар 29 минг, инфекциядан тузалганлар сони 20 минг нафардан ошди

2020 йил 7 август соат 17:00 ҳолатига кўра, мамлакатимизда яна 248 киши коронавирус юқтиргани тасдиқланди. Шу тариқа Ўзбекистонда ушбу инфекцияси билан зарарланганлар сони 29 057 нафарга етди.

17:04 07 Август 2020
Тест синовлари 2 сентябрдан ўтказила бошланади

Абитуриентлар учун жорий йилги тест синовлари сентябрь ойи бошидан ўтказилишни бошлайди. 

16:54 07 Август 2020
Увайсий ижоди Германияда ўрганилади

Германиянинг "LAMBERT ACADEMIC PUBLISHING" нашриёти томонидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети доценти Иқболой Адизованинг монографияси чоп этилди.

16:46 07 Август 2020
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги хусусий агентликларга лицензия бердими, демак уларнинг қонуний фаолият юритишини ҳам назорат қилиши керак — Танзила Нарбаева

Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева кейинги пайтларда хусусий бандлик агентликлари фаолияти билан боғлиқ тез-тез учраб тураётган салбий ҳолатлар ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

16:04 07 Август 2020
Ўзбекистон Республикаси ўз фуқароларини у қаерда бўлмасин ҳуқуқий ҳимоя қилади. Бунга ҳеч қанақа шубҳа бўлиши керак эмас — Сенат Раиси

Хабар берилганидек, парламент юқори палатасининг олтинчи ялпи мажлисида “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни сенаторлар томонидан маъқулланди.

15:51 07 Август 2020
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби такомиллаштирилмоқда

Сенаторлар олтинчи ялпи мажлис доирасида “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини муҳокама қилди.

12:47 07 Август 2020
Нарбаева масофавий таълимнинг технологияларини таълимнинг барча босқичларида ривожлантириш лозимлигини таъкидлади

Хабар берилганидек, бугун бўлиб ўтаётган Олий Мажлис Сенатининг олтинчи ялпи мажлисида “Таълим тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни сенаторлар томонидан маъқулланди.

12:39 07 Август 2020
“Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида”ги Қонун маъқулланди

Парламент юқори палатаси аъзолари “Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини муҳокама қилди.

12:22 07 Август 2020
Одамлар “темир дафтар”га ҳақиқатда камбағал ва кўмакка муҳтож оилалар четда қолиб, етарлича даромадга эга бўлганлар киритилганидан шикоят қилмоқда. Тизимда очиқлик, шаффофлик йўқ – Сенат Раиси

Хабарингиз бор, давлатимиз раҳбарининг жорий йил 30 июль куни қабул қилинган коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир Фармони мисли кўринмаган чора-тадбирларни қамраб олгани билан аҳамиятлидир. Уни бутун халқимиз, кенг жамоатчилик буни юқори баҳолади.

12:02 07 Август 2020
“Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун маъқулланди

Сенатнинг олтинчи ялпи мажлисида янги таҳрирдаги “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳам муҳокама марказида бўлди.

11:57 07 Август 2020
Сенаторлар “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини маъқуллади

Сенаторлар парламент юқори палатасининг олтинчи ялпи мажлиси кун тартибидаги навбатдаги масала – “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги Қонунни муҳокама қилди.

11:37 07 Август 2020
Ижро органларининг 108 нафар раҳбарига нисбатан интизомий жазо чоралари кўрилади — Сенат

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг олтинчи ялпи мажлисида парламент юқори палатаси Раиси Танзила Нарбаева маҳаллий Кенгашлар билан ҳамкорлик борган сари янги йўналишларда ривожланиб бораётганини таъкидлади.

11:09 07 Август 2020
“Таълим тўғрисида”ги Қонун Сенат аъзолари томонидан маъқулланди

Бугун, 7 август куни Олий Мажлис Сенатининг видеоконференцалоқа тарзида бўлиб ўтаётган олтинчи ялпи мажлиси кун тартибидаги биринчи масала – “Таълим тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни муҳокама қилинди.

11:05 07 Август 2020
Карантин чоралари босқичма-босқич бекор қилинади — Сенат раиси

Бугун Олий Мажлис Сенатининг олтинчи ялпи мажлиси Тошкент шаҳрида Сенатнинг мажлислар залида ўз ишини бошлади. Ялпи мажлис видеоконференсалоқа шаклида ўтказилмоқда.

10:49 07 Август 2020

Янгиликлар тақвими

Кластер