All

Форишдаги полигонда «АрМИ-2020» VI Халқаро армия ўйинлари бошланди

Жиззах вилоятидаги Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига қарашли «Фориш» тоғ-дала ўқув майдонида «АрМИ-2020» VI Халқаро армия ўйинлари доирасида «Ҳарбий-тиббий эстафета» танловлари тантанали очилди.

11:50 25 Август 2020
Асаларичилар коронавирусга чалинишмайди(ми?)

—​ Яқинда Самарқанднинг Нурободида бўлиб қайтдик, —​ давом этади Баҳодир.—​ Асалариларимиз у ердаги оқбуран, жинжак деган доривор гиёҳлар гулидан шира йиғди. Сизга айтар бўлсам, ҳозир асалнинг бозори чаққон.Биз сотаётганда асалга инсоф билан нарх қўямиз. Ҳозир ундан ҳамма баҳраманд бўлсин, деймиз.Чунки...

11:43 25 Август 2020
Ўзбекистон коронавирусга қарши эмлаш дастурига қўшилди

Куни кеча Женевада бўлиб ўтган брифингда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебрейесуснинг маълум қилишича, коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқиш ва тарқатиш бўйича “COVAX” халқаро механизмига 172 давлат қўшилди. Айни пайтда ЖССТ портфелида коронавирусга қарши 9 та вакцина мавжуд...

11:42 25 Август 2020
Зомин туманида калтакланган тиббиёт ходими шифохонада даволанмоқда — ССВ

Ижтимоий тармоқларда тарқалган чақириқ пайтида беморнинг яқинлари томонидан калтакланган тез ёрдам ходимининг Зомин туман тиббиёт бирлашмаси шошилинч хирургия бўлимида ётиб даволанаётганлиги ҳақидаги хабар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ўрганилиб, қуйидагилар маълум қилинади.

11:32 25 Август 2020
Сўхдаги зиддият: 6 нафар шахсга нисбатан "қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган

Жорий йил 31 май куни Ўзбекистон Республикаси Сўх тумани, Чашма қишлоғининг Қирғизистон Республикаси, Баткен области, Кадамжай райони, Чечме айили билан чегарадош ҳудудида жойлашган “Чашма” булоғи бўйида Қирғизистон ҳамда Ўзбекистон фуқаролари ўртасида булоқдан фойдаланиш юзасидан келиб чиққан низо оқибатида оммавий тартибсизликлар...

11:22 25 Август 2020
Бюджет очиқлиги бўйича ҳудудлар рейтингини юритиш лозим

2020 йилнинг 22 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси, Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича республика кенгаши раиси Танзила Нарбаева ва Молия вазири Темур Ишметов ўртасида бўлиб ўтган онлайн мулоқотда «Глобал рақобатбардошлик» ҳамда «Бюджет очиқлиги» индексларида Ўзбекистон...

11:18 25 Август 2020
Республикачилар Трампнинг президентликка номзодини расман тасдиқлашди

Кеча АҚШ Республикачилар партиясининг умумхалқ қурултойи бўлиб ўтди. Унда Оқ уйнинг амалдаги раҳбари Доналд Трамп ноябрь ойида ташкил этиладиган сайловда мамлакат президентлигига ва Майкл Пенс  вице-президентликка номзод сифатида бир овоздан тасдиқланди. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар берди.

11:11 25 Август 2020
Танзила Нарбаева: «Тор доирадаги шахсларнинг манфаати халқ манфаатидан устун бўлиши керак эмас»

Мулоқот давомида Мерос жамғармаси томонидан юритиладиган Иқтисодий эркинлик индексининг «Давлат харажатлари» индикатори бўйича мамлакатимиздаги ҳолат, хусусан ҳозирги ислоҳотлар даврида кўплаб харажатлар давлат елкасига – бюджетга тушаётганлиги, айниқса, пандемия сабабли харажатлар миқдори ҳам ортганлиги қайд этилди.

10:52 25 Август 2020
Мустақиллик «Давлат — машина, одам — унинг битта винтчаси» деган тескари мантиққа қурилган қоидани бекор қилди — депутат

Одам қачон бахтсиз бўлади? Агарда эл назаридан қолса ёки қадр-қиммати ерга урилса, поймол қилинса. Шўро даврида халқимиз очарчиликларни ҳам кўрди. Зоғора нон, кунжара еди. Ўлмади, синмади. Лекин беқадрликдан юраги эзилиб яшади. «Қорнимга эмас, қадримга йиғлайман» дейдиган бўлди. Мустақиллик ўша эгилган...

10:49 25 Август 2020
Миллатлараро тотувликда гап кўп

1991 йил 31 август куни ўз мустақиллигини эълон қилган Ўзбекистонда 1992 йил 13 январда Марказий Осиёда биринчи бўлиб Байналмилал маданият маркази ташкил этилди.1992 йилда 10 та миллий марказ ташкил этилган бўлса, ҳозирда уларнинг сони 138 дан ортиқ.

10:45 25 Август 2020
Тошкент вилоятида 170 км./соат тезликкача ҳаракатланган 65 нафар байкерга чора кўрилди

Мисол учун, жорий йилнинг 6 август куни Юқоричирчиқ туманидан ўтувчи «Бектемир-Чорбоғ» автомобиль йўлининг 16 километрида Honda русумли Мототцикл 70 км/соат тезлик белгиланган жойда 166 км/соат тезлик билан ҳаракатланган бўлса, 10 июль куни ушбу автомобиль йўлининг 34 километрида Suzuki русумли мототциклда...

10:39 25 Август 2020
Янги Ўзбекистон — янги шаҳарсозлик сиёсати

Имом Бухорий бобомиз ўз китобларида келтирган муборак ҳадисда айтилганидек, «Барча амаллар ниятга қараб бўлади».

10:26 25 Август 2020
Мактабларни 14 сентябрдан очиш таклифи киритилди — Шерматов

Хабарингиз бор, Халқ таълими вазирлиги 3 та сценарий бўйича ишлаётган эди: 1) анъанавий мактабни очиш, 2) онлайн мактаб орқали ўқитиш ва 3) аралаш (гибрид) сценарий – ҳам анъанавий ҳам онлайн. Телеграм орқали деярли 1 млн. фойдаланувчи қатнашган сўровномада 70 фоиз...

10:16 25 Август 2020
Лицензия соҳасидаги қонун бузилишлари ҳақида хабар берган шахслар рағбатлантирилади

Фармонга мувофиқ, ваколатли органлар томонидан қуйидаги ҳаракатларнинг амалга оширилиши тақиқланади:

10:15 25 Август 2020
Мустақиллик байрамига муносиб совға бўлди

«Карнайчи» маҳалласи Хўжаобод туманининг чекка ҳудудларидан бири бўлиб, бу ерда аҳолининг энг катта муаммоси ишсизлик масаласидир. Маҳаллий ҳокимлик ташаббуси билан аҳолини фойдали ижтимоий меҳнатга жалб қилиш, бунинг учун янги иш ўринларини яратиш борасидаги саъй-ҳаракати туфайли бу ерда “Asl faxr group”...

10:10 25 Август 2020
10 минг нафарга яқин тиббиёт ходимлари малака оширдилар

Пандемия таъсирини бартараф этиш учун энг аввало, тиббиёт ходимларининг бу борадаги билимлари мукаммал бўлмоғи керак.Ана шу мақсадда Андижон тиббиёт институтида Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларида фаолият юритувчи 9651 нафар тиббиёт ходимлари қайта ўқитиш курсларига жалб этилди.

10:04 25 Август 2020
Ўзбекистоннинг 6 ҳудудида аҳоли орасида яна 158 киши коронавирусдан зарарланди

2020 йил 25 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 39 506 (+158) нафарни ташкил этмоқда.

10:02 25 Август 2020
Ўзбекистон байроғи қўшни давлатдан ҳам кўринади

Хонобод шаҳри нафақат Андижон вилоятининг, балки Ўзбекистон Республикасининг энг чекка ҳудуди ҳисобланади. Қирғизистон билан шундоққина чегарада жойлашган бу шаҳар ўзининг бетакрор табиатию сўлим масканлари билан машҳур. Ер сатҳидан 860 метр баландликдаги Хонтоғ адирликларида қад ростлаган давлатимиз байроғи энди Қирғизистондан ҳам...

09:58 25 Август 2020
Ҳар бир ота-она фарзандини мактабга юбориши ёки онлайн шаклда ўқитиши юзасидан мустақил қарор қабул қилиши керак — ХТВ

Ижтимоий тармоқларда 14 сентябрдан Республикадаги барча мактаблар очили ҳақидаги хабарлар тарқалди. Халқ таълими вазирлиги мазкур хабарлар ҳамда янги ўқув йили олдидан ота-оналарга мурожаат билан чиқди.

09:57 25 Август 2020
Найман маҳалласида сайёр қабул ўтказилди

Туман марказидан анча олисда жойлашган бу ҳудудда бандлик масаласи жиддий муаммолардан бирига айланган. Тўғри, бу ерда деҳқончилик, чорвачилик, асаларичилик билан шуғулланадиганлар анчагина. Бироқ, айни фаолиятни дейлик, оилавий бизнес сифатида расмийлаштиришга кўпчилик қизиқмайди. Ваҳолонки, шундай қилинса, хонадон аъзолари учун зарур меҳнат...

09:54 25 Август 2020

Янгиликлар тақвими

Кластер