Мустақиллик байрамига муносиб совға бўлди

10:10 25 Август 2020 Иқтисодиёт
1250 0

«Карнайчи» маҳалласи Хўжаобод туманининг чекка ҳудудларидан бири бўлиб, бу ерда аҳолининг энг катта муаммоси ишсизлик масаласидир. Маҳаллий ҳокимлик ташаббуси билан аҳолини фойдали ижтимоий меҳнатга жалб қилиш, бунинг учун янги иш ўринларини яратиш борасидаги саъй-ҳаракати туфайли бу ерда “Asl faxr group” МЧЖга қарашли тикувчилик цехи барпо этилди.

— Қишлоғимизда ишлаб чиқариш корхоналари мавжуд бўлмагани боис иш билан таъминланиш биз учун бироз муаммо туғдираётганди, — дейди тикувчи Дилоромхон Облоқулова. — Шундоққина уйимизга яқин жойда янги иш ўринларининг яратилиши қишлоқдошларимиз учун республикамиз Мустақиллигининг 29 йиллик байрами олдидан муносиб совға бўлди.

Янги корхонада 50 нафар хотин-қизлар доимий иш жойига эга бўлдилар. Дастлабки маҳсулотни хорижга экспорт қилиш кўзда тутилган.

Саминжон ҲУСАНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер