Республикачилар Трампнинг президентликка номзодини расман тасдиқлашди
Кеча АҚШ Республикачилар партиясининг умумхалқ қурултойи бўлиб ўтди. Унда Оқ уйнинг амалдаги раҳбари Доналд Трамп ноябрь ойида ташкил этиладиган сайловда мамлакат президентлигига ва Майкл Пенс вице-президентликка номзод сифатида бир овоздан тасдиқланди. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар берди.
Шундай қилиб, АҚШда келгуси тўрт йил учун президент ва вице-президентлар номзодлари жуфтлиги расман маълум бўлди.
Эслатиб ўтамиз, 18 август куни Демократлар партияси ўз съездида бу борада Жозеф Байден ва Камали Хариис номзодларини илгари сурган эди.
Сайловлар 3 ноябрь куни ўтказилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг