All

Уч нафар сенаторда коронавирус аниқланди

АҚШ конгресси сенатининг миллий хавфсизлик ва ҳукумат ишлари бўйича қўмитаси раиси Рон Жонсон охирги икки кунда коронавирусга чалинган учинчи сенатор бўлди. Бу ҳақда Fox News хабар берди.

09:25 04 Октябр 2020
Эртадан Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида иссиқ сув ўчирилади

Тошкент шаҳрида 2020-2021 йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик юзасидан тасдиқланган дастурга асосан, 14 сентябрдан бошлаб пойтахтимиздаги Иссиқлик марказлари ва уларнинг йўналишидаги қувурларни янги мавсумга тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда. Шу муносабат билан ҳудудлардаги иссиқ сув таъминотида режали узилишлар кузатилади. Бу ҳақда шаҳар...

09:07 04 Октябр 2020
Риштон туманида экскаватор билан «Кобальт» тўқнашди

22 сентябрь куни Т.И. бошқарувидаги “HYUNDAI” русумли экскаваторида Темирйўл-2 кўчасидаги маҳаллий йўлдан чап томонга қайрилиб олиш учун ҳаракатни амалга ошириши натижасида, ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган М.Т. бошқарувидаги “Сobalt” русумли автомашинаси билан тўқнашиши оқибатида, “Сobalt” йўловчиси Р.Б. тан жароҳати олиб шифохонага...

08:59 04 Октябр 2020
Депутат ташаббуси билан 2 та мактаб капитал таъмирдан чиқарилди

Самарқанд вилояти Нарпай туманида тўлиқ қайтадан реконструкция қилинган 30 ва 43-умумий ўрта-таълим мактабларининг очилиш маросимлари ўтказилди. Тадбирларда туман ҳокимлиги, халқ таълими бўлими мутасаддилари, ўқитувчилар, ота-оналар вакиллари иштирок этди.

08:49 04 Октябр 2020
Бугун «Ибрат» фильмининг расмий премьераси бўлиб ўтади

4 октябрь куни пойтахтимиздаги Алишер Навоий номидаги киносаройда «Ўзбеккино» Миллий агентлиги буюртмасига биноан «Киномания» студияси томонидан суратга олинган «Ибрат» тарихий-бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтади.

08:43 04 Октябр 2020
Бугун коронавирус аниқланганлар ҳақида маълумот берилди

Шу билан бирга, бугун 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 477 нафарга етди.

23:40 03 Октябр 2020
Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар 97 нафарга ошди, 1 бемор вафот этди

2020 йил 3 октябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 58 238 (+97) нафарни ташкил этмоқда.

23:32 03 Октябр 2020
Гулжаҳон Йўлдошевага вазирлик ҳамда Омбудсман ҳамкорлигида қонун доирасида зарур ёрдам кўрсатилади

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Г. Йўлдошевага нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилиши юзасидан ташвишдалигини билдиради ҳамда мазкур ҳолатга адолатли ва холис ечим топилишини истайди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

22:30 03 Октябр 2020
Ҳид сезиш қобилияти йўқолиши — коронавируснинг асосий аломати

Лондон Университет коллежи (UCL) томонидан олиб борилган тадқиқотлар шуни аниқ кўрсатдики, ҳид сезиш йўқолиши коронавирус инфекциясининг ниҳоятда аниқ ва балки асосий аломатидир.

21:15 03 Октябр 2020
Тошкент давлат стоматология институти Норвич университети билан меморандум имзолади

Тошкент давлат стоматология институти инглиз тилини ўқитиш соҳасида катта тажрибага эга бўлган Норвич университети билан меморандум имзолади. Меморандумдан кўзланган мақсад чет тилини мукаммалроқ ўргатиш соҳасида институт педагогларининг салоҳиятини кўтариш, дарс жараёнига инновацион таълим технологияларни кенг жалб этишдир.

21:01 03 Октябр 2020
Олтиариқ туманида 12 тонна кўмир маҳсулотларини олиб, пулини бермаган шахс жавобгарликка тортилди

8 сентябрь куни фуқаро М.И. Т.В.нинг ишончига кириб, умумий нархи 16.200.000 сўмлик 12 тонна кўмир маҳсулотларини сотиб олишга келишиб, пулларини беришлигини айтиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган кўмир маҳсулотларини бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб...

20:35 03 Октябр 2020
«Матиз қоидабузарлик содир этди. Жарима Спаркка юборилди»ми? — вазиятга ойдинлик киритилди

Жорий йилнинг 3 октябрь куни ижтимоий тармоқда «Матиз қоидабузарлик содир этди. Жарима Спаркка юборилди» сарлавҳаси остидаги хабар тарқалди.

19:44 03 Октябр 2020
Сенат Раиси Андижон вилоятида халқ депутатлари Бўстон туман Кенгаши депутатлари билан учрашди

Вазирлар Маҳкамасининг «Андижон вилоятининг Бўстон туманини 2020-2022 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиш бўйича қўшимча чора-тадбирларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Ушбу қарор доирасида туманда 2020-2022 йилларда қиймати 432,1 млрд. сўмдан ортиқ бўлган 20 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилиб, 1...

19:30 03 Октябр 2020
Аҳоли учун арзон ва самарали лойиҳалар

Улар натижасида ҳудуд аҳолиси учун янги иш ўринлари яратилиб, арзон асфальт ва бетон маҳсулотлари ишлаб чиқаришда бир қатор қулайликлари юзага келади. Изолятор ва траверс тайёрлашга мўлжалланган цех лойиҳаси бўйича йилига 150 000 дона изолятор ва 12 минг дона трайверс ишлаб...

19:24 03 Октябр 2020
МИБ Наманган вилоятида ўзини ёққан аёлнинг 13 минг доллар пули нега ундирилмаганига изоҳ берди

“Маълумки, жорий йилнинг 29 сентябрь куни Наманган шаҳрида истиқомат қилган 35 ёшли марҳума Гуландом Дадабоева ижро ҳаракатлари даврида ўз жонига қасд қилиб, устига бензин ёқилғиси билан ёқиши натижасида вафот этган эди.

19:13 03 Октябр 2020
Олий Мажлис Сенатининг ишчи гуруҳи Янгийўл туманига ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ишчи гуруҳи Янгийўл туманида пахта йиғим-терими мавсумида аҳолини мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолатларини ўрганди. Бу ҳақида Янгийўл туман ҳокимлиги ахборот хизмат хабар қилмоқда.

19:03 03 Октябр 2020
Гўштга топширилган 12 бош қорамолнинг пули қаерга кетди?

2020 йилнинг 12 сентябрь куни 23 ёшли Х.М. Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида жорий йилнинг июнь-июль ойларида таниши 31 ёшли Ф.Э., ундан 12 бош қорамолларини гўшт ҳисобида жами 135.000.000 сўмга баҳолаб, уларнинг пулларини 2020...

18:46 03 Октябр 2020
Пешкуда юк автомашинасининг тиркамаси ёниб кетди

2 октябрь куни соат 17:34 да Газли шаҳар ИИБ навбатчилик қисмига тушган хабарга кўра, Бухоро вилояти, Пешку тумани ҳудудидан ўтувчи А-380 автомобиль йўлининг 393-километрида, ҳайдовчи, 1980 йилда туғилган А.Т. бошқарувидаги юк автомашинасининг тиркамасида ёнғин юзага келган. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан...

18:31 03 Октябр 2020
Шофиркон — «қониқарсиз» ҳудуднинг вилоят саноатидаги улуши 0,6 фоизни ташкил этган

Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзолари, халқ депутатлари вакиллари, Бухоро вилояти ҳокимлиги масъуллари, туман фаоллари, шунингдек, ОАВ ходимлари иштирок этаётган сессияда сектор раҳбарлари йўл қўйилган камчиликлар юзасидан аҳолига мурожаат қилиб, мавжуд камчиликларни бартараф этишга қаратилган вазифалар бўйича «Йўл харитаси»ни...

18:24 03 Октябр 2020
Бугун айни пайтгача мамлакатимизда 353 нафар бемор соғайди

2020 йил 3 октябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 58 141 (+217) нафарни ташкил этмоқда.

17:23 03 Октябр 2020

Янгиликлар тақвими

Кластер