Риштон туманида экскаватор билан «Кобальт» тўқнашди

08:59 04 Октябр 2020 Жамият
1371 0

22 сентябрь куни Т.И. бошқарувидаги “HYUNDAI” русумли экскаваторида Темирйўл-2 кўчасидаги маҳаллий йўлдан чап томонга қайрилиб олиш учун ҳаракатни амалга ошириши натижасида, ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган М.Т. бошқарувидаги “Сobalt” русумли автомашинаси билан тўқнашиши оқибатида, “Сobalt” йўловчиси Р.Б. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

«Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда» дейилади Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер