All

Ўзбекистонда яна 100га яқин кишида коронавирус аниқланди

2020 йил 13 октябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 61 738 (+96) нафарни ташкил этмоқда.

23:29 13 Октябр 2020
"Хавотирга ўрин йўқ" — Анҳор устидан ўтган пиёдалар кўпригининг ҳолатига изоҳ берилди

"Бундай ҳолатга бефарқ бўлмаган ҳамюртларимиз: "Таянчларнинг пастки қисми унчалик яхши аҳволда эмаслиги тасвирлардан яққол кўриниб турибди-ку", — деб изоҳ беришмоқдалар. Мутахассислар, ташвишланишга умуман ҳожати йўқ, деб ишонтирмоқдалар. Сабаби, қурувчилар томонидан мазкур кўприк таянч пойдеворлари конструкциясига диаметри 1500 мм. бўлган, ҳамда...

23:15 13 Октябр 2020
"Агар фарзанд тарбияси сабаби билан оталар ишдан кетаверса, унда..." — депутат Олмалиқ ҳокимининг ишдан олиниши ҳақида нималар деди?

Агар фарзанд тарбияси сабаби билан оталар ишдан кетаверса, унда иш, деб оиласига суткалаб бора олмаётган, фарзандлари тарбияси билан шуғулланишга вақти етмаётган қанча минг оталар ишдан кетиши керак бўлади.

22:54 13 Октябр 2020
Укасининг пулларини ўғирлаган ака қонун олдида жавоб беради

2020 йилнинг 11 октябрь куни соат 10:40 да 27 ёшли Т.Ш. укаси 26 ёшли Х.Н.нинг Фарғона шаҳар, А.Қодирий кўчасида жойлашган хонадон эшигини ўзида бўлган калит билан очиб кириб, ётоқхонадаги жавонда бўлган 8.600 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини яширин равишда талон-торож қилиб,...

21:55 13 Октябр 2020
Урганчдаги ғишт заводи 440,8 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

"Hududgaztaʼminot" акциядорлик жамиятининг Коррупцияга қарши сиёсатини амалга ошириш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бошқармаси ва "Hududgaz Xorazm" газ таъминоти филиалининг тегишли бўлимлари томонидан Хоразм вилояти Давлат хавфсизлик хизмати бошқармаси билан ҳамкорликда газ таъминоти тизимига ноқонуний уланишларни аниқлаш бўйича навбатдаги рейд...

21:31 13 Октябр 2020
ППХ ходимлари 16 ёшли ўсмир ва унинг акасини нега олиб кетди? — ижтимоий тармоқларда тарқаган видеолавҳадаги вазиятга ойдинлик киритилди

Ушбу йўналишда хизмат олиб бораётган ППХ ходимлари кўчада тиббий ҳимоя ниқобини тақмай ҳаракатланиб келаётган 16 ёшли А. ва унинг акасини тўхтатиб, карантин қоидалари бекор бўлмаганлиги, тиббий ҳимоя ниқобини тақиб юриш лозимлигини тушунтириб, уларни ИИБ биносига таклиф қилишганда, улар ИИО ходимларининг...

21:20 13 Октябр 2020
Катерина Уэтердик: «Туризм соҳасидаги энг муҳим қадамлардан бири сайёҳлар учун визасиз тартибнинг жорий этилиши бўлди»

Ҳар йили турмуш ўртоғим билан севимли  масканларимизни зиёрат қилиш ва бу кўҳна шаҳарнинг руҳий қувватини туйиш, шу билан бирга, Бухорода қолган қадрли дўстларимиз билан учрашиш учун бу қадим шаҳарга қайта ва қайта ташриф буюрар эдик. Шаҳарларни кезар эканмиз, ўзбек халқининг...

21:11 13 Октябр 2020
Вақтинчалик узилишлардан сўнг Тўрақўрғон ИЭСнинг иккита буғ-газ қурилмаси фаолияти тикланди

Куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш ҳамда станциянинг тўлиқ қувватларда ишлашини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 9-11 октябрь кунлари фаолияти вақтинчалик тўхтатилган Тўрақўрғон иссиқлик электр станцияси (ИЭС)нинг иккита буғ-газ қурилмаси фаолияти тикланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги шуни маълум қилди.

20:47 13 Октябр 2020
Номаълум хасталик туфайли “Cоvid-19”га қарши вакцина синови тўхтатилди

АҚШнинг “Johnson & Johnson” компанияси кўнгиллилардан бирида пайдо бўлган номаълум хасталик туфайли “Cоvid-19”га қарши вакцина синовини тўхтатди

20:38 13 Октябр 2020
Биринчи марта бир беморда ҳам грипп, ҳам коронавирус аниқланди

Дунёда биринчи марта икки карра вирус юқтириш ҳолати аниқланди

20:36 13 Октябр 2020
Шавкат Мирзиёев: Менга энг катта куч, қувонч бергани одамларнинг кайфияти бўлди

Президент Шавкат Мирзиёев 13 октябрь куни сирдарёлик фаоллар, сув тошқинидан жабрланган одамлар билан учрашди.

19:37 13 Октябр 2020
Туризм фидоийлари энди ҳар йили тақдирланади

Бу йил илк бор ўтказилган «Туризм фидоийси» кўкрак нишони тақдирлаш маросими Hilton Tashkent city меҳмонхонасида ўзгача шукуҳда ўтказилди. Тантанали тадбир аввалида мукофот эгаларининг қизғин меҳнат жараёнлари акс эттирилган видео роликлар намойиш этилди.

19:37 13 Октябр 2020
Криштиану Роналду коронавирусга чалинди 

Дунё футбол юлдузларидан бири, Португалия терма жамоаси ва Туриннинг «Ювентус» футбол клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду коронавирус инфекциясини юқтириб олгани маълум бўлди. 35 ёшли футболчи душанба куни топширган тести мусбат натижа берган. Бу ҳақда Португалия футбол федерацияси сайтида хабар берилди.

19:30 13 Октябр 2020
Бош прокурор теримчиларга 100га яқин қимматбаҳо совғалар тарқатди

Давлат раҳбарининг ташаббуслари асосида жорий этилган бундай амалиёт қисқа муддатда ўзини тўла оқлади ва унинг узлуксизлигини таъминлаш, аҳоли билан мулоқотнинг самарадорлигини ошириш замон талаби эканлиги яна бир карра ўз исботини топди.

19:22 13 Октябр 2020
Бозорда карантин қоидаларига риоя этилмаяпти - Бош прокурор Хоразмдаги бозорларда бўлди

Жойлардаги долзарб ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал этиш, хусусан ижтимоий соҳа объектлари, тадбиркорлик субъектлари ва бошқа тузилмалардаги муаммоларнинг ечимини ўз вақтида топиш, пандемия шароитида тегишли секторлардаги эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш ишларини янада кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Н.Йўлдошевнинг навбатдаги ташрифи Хоразм вилоятига...

19:17 13 Октябр 2020
"Бугун ижтимоий тармоқларда Ҳукумат раҳбарининг Монополияга қарши курашиш қўмитаси раисини мажлисда танқид қилгани турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда" — Р.Кушербаев

Мен Бош вазирни парламент ва депутатларни эшита оладиган камчилик шахслардан бири сифатида биламан, бунга кўп бора шахсан гувоҳ бўлганман. 

19:15 13 Октябр 2020
Сардобада замонавий корхона очилди, янги уйлар қуриб битказилди 

Президент Шавкат Мирзиёев “Сардоба Оқсарой текстиль” корхонаси фаолияти билан танишди.

19:02 13 Октябр 2020
Камбағалликни қисқартириш тактикаси

Жамиятимизда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш учун биринчи навбатда уларга малака бериш, бандлигини таъминлаш зарур. Бу вазифани самарали ва сифатли бажармасдан аёллар ва ёшлар манфаатлари билан боғлиқ ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий масалаларни тизимли ҳал этиш имкони бўлмайди. 8 октябрь куни Президент Шавкат...

18:54 13 Октябр 2020
"Бу жараёнда ҳокимлар ҳар жиҳатдан алоҳида ўрнак бўлмоғи шарт. Афсуски, Олмалиқда бунинг акси юз берди!" — Р.Холматов

— Юртимизда, айни пайтда вилоятимизда ҳам камбағалликни босқичма-босқич бартараф этиш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Бу жараёнда ҳокимлар ҳар жиҳатдан алоҳида ўрнак бўлмоғи шарт. Афсуски, Олмалиқда бунинг акси юз берди! Раҳбарнинг оиласидаги нохуш муҳит бўй кўрсатди! Бу мутлақо тушунарсиз...

18:39 13 Октябр 2020
Федерация долзарб мавзудаги халқаро онлайн конференцияда иштирок этди

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси КонфОП (Халқаро истеъмолчилар жамиятлари конфедерацияси) томонидан ташкил этилган "COVID-19 ва истеъмолчи: муаммолар ва ечимлар" мавзусидаги онлайн конференцияда иштирок этди. Нуфузли анжуманда Халқаро истеъмолчилар жамиятлари конфедерацияси кенгаши раиси Дмитрий Янин, Россия Федерацияси истеъмолчилар уюшмасининг...

18:24 13 Октябр 2020

Янгиликлар тақвими

Кластер