All

Ҳокимликнинг қарори сохта бўлиб чиқди. Ёхуд озор чекаётган бозорлар

2017 йилда Хива шаҳридаги «Хива универсал савдо комплекси» акциядорлик жамияти ҳудудида 6,8 гектар майдонда жойлашган 690 та савдо дўкони бузилиб, бу жойда шаҳар бош режаси бўйича истироҳат боғи қурилиши бошлаб юборилди. Дўкони бузилган тадбиркорлар эса уч ярим йилдан буён сарсон-саргардон....

16:29 10 Ноябрь 2020
Тўрақўрғонда ҳам «Истеъмолчилар уйи» маъмурий комплекси фойдаланишга топширилди 

Лойиҳа доирасида шу кунга қадар — Олтиариқ, Қизилтепа, Риштон, Сариосиё, Узун, Боғдод, Фарғона, Косон, Олот, Деҳқонобод туманларида ҳамда Фарғона ва Марғилон шаҳарларида 12 та барча қулайликларга эга бўлган, кўркам ва шинам мажмуа бунёд этилди. Йил охирига қадар яна 8 та...

16:28 10 Ноябрь 2020
"Қийноқлар ҳали ҳам борми?" номли видеолавҳа юзасидан баёнот берилди

"Сўнгги вақтларда халқаро Интернет тармоғида республикамиз ички ишлар органлари, хусусан жазони ижро этиш муассасалари фаолияти тўғрисида салбий мазмундаги ва асоссиз фикрлар билан йўғрилган мақола ҳамда видеолавҳалар тарқатилмоқда.

12:59 10 Ноябрь 2020
Ёшларни ёдлашга эмас, фикрлашга чорлайдиган методика яратиш керак

Бугун давр жамиятда муаллимнинг обрў-эътибори ва мақомини кўтариш, ўқув дастурлари ва методикасини тўлиқ қайта кўриб чиқиш, мактабни таълимнинг кейинги босқичлари билан узвий боғлаш, ўқитувчиларни ортиқча қоғозбозликдан халос этиб, ўз устида кўпроқ ишлаши учун шароит яратиш ва шуни рағбатлантириш, мактаб инфратузилмаси...

12:54 10 Ноябрь 2020
Яроқсиз шиферлар, муддатида етказилмаган «Спарк» — истеъмолчиларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди

Яна бир ҳолат. Бухоро вилояти Шофиркон туманида истиқомат қилувчи истеъмолчи Р.А «Спарк» русумли автомашина харид қилиш мақсадида «Бухоро Авто савдо» га тегишли дилерлик автосалонига 73.447.000 сўм тўловни амалга оширади. Шартномага асосан 15 август куни машина ўз эгасига етказиб берилиши керак...

12:50 10 Ноябрь 2020
Ўрмон хўжалиги техникуми ташкил этилади

Ҳукумат қарори билан (701-сон, 09.11.2020 й.) 2021/2022 ўқув йилидан Тошкент тумани ўрмон хўжалиги коллежи негизида Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимидаги Ўрмон хўжалиги техникуми ташкил этилади. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар берди.

12:30 10 Ноябрь 2020
Навоий вилоятида метрология қонунини бузган мансабдорлар жаримага тортилди

Дунёда нисбий бўлса-да ҳар нарсанинг ўлчови бор. Бу ўлчовлар метрология деб ном олган ва тегишли меъёрий ҳужжатлар билан тартибга солинади.

12:25 10 Ноябрь 2020
Электр энергияси узилишларининг сабаблари нимада ва бу йўналишда қандай ишлар қилинмоқда?

Ўзбекистонда мавжуд электр станцияларининг жорий қуввати мамлакат аҳолиси ва иқтисодиётига, жумладан, куз-қиш даврида электр энергиясига бўлган талабни тўлиқ қондириш имконини беради. Хусусан, истеъмолнинг энг юқори юклама (пик) пайтида, айниқса совуқ ва иссиқ мавсумда содир бўладиган электр энергиясидаги узилишларга келсак, бу,...

12:07 10 Ноябрь 2020
«Шахсий ҳаёт бор ва сўз эркинлиги бор. Ўртадаги чегара қаердан ўтган?»

Чунки бизда шунақа ҳолатлар бўляптики, аксарият ҳолларда турли ахборотни узатиш ҳаракатида бевосита шахсга доир маълумотлар очиқланяпти. Бундай ҳолатлар ўша шахсга зарар етказяпти. Бизда шахсга оид маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича қонунда белгиланган талаблар бор. Лекин бу талаблар бажарилмаяпти.

12:01 10 Ноябрь 2020
ДХХ гиёҳвандлик воситалари савдосига қарши тадбирлар ўтказди

Гиёҳванд моддалар инсоният учун зарарли ва хавфли экани барчамизга маълум. Унинг савдоси билан шуғулланиш эса жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини ҳам яхши биламиз. Шундай бўлса-да айрим шахсларнинг бундай қабиҳ ишга қўл уришлари ачинарли ҳол.

11:53 10 Ноябрь 2020
Бангладешдан меҳнат мигрантлари етиб келди — Россиядан қайтган қоракўзларимиз ризқини қирқиш қанчалик тўғри бўларкин?

— Бу хабарни ўқиб ҳайрон қолмасликнинг иложи йўқ. Пандемия натижасида мамлакатимизда ишсизлар сони ошиб бориб, аҳоли даромадлари тушиб кетаётган, ўзимизнинг Россиядан қайтган қоракўз мигрантларимиз иш топишга қийналиб юрган бир пайтда шунча бангладешликларнинг Ўзбекистонга келиб, ўзимизникиларнинг ризқини қирқиши қанчалик тўғри бўларкин?

11:47 10 Ноябрь 2020
Ғаллаорол туманида «КАМАЗ» ва «ЗИЛ» тўқнашди

Ғаллаорол тумани «Кўкгумбаз» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтувчи «Тошкент–Термиз» М-39 йўлининг 1012-километрида «Камаз»нинг ортидан «Зил-130» юк машинаси урилган. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

11:36 10 Ноябрь 2020
Самарқанд вилоятига прокурор тайинланди

Машарипов Равшан Ражаббаевич Самарқанд вилояти прокурори лавозимига тайинланди.

11:00 10 Ноябрь 2020
Мутахассисларга дронларни бошқарувчи-оператори сертификатлари топширилди

Давлат геология қўмитаси томонидан минерал хом-ашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш давлат дастури доирасида геологик тасвирлаш ишлари, геология-маркшейдерлик ўлчовлари ҳамда хавфли геологик жараёнларни ўрганишда фойдаланиш учун Россия Федерацияси «GEOSCAN» компаниясининг «GEODEZIYA 101» учувчисиз учиш қурилмаси (дрон) харид қилинди. Бу Ўзбекистон...

10:31 10 Ноябрь 2020
ДХХ коррупция ва фирибгарлик билан боғлиқ ҳолатларга чек қўйди

Маълум бўлишича, 2019 йил тадбиркорга қарашли МЧЖ фаолияти солиқ идоралари томонидан текширилиб, солиқ қарздорлиги аниқланган ва уни ундириш учун тўпланган ҳужжатлар МИБга юборилган. МИБнинг туман бўлими бошлиғи ўринбосари эса 3 минг АҚШ доллари эвазига қарздорликни ёпишини айтиб, воситачи орқали тадбиркордан...

10:26 10 Ноябрь 2020
Инсон ҳаётидан мамнун бўлиб яшаши керак

Маълумки, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида шу йилнинг 20 август куни мутлақо янги тизим, тартиб ва ёндашувлар асосида иқтисодий фаолликни ошириш ҳамда ҳар бир туман ва шаҳарга қўшимча захира яратиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Унда ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар...

10:17 10 Ноябрь 2020
Урганчда ўз томорқасида етиштирган кўкатларни четга экспорт қилаётган маҳаллани биласизми?

Юртимизнинг ҳар бир гўшасида ер билан тиллашиб, тупроқ унумдорлигининг ҳадисини олган тажрибали деҳқонлар, фермерлар ва томорқачилар сафи кун сайин ортиб бормоқда.

10:15 10 Ноябрь 2020
Мустақил фикрлайдиган авлодни қандай вояга етказамиз?

Янги Ўзбекистон остонасига қадам қўяр эканмиз, фикрлаши, ҳаётга муносабати бутунлай ўзгача бўлган, муаммолардан қўрқмайдиган, руҳияти тетик янги авлодни вояга етказишдек тарихий бурч, улкан масъулиятли вазифа зиммамизда турибди. Бурчни адо этиш, вазифани бажариш учун таълим-тарбия тизимини тубдан ўзгартиришимиз зарур. Бу қандай...

10:13 10 Ноябрь 2020
Давлат кадастрлари палатасига раис тайинланди

Жорий йилнинг 28 октябридаги буйруқ билан Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси раиси лавозимига Валиев Мохир Камолович тайинланди.

10:09 10 Ноябрь 2020
Самарқандда 2021 йил ҳосили учун қанча ер майдони шудгорланади?

2021 йил ҳосили учун Самарқанд вилоятида 85 минг 350 гектар ер майдонида кузги шудгорлаш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, мазкур агротехник тадбир 30 ноябрда якунланиши белгиланган.

10:07 10 Ноябрь 2020

Янгиликлар тақвими

Кластер