All

Коронавируснинг янги мутацияси пайдо бўлишига уни даволаш сабаб бўлган — мутахассис

Вирусни йўқ қиладиган ва унинг кўпайишига халақит берадиган дориларнинг қўлланилиши, шунингдек, қон плазмасини қуйиш орқали беморларни даволаш коронавирус мутациясининг тезлашишига олиб келади.

20:43 23 Декабрь 2020
2021 йилда 15 миллиард долларлик экспорт амалга оширилиши кутилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев 23 декабрь куни инвестициялар ва ташқи савдо соҳасидаги ишлар натижадорлиги ҳамда 2021 йилга мўлжалланган асосий вазифалар муҳокамаси бўйича йиғилиш ўтказди.

20:02 23 Декабрь 2020
Мудофаа вазирлиги ташкил қилган пресс-турда саволларга ўрин қолмади

Одатда, бирор давлат ёки жамоат ташкилоти томонидан уюштириладиган пресс-турда журналистлар муайян фаолият бўйича оммани қизиқтирган долзарб саволларга жавоб олиш истагида бўлади. Мудофаа вазирлиги томонидан «Ватанпарварлик ойлиги» доирасида ташкил этилган пресс-турда ҳам ҳарбий мавзуни ёритувчи журналист ва блогерлар қатор саволларни тайёрлагани...

19:42 23 Декабрь 2020
Икки киши совуқдан музлаб вафот этди. Бири самарқандлик, бири Қорақалпоғистондан

Жорий йилнинг 6 декабрь куни бедарак йўқолгани учун қидирувга берилган Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли тумани «Саришингул» овул фуқаролар йиғини ҳудудида яшаган, 1991 йилда туғилган Н. Р.нинг жасади «Кулаб» овул фуқаролар йиғини ҳудудидан топилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бирлашган...

19:08 23 Декабрь 2020
Ўзбекистон Ҳиндистоннинг коронавирусга қарши вакцина яратиш технологиясини ўрганиши мумкин

Жорий йилнинг 23 декабрь куни Инновацион ривожланиш вазири "Олтинчи Ҳиндистон халқаро илмий фестивали» доирасида "COVID -19 дан кейинги даврда илмий-тадқиқот ишларининг устувор йўналишларини қайта қўриш" мавзусида ташкил этилган фан ва технологиялар бўйича вазирларнинг онлайн ёпиқ учрашувида иштирок этди. Бу ҳақда...

18:45 23 Декабрь 2020
2021 йил январь ойида Асака заводи фаолияти вақтинча тўхтатилади

UzAuto мижозлар томонидан билдирилган фикрлар ва мулоҳазалар билан ишлашни давом эттирмоқда, ҳамда ижобий томонга ўзгаришлар қилиш учун барча имкониятларни ишга солмоқда. 

18:32 23 Декабрь 2020
Фарғоналик ҳуқуқ билимдони!

Ўз ҳақ-ҳуқуқини яхши билган инсон жамиятда ҳеч қачон қийналмайди. Шунингдек, у мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида ўз фикрини билдириб, ислоҳотлар жараёнида фаол иштирок этади. Ҳар йили Адлия вазирлиги томонидан фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган «Ҳуқуқ билимдонлари» танловининг ўтказиб келинаётгани бу борада катта...

18:31 23 Декабрь 2020
Месси афсонавий футболчи Пеленинг рекордини янгилади

Испаниянинг “Барселона” клуби ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси афсонавий бразилиялик футболчи Пеленинг рекордини янгилади.

17:54 23 Декабрь 2020
Қирғизистонда 200 ўринли юқумли касалликлар шифохонаси қурилди. Шифохона қурилиши ва жиҳозланишини тўлиқ Ўзбекистон молиялаштирган

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари A. Иноятов бошчилигидаги делегация Қирғизистон Республикасида бўлиб қайтди

17:38 23 Декабрь 2020
2 гектар ерга қарийб 23 млрд сўм: Ўзбекистон электрон савдолари тарихида энг қиммат ер хариди амалга оширилди

Ўзбекистон электрон савдолари тарихида энг қиммат ер хариди амалга оширилди. Тошкент шаҳри, Яшнобод туманида 2 гектар ер 22,7 млрд сўмга сотилди. 

17:31 23 Декабрь 2020
Чироқчида бир суткада 16 соатгача чироқ ўчирилаётгани маълум қилинди

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси жойларда электр энергияси ва ундаги узилишлар юзасидан мониторинг ишларини олиб бормоқда.

17:00 23 Декабрь 2020
Жиззахда "Нексия" ёниб кетди

ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати ижтимоий тармоқларда "Жиззахда "Нексия" русумли автомобиль ёниб кетди" сарлавҳаси остида тарқалган хабар юзасидан маълумот берди.

16:24 23 Декабрь 2020
Ташқи савдо юкларини божхона назорати остида ташиш тартиби соддалаштирилади

“Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташқи савдо юкларини божхона назорати остида ташишни соддалаштириш, шунингдек, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларини янада қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

16:16 23 Декабрь 2020
Бир ой аввал қидирувга берилган 13 ёшли қиз дугонасининг уйидан топилди

Аввалроқ, Тошкент шаҳар ИББ 2007 йилда туғилган, Чилонзор туманида яшовчи Жумабаева Фарангиз Вахидовна, жорий йилнинг 21 ноябрь куни уйидан чиқиб, номаълум тарафга кетгани ва қайтиб келмагани ҳақида хабар берган эди.

15:59 23 Декабрь 2020
Лицей директори Қорақалпоғистон Халқ таълими вазири бўлди

Реимов Рустем Мамбеткаримович Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири этиб тайинланди.

14:24 23 Декабрь 2020
Хорижий эксперт уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирига маслаҳатчи этиб тайинланди

Оливье Норман давлат ижтимоий буюртмаларини бериш орқали марказлашган ичимлик суви таъминоти етиб бормаган қишлоқ аҳоли пунктларини ичимлик суви билан таъминлаш масалалари бўйича вазир маслаҳатчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда ЎзАга вазирлик матбуот хизмати хабар берди. 

14:17 23 Декабрь 2020
Энди Telegram'нинг айрим фойдаланувчилари бепул трафик ва даромад олиши мумкин бўлади — Дуров

2021 йилдан бошлаб Телеграм тижоратлаштирилади. Бу ҳақда мессенжер асосчиси Павел Дуров маълум қилди. 

14:05 23 Декабрь 2020
Давлат хизматлари агентлиги халқ хизматида!

Мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Эътиборлиси олиб борилаётган ислоҳотларнинг барида халқимиз манфаатлари, ҳуқуқ ва бурчлари давлат химояси остига олинган бўлиб, турли бюрократик, сансалорлик ва коррупциянинг олдини олиш, халқимизнинг давлат идораларидан рози бўлиб яшашига хизмат қилмоқда.

13:50 23 Декабрь 2020
Наманганда реклама ролигига ишониб «чув тушган»лар ҳақида маълумот берилди

Андижонлик Ф. Бурхонов муқаддам фирибгарлик қилиб, Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми «б» банди, шунингдек, 228-моддаси 2-қисми «а» банди, 228-моддаси 3-қисми ва 28-211-моддаси «а» банди билан судланган эди. У ҳамшаҳри А. Холиқов билан олдиндан жиноий тил бириктириб, режа тузадилар, дея маълумот берди...

13:47 23 Декабрь 2020
Ошкора бўлсин, танқид, таҳлил қилсин, фақат ҳақоратга, шахсга ўтмасин - Хуршид Дўстмуҳаммад

Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида «Ўзбекистон халқаро медиа имижининг когнитив аспектлари: назария ва амалиёт» мавзусида онлайн конференция ўтказилди.

13:43 23 Декабрь 2020

Янгиликлар тақвими

Кластер