Жиззахда "Нексия" ёниб кетди
ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати ижтимоий тармоқларда "Жиззахда "Нексия" русумли автомобиль ёниб кетди" сарлавҳаси остида тарқалган хабар юзасидан маълумот берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 23 декабрь куни соат 14:35 ларда, Жиззах вилояти, Жиззах шаҳар, Мустақиллик ва Шароф Рашидов кўчалари кесишган чорраҳада, ҳайдовчи, 1970 йилда туғилган С.Б. бошқарувидаги "Нексия" русумли автомобилнинг салон қисмида ёнғин юзага келган.
Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.
Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Автомобилнинг салон қисми ёнғиндан зарарланган.
Мазкур ҳодиса юзасидан Жиззах шаҳар ИИБ ЙҲХБ ва ФВБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ёнғин юзага келиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг