All

AҚШдаги аукционда совет жосусларининг қуроллари сотилади

Совуқ уруш давридаги кўплаб буюмлар, шу жумладан, совет жосусларининг қурол-яроғ ва махфий ускуналари - ёпиқ КГБ жосуслик музейининг эски тўплами сотувга қўйилади. Бу ҳақда ким ошди савдосини ташкил қилувчи «Жулен С Аустион» аукцион уйининг веб-сайтида хабар берилган.

17:44 27 Январь 2021
Билль Гейтс янги пандемияларга қарши кураш режасини таклиф қилди

"Microsoft" асосчиси ва "Bill & Melinda Gates Foundation" хайрия ташкилотининг раиси Билль Гейтс янги пандемияларга тайёргарлик кўриш, улар натижасида юзага келиши мумкин бўлган ҳарбий можароларга қарши ечим топиш кераклигини айтди.

17:36 27 Январь 2021
Хайрулло Бозоров Сенат қўмитаси таркибидан чиқарилди

«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 16-моддасига, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарори қабул қилинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

17:18 27 Январь 2021
Ўзбекистондаги аэропортлар модернизация қилинади

Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов «TAV Airports Holding» компаниясининг Президенти Сани Сенер билан учрашди. Томонлар авиация соҳасидаги инновацион ва инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлиги "Халқ сўзи"га маълум қилди.

17:13 27 Январь 2021
Пандемия 225 млн кишини ишсиз қолдирди, бойлар эса янада бойиди

Халқаро меҳнат ташкилоти томонидан эълон қилинган ҳисоботга кўра, пандемия даврида дунёда 225 миллион доимий иш ўринлари қисқартирилди. Молиявий йўқотишлар 2009 йилдаги глобал молиявий инқироздан тўрт баравар кўпроқ бўлди. Aммо бу инқироз бойларга ижобий таъсир этди. «Охфам» ташкилоти ҳисоботларига кўра, дунёдаги...

17:05 27 Январь 2021
Бош вазир ўринбосари “Pegasus Airlines” раҳбарияти билан музокаралар олиб борди 

Шундан сўнг “Pegasus Airlines” авиакомпанияси мутахассислари томонидан дунё бўйлаб зиёрат туризми бозорларини боғловчи парвозлар харитаси ҳамда Ўзбекистон шаҳарлари билан ушбу оқимни боғлашга доир лойиҳа тақдимоти ўтказилди. “Pegasus Airlines” авиакомпанияси вакиллари Ўзбекистон томонидан берилаётган имтиёзлар асосида янги тижорий таклиф ишлаб чиқиши...

17:00 27 Январь 2021
Данғарада табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланган оҳак ишлаб чиқариш цехлари фаолияти фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Данғара туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Данғаратумангаз” бўлими собиқ раҳбари Х.Р. лавозимда ишлаган даврида мансаб ваколатини суиистеъмол қилиб, фуқаро А.Ю. ва А.К.лар олдиндан тил бириктириб, “Ж.” Фермер хўжалигида оҳак маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи 2 та...

16:54 27 Январь 2021
Президент томонидан ўз ихтиёрига кўра маҳкумни афв этиш тартиби белгиланди

Президент фармонига кўра, Президентнинг ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмаларининг Фуқаролик, афв этиш ва сиёсий бошпана бериш масалалари бўйича шўбаси – Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари...

16:52 27 Январь 2021
УЕФA «Евро-2021» чемпионатини ўтказиш режасини маълум қилди

УЕФA турнирни бир жойда ўтказиш ёки уни кейинга қолдириш масаласини кўриб чиқмаяпти.

16:50 27 Январь 2021
Навқирон авлод тарбияси. Ўзгаришлар шамоли кириб бормаган масалалар кўп

Кўҳна тарих шоҳид: эл-юртига, Ватанига садоқатли, имон-эътиқоди бутун, мард ва жасур, маънавияти юксак фарзандлар жамиятнинг чинакам бойлигидир. Ана шундай ноёб фазилатларга эга ёшларни тарбиялаб, вояга етказаётган халқнинг эса келажаги порлоқ бўлади.

16:28 27 Январь 2021
Бедорликка даъват

“Видеоселектор” сўзи кенг омма тилига кириб келганига унчалар кўп бўлгани йўқ. 2020 йилги пандемия шароитида унинг имкониятларидан кўпроқ фойдаланишга тўғри келди, бир қадар афзалликлари кўзга ташланди. Хусусан, жамиятимизда тобора кенг тус олаётган очиқлик, шаффофлик сиёсати борасида бу техник қулайлик айни...

16:23 27 Январь 2021
Университет лойиҳаси доирасида аҳоли учун долзарб бўлган йўналишлар қамраб олинмоқда

Aйни пайтга қадар ТДЮУнинг етакчи мутахассислари, профессор-ўқитувчилари, шунингдек ёш олимлари томонидан тайёрланган, аҳолининг ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда юзага келган муаммоли вазиятларни ижобий ҳал этиш борасида малакали юридик маслаҳатлар бериш, аёлларнинг тазйиқлардан ҳимояланиш билан боғлиқ ҳуқуқ ва эркинликларини тушунтириш ва...

16:19 27 Январь 2021
Қоракўлда 4361 та оиланинг 3507 таси «Темир дафтар»дан чиқарилди

Қоракўл туманидаги Шўрработ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи Яхтигул Ғойибова боқувчисини йўқотган. Бир фарзанди, икки нафар вояга етмаган набираси бор.

16:09 27 Январь 2021
Саноат «занжири» — иқтисодий ўсиш калити

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатномасида мамлакатимизни ҳар томонлама юксалтириш борасида олдимизда турган вазифаларни белгилаб берди. Бу вазифалар турмушимизнинг барча жабҳасини, хусусан, таълим, соғлиқни сақлаш соҳаларини, жамиятда ёшлар ва аёллар мавқеини янада юксалтириш каби масалаларни қамраб олди. Уларни ҳал қилиш...

16:00 27 Январь 2021
Ўзбекистонда Халқлар дўстлиги куни белгиланяпти

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан жамиятда барқарорлик, тинчлик ва тотувликни таъминлаш, фуқаролар онгида катта, кўп миллатли ягона оилага мансублик туйғусини мустаҳкамлаш, миллий маданий марказлар ва дўстлик жамиятлари фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва янада ривожлантириш, хорижий мамлакатлар билан маданий-маърифий алоқаларни кенгайтириш мақсадида...

15:59 27 Январь 2021
«Ўздавкарантин» инспекцияси барча тадбиркорларни огоҳлик ва ҳамкорликка чақирди

Маълумот учун: 2020 йилнинг 26 ноябрида «Помидор бужмайиш вируси» сабабли Республиканинг айрим ҳудудларига Россия Федерацияси томонидан вақтинчалик тақиқ жорий этилган бўлса-да, «Ўздавкарантин» инспекцияси ҳамда «Россельхознадзор» хизмати ўртасида олиб борилган қатор музокаралар натижасида 2020 йилнинг 18 декабридан экспорт жараёнлари давом этмоқда.

15:50 27 Январь 2021
Парда кўтарилганда... Ёхуд андишали келинчак тушган андишасиз муҳит хусусида

Миллий маданиятимизга «Оила билан кўрса бўлади» деган ғалати жумла кириб келганига кўп йиллар ўтди. Бу гапнинг ғалати жиҳати шундаки, одатда, қизиқчилик йўналишидаги оммавий саҳна асарлари ёки хусусий телеканалларда намойиш этиладиган айрим кўнгилочар кўрсатувлар ҳақида фикр-мулоҳаза юритилганда юқоридаги эътироф тилга келади....

15:49 27 Январь 2021
Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун қандай жавобгарликлар белгиланяпти?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2021 йил 27 январь куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида халқ вакиллари «Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жазо чоралари енгиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда...

15:36 27 Январь 2021
Депутатлар 2020 йил Давлат дастурининг ижросини кўриб чиқдилар

2021 йил 27 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» Давлат дастурининг 2020 йилда бажарилиши юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботини муҳокама қилдилар.

15:33 27 Январь 2021
Туркистондан Тошкентга тезюрар поезд қатнови йўлга қўйилади

Қозоғистон бош вазири Аскар Мамин яқинда бўлиб ўтган ҳукуматнинг кенгайтирилган мажлисида Ўзбекистон билан тезюрар поезд қатнови йўлга қўйилишини маълум қилди. Бу ҳақда Спутник хабар берди.

15:29 27 Январь 2021

Янгиликлар тақвими

Кластер