AҚШдаги аукционда совет жосусларининг қуроллари сотилади

17:44 27 Январь 2021 Дунё
964 0

Совуқ уруш давридаги кўплаб буюмлар, шу жумладан, совет жосусларининг қурол-яроғ ва махфий ускуналари - ёпиқ КГБ жосуслик музейининг эски тўплами сотувга қўйилади. Бу ҳақда ким ошди савдосини ташкил қилувчи «Жулен С Аустион» аукцион уйининг веб-сайтида хабар берилган.

Пресс-релизда таъкидланишича, ким ошди савдоси 13 февраль куни Беверли-Хиллзда бўлиб ўтади. ЛОТлар орасида Aмерика экспонатлари ҳам бўлади, аммо совет жосусларига тегишли нарсаларга алоҳида аҳамият берилади. Булар миниатюрали тўппончалар, галстук ёки сигарет қутисига қўйишга мўлжалланган кичкина камералар, деворлардаги тор тешикларни бурғулайдиган тўплам, тинглаш мосламалари ва совуқ уруш бошланган вақтдаги машҳур «Фиалка» шифрлаш аппарати ва Калининград КГБ штаб-квартирасида турган Лениннинг бюсти сотувда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер