Билль Гейтс янги пандемияларга қарши кураш режасини таклиф қилди
"Microsoft" асосчиси ва "Bill & Melinda Gates Foundation" хайрия ташкилотининг ҳамраиси Билль Гейтс янги пандемияларга тайёргарлик кўриш, улар натижасида юзага келиши мумкин бўлган ҳарбий можароларга қарши ечим топиш кераклигини айтди.
Миллиардер дунё кейинги пандемияга тайёр бўлиши учун жиддий қадамлар қўйиши керак деган фикрни билдирди. У фанни ривожлантиришга, синовлар ўтказишга ва касалликларнинг янги турларини ўрганишга миллиардлаб доллар сармоя сарфлашни оқилона фикр деб ҳисоблайди.
Шу сабабдан, Гейтс пандемия шароитини ҳисобга олган ҳолда, вируснинг турли хусусиятларини ўрганувчи махсус гуруҳ тузиш кераклигини айтмоқда. Унинг сўзларига кўра, гуруҳ пандемиядан кейин ҳам ўз фаолиятини тўхтатмайди. Вирус бартараф этилгач, гуруҳ бошқа шунга ўхшаш фавқулодда вазиятлардан огоҳлантириб туради.
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунга келиб, жамғарма CОВИД-19 пандемиясига қарши курашиш учун тахминан 1,75 миллиард доллар ажратди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг