All
Келишувга мувофиқ, 7 март куни Қорақалпоғистон Республикасидан 490 нафар фуқаро «Довуд ота» чегара пости орқали йирик қурилиш объектларида белгиланган эпидемиологик талабларга риоя қилган ҳолда ишлаш учун Қозоғистон Республикасининг Ақтау шаҳрига ташкиллаштирилган ҳолда жўнаб кетди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги...
13:33 09 Март 2021Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 10 март куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 12-17 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 8-10,...
13:32 09 Март 2021Бугун Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғлу учрашуви ҳамда икки мамлакат ТИВ раҳбарлари бошчилигида Стратегик режалаштириш гуруҳининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.
13:27 09 Март 2021Мазкур жиноий иш Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169 моддаси 4 қисми «а» банди бўйича масъулияти чекланган жамият раҳбари Санжар Б.нинг аризасига асосан қўзғатилган. Аризачининг маълум қилишича, 2020 йилнинг декабрь ойидан 2021 йилнинг февраль ойига қадар унинг омборхонасидан матолар йўқолган. Зарарнинг...
13:15 09 Март 2021А. Хаитов ёшлар билан мулоқот қилар экан, ҳозирги вақтда ёшларга ерларни иккиламчи ижарага бериш ҳукумат томонидан тасдиқланган вақтинчалик тартиб ва бошқа меъёрий ҳужжатлар билан тартибга солинаётганлигини, «Қишлоқ хўжалиги кооперативлари тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилганлигини, ёшларга ер ажратиш жараёнида ҳуқуқий маслаҳатлар...
13:02 09 Март 2021Бугунги кунда юртимизда коррупцияга қарши курашиш, уни давлат ва жамият ҳаётидан суғуриб ташлаш борасида жуда кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Коррупциянинг туб илдизлари жуда қадим даврларга бориб тақалади. Коррупция атамаси ҳақида турли қарашлар мавжуд. Масалан, Афлотун ва Арасту коррупцияни сиёсий категория,...
12:01 09 Март 20215 март куни Миллий матбуот марказида Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги мутасаддилари иштирокида муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни таъминлаш масалаларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.
11:58 09 Март 2021ССВ матбуот хизмати “COVID-19" га қарши эмлаш тадбирлари қачон бошланади ва кимлар биринчи галда эмланади? Улар қаерда эмланади? Шу каби муҳим саволларига вазирлик ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Ботир Қурбоновдан жавоб олди.
11:53 09 Март 2021Фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларига самарали ечим топиш учун янада қулай шароит яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Президент Халқ қабулхоналари, Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда Давлат божхона қўмитаси раҳбар ходимлари иштирокида жойларда оммавий қабуллар ташкил...
11:50 09 Март 2021Ўзбекистонда 1999 йил 1 июлдан 2021 йил 1 мартга қадар 457 000 нафардан ортиқ аёлларга 54 ёшдан имтиёзли асосларда ёшга доир пенсия тайинланган. Бу ҳақда Пенсия жамғармаси Матбуот котиби хабар берди
11:41 09 Март 2021Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг 2021 йил 18-19 февраль кунлари Наманган вилоятига ташрифи давомида ва Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида берган топшириқлари бўйича Баён қарорига мувофиқ:
11:33 09 Март 2021— Афсуски, туманимизнинг «Беруний» МФЙда яшаган мактаб ўқувчиси Умиджон Абдусатторовнинг жонсиз танаси каналнинг ўзи чўкиб кетган қисмидан 1-2 километр узоқликда экан, — дейди Ўзбекистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Дилшоджон Жабборов. — Фарзандининг машҳур спортчи-чемпион бўлишини орзу қилган ота-она учун...
11:33 09 Март 2021Нега Ўзбекистонда Хитойнинг Zhifei Longcom компанияси вакцинаси клиник тадқиқотларини ўтказиш учун танланди? Ушбу саволга Инновацион ривожланиш вазирлиги жавоб берди.
11:24 09 Март 2021Маҳалла раисини тушуниш қийин эмас. Ҳозир айрим фермерлар кўзга чўп суқиш «санъати»ни пухта эгаллашган. Четдан ишчи ёллаб, кунбай ҳақ тўлашади. Қишлоқда эса одамлар сарсон. "Фермер хўжалигида ишлаб, орзу-ҳавасларимга эришяпман", дейдиган оддий ишчини кундуз чироқ ёқиб ҳам топиш мушкул.
11:23 09 Март 2021Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 116 миллион 521 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 589 мингдан зиёд киши вафот этган. Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 354 629 янги ҳолати аниқланди,...
11:02 09 Март 2021Америка томони маълум қилишича, тадбир доирасида асосий эътибор маҳаллий янгиликларни ёритиш, иқтисодиёт, бизнес ва молия соҳаларида юқори сифатли ахборот-таҳлилий материаллар тайёрлаш бўйича мутахассислар малакасини оширишга қаратилади. Шунингдек, машғулотларда АҚШ ва Ўзбекистондаги етакчи маърузачиларнинг иштироки кутилмоқда.
10:20 09 Март 2021Истеъмолчилик соҳасида фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш, мурожаатларнинг жойида тизимли кўриб чиқилишида мутасадди органлар билан ҳамкорликнинг янгича механизмларини жорий қилиш, қўшимча иш ўринлари яратиш ҳамда аҳолининг ҳуқуқий билимларини оширишга кўмаклашиш, кутубхоналар фаолиятини ташкил этиш мақсадида, «Истеъмолчи кутубхонаси»...
10:17 09 Март 2021Ўзбекистонга, отаюртимизга ҳар келишимда илм-фан, маданият, санъат ва давлат бошқаруви соҳасида ўзларининг буюк яратувчилик асарлари билан инсоният меросига мислсиз ҳисса қўшган аждодларимиз етишган бу барокатли заминга оёқ босиб турганимдан ҳаяжонланаман. Азиз дўстим, ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг таклифи билан амалга...
10:13 09 Март 2021— 2019 йили Қўқон шаҳрида ўтказилган Халқаро ҳунармандчилик фестивалида Наманган вилояти ҳокими сифатида Лолахон Муротова билан «Наманганнинг олмаси» қўшиғига рақсга тушганмиз, — деди Хайрулло Бозоров. — Бугун Фарғона вилояти ҳокими сифатида Лолахон опани «Фарғонада биттагина» қўшиғига рақсга тушишга таклиф этаман.
10:08 09 Март 2021Бугун пойтахтимизнинг Сергели, Бектемир ва Миробод туманларига газ, иссиқлик энергияси ва иссиқ сувни етказиб бериш вақтинча тўхтатилди
09:42 09 Март 2021