All

Эртага ҳаво ҳарорати 23 даражагача илиқ бўлиши кутилмоқда

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 12 март куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-5, кундузи 19-21 даража илиқ бўлади.

12:15 11 Март 2021
Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг оралиқ йиғилиши ўтказилмоқда.

12:09 11 Март 2021
Суд вакиллари идорасини тарк этиб, ҳудудларда бўлдилар, натижа чакки эмас...

Республикамизда хотин-қизлар ўртасида содир этилаётган жиноятлар таҳлил қилинганида бунга аксарият ҳолларда ҳуқуқий билимнинг етишмаслиги сабаб бўлаётганига амин бўлмоқдамиз. Мурожаатларнинг аксарият қисми ҳам уларнинг ҳуқуқий ҳимояга муҳтож эканлигини кўрсатмоқда. Бу борада мутасадди идоралар вакилларидан ижобий натижа кутиб ўтириш ҳам ярамайди. Зеро,...

11:55 11 Март 2021
Ўзбекистонда 13 март куни умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади

Ҳукуматнинг тегишли фармойишига биноан, “Наврўз” умумхалқ байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, шунингдек маҳаллалар, аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш мақсадида 2021 йил 13 март куни мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Обод ва кўркам маҳаллам” ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш белгиланди.

11:20 11 Март 2021
Тошкентда тўқнашув натижасида икки машина ёниб кетди

Кеча 10 март кунидан 11 март кунига ўтар кечаси, Ш.Руставели кўчасида «Нексия» ва «Спарк» русумли автомашиналар иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.

10:52 11 Март 2021
Бу йил кириш имтиҳонларида тест топшириладиган фанлар расман тасдиқланди (батафсил)

Давлат комиссияси томонидан бу йилги кириш имтиҳонларида саволлар тушадиган фанлар мажмуаси ва уларни баҳолаш мезонлари тасдиқланди. Барча фанларни қуйидаги ҳаволада келтирилган.

10:24 11 Март 2021
Йўл ҳаракати қоидаларини бузган хорижий ҳайдовчилар Россиядан чиқарилмайди

Йўл ҳаракати қоидаларини бузган хорижий рақамли автомобил эгалари жарималарни тўламагунча Россия ҳудудидан чиқарилмайди.

10:19 11 Март 2021
Ўзбекистон фуқаролиги масалаларини кўриб чиқиш тартиби белгиланди

Президент Фармони билан Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги масалаларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

10:11 11 Март 2021
Тошкент вилоятида массаж салони ниқоби остидаги фоҳишахона фош қилинди

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида «Гулноза» исмли шахс (Чирчиқ шаҳрида яшовчи 1979 йилда туғилган Г.М.) Instagram ижтимоий тармоғи орқали «массаж салон» эълони ниқоби остида фоҳишалик билан шуғулланувчи шахсларга мижоз топиб, қўшмачилик билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланди

09:24 11 Март 2021
Ўзбекистон Қуролли Кучларида тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби ўзгартирилди

Президент томонидан «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори имзоланди.

09:09 11 Март 2021
Самарқандда меҳмонга келган куёв жанжал сабаб қайнатаси ва унинг укасини пичоқлади

2021 йил 8 март куни Каттақўрғон шаҳри «Оқ олтин» маҳалласида яшовчи Қ.Б. қайнотасиникига меҳмонга бориб, спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолатда ўзаро келиб чиққан жанжал давомида қайнотаси ва унинг укасини ошхона пичоғи билан уриб тан жароҳати етказган.

09:02 11 Март 2021
Ўзбекистон январь ойида 2,2 млн долларлик оёқ кийим экспорт қилди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2021 йилнинг январь ойида қиймати 2,2 млн. AҚШ долларига тенг бўлган оёқ кийимлари экспорт қилган.

00:24 11 Март 2021
Озон қатламини бузувчи моддалардан фойдаланишни тўхтатиш бўйича янги миллий дастур қабул қилинди

Ҳукумат қарори билан Озон қатламини бузувчи моддалардан фойдаланишни тўхтатиш бўйича миллий дастур тасдиқланди.

00:13 11 Март 2021
Тошкентнинг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

11 март, соат 11:00 дан 18:00 га қадар Қипчоқ кўчасида олиб борилаётган таъмирлаш ишлари туфайли ушбу манзилда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда Янгиҳаёт туман ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

00:08 11 Март 2021
Тошкент – Бухоро – Тошкент йўналишида қўшимча авиақатнов амалга оширилади

"Uzbekistan Airways" авиакомпанияси 12 март куни Тошкент – Бухоро – Тошкент йўналишида қўшимча қатновни амалга оширади.

00:03 11 Март 2021
Яккабоғдаги қуриб битказилган ҳаммомга нега газ берилмаяпти?

Яккабоғ туманида «Кеш қурилиш дизайн» масъулияти чекланган жамияти томонидан замонавий ҳаммом (сауна), новвойхона, савдо дўкони ҳамда ошхона биноси мажмуаси барпо қилинди. Аммо табиий газ берилмаётгани боис, ҳаммом ишламасдан турибди.  МЧЖ раҳбари Шоҳруҳ Жабборовнинг айтишига кўра, ҳаммом жойлашган ҳудуддан 30 метр...

23:53 10 Март 2021
Андижонлик Рустамжон Ҳамидов «Йил имоми» деб топилди

10 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида интернет кузатувчилари ўртасида ўтказилган «Йил танлови – 2020» ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси ўринбосари Иброҳимжон Иномов, Диний идора масъул ходимлари, имом домлалар ва меҳмонлар қатнашди.

23:37 10 Март 2021
Сирдарё вилояти Давлат солиқ бошқармасининг бўлим бошлиғи жиноят устида ушланди

Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сирдарё вилояти бошқармалари томонидан ҳамкорликда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, Сирдарё вилояти Давлат солиқ бошқармаси бўлими бошлиғи Н.Т. фирибгарлик, яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан “O.»...

22:33 10 Март 2021
Олимлар мия қаришининг асосий сабабини аниқладилар. Бу тиббиётда катта ютуқ экани айтилмоқда

Олимлар мия қаришининг асосий сабабини аниқладилар. Бу тиббиётда катта ютуқ экани айтилмоқда

22:18 10 Март 2021
Украина ва ЛХР қуролли кучлари ўртасида жанглар бошланиб кетди

Жанговар ҳаракатлар Михайловка қишлоғида бошланган. Бу ерда отишмалар ўқотар ва граната отиш қуролларидан амалга оширилмоқда. 

21:52 10 Март 2021

Янгиликлар тақвими

Кластер