Украина ва ЛХР қуролли кучлари ўртасида жанглар бошланиб кетди

21:52 10 Март 2021 Дунё
2268 0

Фото: РИА Новости

Донбассда Украина қуролли кучлари (УҚК) ва Луганск Халқ Республикаси (ЛХР) Халқ Милицияси ҳарбий хизматчилари ўртасида отишмалар бошланган.

Бу ҳақда ЛХР Халқ милициясининг собиқ расмий вакили Андрий Марочко ўзининг «Телеграм» каналида маълум қилди.

Унга кўра, жанговар ҳаракатлар Михайловка қишлоғида бошланган. Бу ерда отишмалар ўқотар ва граната отиш қуролларидан амалга оширилмоқда. 

Маҳаллий аҳоли вакиллари ижтимоий тармоқларда уйлар ва мактаб отишмалар юз бераётган ҳудудда эканлиги ҳақида хабар беришмоқда.

Аввалроқ, Украина президенти девони раҳбари Андрий Ермак Киев Донбассдаги вазиятни Франция ва Германия томонидан таклиф қилинган тинч йўл билан ҳал қилиш режаси ишлаб чиқилгани ҳақида маълум қилган эди. 

ДХР Ташқи ишлар вазирлиги Киев томонидан эълон қилинган тинчлик режасини Минск келишувлари бажарилишидан қочишнинг яна бир уриниши деб атади.

Эслатиб ўтамиз, 8 март куни Украина хавфсизлик кучлари Донецк чеккасини ўққа тутгани ҳақида хабарлар тарқалгандилар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер