All

Наманганда вояга етмаган қизнинг жасади «Катта Наманган» каналидан топилди. Қизни келинойиси сувга итариб юборган

Наманган вилоят прокуратураси хабарига кўра, 2021 йил 5 апрель куни соат 19:00да Наманган шаҳар, Соҳил МФЙ, Бодомзор кўчасида яшовчи С.А.Мамадалиев туман прокурори номига ариза билан мурожаат қилган. 

13:03 12 Апрель 2021
Сирдарёда россиялик тиббиёт фанлари доктори Карен Петросян иштирокида жарроҳлик амалиётлари ўтказилади

Москва шаҳридаги Бакулев номидаги қон-томир жарроҳлиги маркази доктори Карен Петросяннинг 16- 17 апрель кунлари Сирдарё вилоятига ташрифи кутилмоқда.

12:57 12 Апрель 2021
Қамров 16 фоиздан 65 фоизга етди

— «Обод қишлоқ» давлат дастури асосида бунёд этилган бундай қулай, шинам масканда ҳар томонлама билимли, интилувчан, болажон тарбиячилар ишлаши керак, — дейди мазкур 32-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти мудираси Нодира Муродова. — Шу боисдан тарбиячилар ўртасида танловлар ўтказяпмиз. Маҳоратли, ташаббускор...

12:55 12 Апрель 2021
Ер участкалари автоматлаштирилган ахборот тизими орқали аукционга чиқарилмоқда

Давлат кадастрлари Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан 2021 йилнинг 1 чорагида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун 352 та - 16,99 гектар қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш ер участкалари ва якка тартибдаги уй-жой қуриш учун фуқароларга 186 та - 7,44 гектар бўш ер...

12:51 12 Апрель 2021
Равшан Эрматов янги лавозимга сайланди

Бугун, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида навбатдан ташқари сайлов йиғилиши ўтказилди. Кун тартибидаги асосий масала Миллий олимпия қўмитаси вице-президентлигига янги номзод сайлашдан иборат эди.

12:11 12 Апрель 2021
Андижонда 3 ойлик чақалоғини 700 долларга пулламоқчи бўлган аёл қўлга олинди

Избосканлик 2 нафар боланинг онаси Г. ва О. (эркак) кимдан эканлиги номаълум бўлган 3 ойлик чақалоғини сотишга уринди. Бу ҳақда «Қонун ва ижро» нашри хабар берди.

11:38 12 Апрель 2021
Эртага Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғади

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 13 апрель куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 6-8, кундузи 19-21 даража илиқ бўлади.

11:18 12 Апрель 2021
Дунёда коронавирус юқтирганлар қарийб 135 миллионга яқинлашди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 134 миллион 957 минг нафардан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 918 минг нафардан зиёд киши вафот этган.

11:12 12 Апрель 2021
Беҳаё қилиқлар қилиб, қизларнинг шаънини булғаган навоийлик йигитлар қўлга олинди

Ижтимоий тармоқларда икки нафар фуқаро томонидан беҳаё қилиқлар ва сўзлар орқали навоийлик хотин-қизлар шаъни тилга олинган видеолавҳага тарқалди. Вилоят ИИБ томонидан ушбу ҳолатга расмий муносабат билдирди.

11:01 12 Апрель 2021
Мусулмонлар идораси рўзадорга макруҳ бўлган амалларни эслатиб ўтди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси рўзадорга макруҳ бўлган амаллар — рўзани бузмайдиган, аммо савобини камайтирадиган, бузишга яқин бўлган ишлар тўғрисида маълумот берди.

10:56 12 Апрель 2021
Низоларни судгача ҳал қилиш тартиби ҳақида биласизми?

Мамлакатда давлат органларининг аҳоли билан мулоқотини такомиллаштириш, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш ҳамда уларнинг муаммоларини ҳал этишнинг замонавий механизмларини жорий қилиш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда.

10:46 12 Апрель 2021
«Ақлли» газ ҳисоблагич: аҳолини қийнаётган муаммоларни бартараф эта оладими?

— Табиий газни ҳисобга олишни назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини татбиқ этиш орқали қарздорлик билан боғлиқ муаммоларга тўлиқ барҳам берилади, — дейди “Hududgaz Fargona” газ таъминоти филиали ахборот хизмати раҳбари Сардорбек Абдуллаев. – «Ақлли» газ ҳисоблагич соҳадаги узилишларнинг олдини олиш билан...

10:42 12 Апрель 2021
Ички ишлар органлари ходимлари фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари нималардан иборат?

Жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат тартибини ҳимоя қилиш ва ҳар доим фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш ички ишлар органлари ва Миллий гвардия ходимларининг энг муҳим вазифаларидир, деб ёзмоқда ТДЮУнинг Ихтисослаштирилган филиали Касбий жанговар тайёргарлик кафедраси доценти Ҳикматилла Aхмедов. Жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат тартибини...

10:30 12 Апрель 2021
“Янгиҳаёт”да обод маҳаллалар сони яна биттага кўпайди

Бугунги кунда Янгиҳаёт туманининг Ал-Фарғоний маҳалласида туман ҳокими бошчилигида кенг кўламли ободонлаштириш ва қурилиш ишлари кетмоқда. Бу ҳақда ахборот хизмати хабар бермоқда

10:25 12 Апрель 2021
Ёшга доир пенсияни муддатидан олдин тайинлаш тартиби қандай?

​​​​​​​Муддатидан олдин ёшга доир пенсия технология, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган, пенсия ёши арафасида ва умумий асосларда ёшга...

10:18 12 Апрель 2021
Тошкент вилоятида 3 та фоҳишахона фаолияти фош этилди

Тошкент вилоятида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида ўтказилаётган «зарбдор ойлиги» доирасида, тунги клуб, спа салон ва сауналарда назорат-рейд тадбирлари ўтказилди.

10:11 12 Апрель 2021
Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси ўртасидаги Ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари Шаҳло Турдикулова ва Миллий гвардия қўмондони ўринбосари Мамиржон Ғаниев ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Мазкур ҳужжат соҳага доир техник ечимларни ишлаб чиқиш бўйича амалий ва инновацион илмий тадқиқотларни амалга оширишга қаратилган. Бунда соҳа учун сунъий...

10:08 12 Апрель 2021
Ўзбекистонда коронавирусга чалинган 229 нафар бемор оғир аҳволда

2021 йил 11 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 85114 (+192) нафарни ташкил этмоқда.

10:07 12 Апрель 2021
II Халқаро бахшичилик санъати фестивали Нукус шаҳрида бўлиб ўтади

“II Халқаро бахшичилик санъати фестивалига тайёргарлик кўриш ва бахшичилик санъатини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

10:02 12 Апрель 2021
Тошкентдаги олтита кўча таровеҳ намозлари вақтида транспорт ҳаракати учун тўлиқ ёпилади

Тошкент шаҳрида таровеҳ намози муносабати билан ҳар Рамазон оқшомида (13 апрелдан 12 майга қадар) — соат 18:00 дан 23:00 гача масжидлар яқинидаги йўллар транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилади, дея хабар бермоқда пойтахт ИИББ матбуот хизмати.

09:42 12 Апрель 2021

Янгиликлар тақвими

Кластер