All

Ўзбекистонда халқаро имтиҳон тизимларида юқори балл тўплаган ёшларга харажатлари тўлиқ қоплаб берилади

Бу ҳақда Ҳукуматнинг тегишли қарори қабул қилинди дея хабар бермоқда ЎзА.

16:44 14 Апрель 2021
Қамчиқ довонида юк машинаси хандакка тушиб кетди

Қамчиқ довонида юк машинаси хандаққа тушиб кетди, қутқарувчилар ўз вақтида ёрдам кўрсатди. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.

16:32 14 Апрель 2021
Европа ва АҚШ ўта жиддий асорат туфайли коронавирусга қарши яна бир вакцинадан фойдаланишни тўхтатди

«Биз бундан хабардормиз ва вазиятни Европа соғлиқни сақлаш органлари билан биргаликда ўрганяпмиз», дейилади компания томонидан берилган баёнотда.

16:30 14 Апрель 2021
Андижонда Варшава менежмент университети филиали ташкил этилди

Ҳукумат қарори билан “Collegium Humanum” Варшава менежмент университети Андижон филиали ташкил этилди.

16:09 14 Апрель 2021
Эртага Ўзбекистонда 30 даражагача илиқ бўлади

«Ўзгидромет» хизмати 15 апрель, пайшанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

16:03 14 Апрель 2021
Ўзбекистонда илк бор ГАЭС қурилади

Бугун, 14 апрель куни “Ўзбекгидроэнерго” АЖ раҳбарияти ҳамда Франциянинг энг йирик электр энергия ишлаб чиқарувчи “EDF” компаниясининг халқаро алоқалар, Европа ва МДҲ мамлакатлари бўйича масъул вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

15:38 14 Апрель 2021
Фарғонада Damas ҳайдовчиси машинасида 28 нафар боғча боласини олиб кетаётгани аниқланди

Фарғонада ҳайдовчи Damas'да 28 нафар боғча боласини олиб кетаётгани аниқланди. Бу ҳақда «Менинг юртим» телеканали «Марказий студия» информацион дастурида маълум қилинди.

15:31 14 Апрель 2021
МСК Президент сайловига тайёргарликни бошлади

Марказий сайлов комиссияси ахборот хизмати хабар беришича, комиссиянинг мажлисида Ўзбекистон президенти сайловига тайёргарлик кўриш бўйича асосий тадбирлар дастури тасдиқланган.

15:04 14 Апрель 2021
Рўзадор одам эмланиши мумкинми?

АОКАда ўтказилган брифингда Ковид-штаб аъзоси Севара Убайдуллаева ушбу саволга жавоб қайтарди.

14:27 14 Апрель 2021
Олий ва ўрта махсус таълим вазирига янги матбуот котиби тайинланди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби лавозимига Сардорбек Ураимжонович Усманов тайинланди.

14:20 14 Апрель 2021
Жиззахда ободонлаштириш машинасининг газ балони портлашидан жароҳатланган 7 ёшли боланинг иккала оёғи кесиб ташланди

Жиззахда ободонлаштириш машинасидаги 100 литрли газ баллон портлаб кетгани оқибатида йўл чеккасида турган ота-бола реанимацияга ётқизилганди. «Севимли» телеканалининг «Замон» информацион дастурида маълум қилинишича, газ балонининг бўлакларидан ота ва боланинг оёқлари жиддий шикастланган.

14:16 14 Апрель 2021
Тошкентдаги мактаб ўқувчиси муддатидан аввал бир йўла 13 та халқаро университет талабаси бўлди

Тошкент шаҳар Учтепа тумани 81-сонли математика фанига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг 11-а синф ўқувчиси Жаҳонгир Шерзодов муддатидан олдин 13 та халқаро университет талабаси бўлди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги маълум қилди.

13:54 14 Апрель 2021
"Ватанпарвар” ташкилоти ҳайдовчилар тайёрлайдиган маскан эмас – Ҳусан Ботиров

Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгаши раиси Ҳусан Ботиров бошчилигидаги ишчи гуруҳ жорий йилнинг 7-10 апрель кунлари ташкилотнинг Тошкент вилояти туманларидаги бўлинмаларида ўрганиш ўтказди.

11:39 14 Апрель 2021
Қаршида ўқитувчиси пора талаб қилган талаба ўзини осгани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда «Талаба ўз жонига қасд қилди» сарлавҳали хабарлар тарқалмоқда

10:56 14 Апрель 2021
Бюджет харажатларининг 5 фоизи жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилади

“Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

10:50 14 Апрель 2021
212! Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш бўйича 2021 йилги кунлик антирекорд янгиланди

2021 йил 13 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 85503 (+212) нафарни ташкил этмоқда

10:47 14 Апрель 2021
Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмланганлар сони 250 минг нафардан ошди

13 апрель куни мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб жами 40871 нафар киши COVID-19 га қарши эмланди.

10:10 14 Апрель 2021
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирига янги ўринбосар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 апрелдаги ПҚ-5065-сонли Қарори билан Раҳимов Бахтиёр Абдуғани ўғли Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.

09:20 14 Апрель 2021
Иш ўрни қисқартирилган ходим Омбудсман ёрдами билан янги ишга ўтказилди

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Матбуот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг март ойида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га Халқ банкининг Фарғона вилояти Бағдод тумани филиалида ишловчи ходим Х.М мурожаат қилган эди.

22:42 13 Апрель 2021

Янгиликлар тақвими

Кластер