Ер участкалари автоматлаштирилган ахборот тизими орқали аукционга чиқарилмоқда

12:51 12 Апрель 2021 Иқтисодиёт
1186 0

Давлат кадастрлари Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан 2021 йилнинг 1 чорагида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун 352 та - 16,99 гектар қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш ер участкалари ва якка тартибдаги уй-жой қуриш учун фуқароларга 186 та - 7,44 гектар бўш ер участкалари "YERELEKTRON" автоматлаштирилган ахборот тизими орқали электрон аукцион савдоларида сотилди.

Шунингдек, соҳа ходимларининг саъй ҳаракати билан жорий йил 1-чорагида 4532 та турар ва нотурар жойларга кадастр паспорти тайёрлаб берилди, 5559 та кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқлар ва улар бўйича тузилган битимлар давлат рўйхатидан ўтказилди.

Фахриддин Бозоров,
«Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер