All

Муаммоларга шундай ечим топса ҳам бўлади!

Фақат узоқ келажакдангина умидвор бўлиб яшаш даври ўтди. Халқимиз ислоҳотлар самарасини бугунги ҳаётида ҳис қилиб яшаши шарт! Бу — Президентимиз талаби! Шу боис ҳозир раҳбару мутасаддиларимиз маҳаллама-маҳалла, уйма-уй юриб, одамлар муаммоларини ўрганмоқда, дарду ташвишларига қулоқ тутишяпти.

15:09 09 Май 2021
Фарғонада байрам шукуҳи

9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Фарғона шаҳридаги сўлим Хотира хиёбонида ташкил этилган байрам тадбирида уруш ва меҳнат фахрийлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ҳарбийлар, фаол ёшлар жамул-жам бўлишди.

14:10 09 Май 2021
Ўтганларни ёд этиш — муқаддас қадрият

Афсуски, 2021 йилда ҳам халқимиз суйган инсонларидан айрилди.  

13:59 09 Май 2021
Uzbekistan Airways маҳаллий йўналишларда қатновлар сонини кўпайтириб, парвозлар географиясини кенгайтирмоқда

Карантин чеклов чоралари юмшатилиши билан “Uzbekistan Airways” АЖ республикамиз бўйлаб маҳаллий йўналишларда қатновларни босқичма-босқич тиклашни бошлади. Шунингдек, авиақатновлар сонини кўпайтириш ва ички йўналишларда ҳам парвозлар географиясини кенгайтириш чоралари кўрилмоқда.

13:06 09 Май 2021
Аҳолини манзилли қўллаб-қувватлаш — асосий мақсад

Мамлакатимизда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, кўмакка муҳтож одамларга ёрдам бериш, улар учун муносиб турмуш ва меҳнат шароитларини яратиб беришга давлат сиёсати даражасида эътибор қаратиляпти. Бу масалага ҳудудларнинг социал-иқтисодий ва географик параметрларидан келиб чиқиб манзилли ёндашилаётгани ўз самараларини бермоқда. Бунда ҳар бир...

13:02 09 Май 2021
Президент «Матонат мадҳияси» ёдгорлик мажмуасига гулчамбар қўйди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 9 май куни Ғалаба боғига ташриф буюрди.

12:42 09 Май 2021
Наманганда 22 нафар уруш қатнашчиси ва 1193 нафар фронт орти меҳнаткаши йўқланди

Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 76 йиллиги ҳамда Хотира ва қадрлаш куни тадбирларига уйғун ҳолда Наманган вилоятида истиқомат қилаётган 22 нафар уруш қатнашчисининг хонадонига меҳр-муҳаббатга тўла қувонч, кўнгилларига ободлик кириб борди. Айниқса, давлатимиз раҳбарининг байрам туҳфаси – ўн...

12:36 09 Май 2021
Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ саралаш ўйинлари олдидан Австралия билан назорат ўйини ўтказади

28 май санасида МТЖ делегацияси БААга жўнаб кетади ва 29 май куни Дубай шаҳрида Австралия миллий терма жамоаси билан назорат ўйинини ўтказади.

12:30 09 Май 2021
Муқаддас Рамазон ойи Ўзбекистонда ўзига хос улуғворлик ва миллий қадриятлар асосида ўтказилади — "Oman Observer"

«Ўзбек халқи бир вақтлар ўзларининг диний ва миллий урф-одатларидан маҳрум бўлган эди. Ўзбекистон мустақил давлат, деб эълон қилинганидан сўнг миллий урф-одатлар билан бирга диний қадриятлар ҳам қайта тикланди, - деб ёзади муаллиф. - Шундан буён Рамазон ойи мамлакат аҳолиси орасида...

12:22 09 Май 2021
Ўзбекистонда 2-марта вакцина олганлар 1-марта эмланаётганлар сонидан ошиб кетди

8 май куни мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб жами 37088 доза COVID-19 га қарши вакцина қўлланилди.

12:12 09 Май 2021
Ўзбекистонда коронавирус қайд этилганлар 94 минг нафардан, соғайганлар 90 минг нафардан ошди

2021 йил 8 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 94397 (+419) нафарни ташкил этмоқда.

12:08 09 Май 2021
Наманганда 15 минг долларлик жойнамоз материаллари ва кузатув камера хотирасини ўғирлаб кетган шахс қўлга олинди

Жорий йил 3 май куни, Наманган туманида яшовчи, 1986 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 20 апрель кунидан шу кунга қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс, Наманган туманида жойлашган МЧЖ омборхонасидан 135 та ўрамдаги умумий нархи 15.000...

11:16 09 Май 2021
Асло ўчмас яхшилар ёди

Маълумки, 9 май юртимизда Хотира ва қадрлаш куни сифатида умумхалқ байрамига айланиб улгурди. Дарҳақиқат, уруш арафасида мамлакатимизда 6,5 миллионга яқин аҳоли яшаган бўлса, шундан 1 миллион 433 минг 230 нафар одам урушда бевосита иштирок этган. 604 минг 52 нафар ҳамюртимиз...

11:12 09 Май 2021
ТАТУнинг Нурафшон филиали ташкил этилди

Филиал ҳамда Тошкент вилояти ахборот технологиялари техникуми биносини қуриш учун ер майдони Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳри “Nurafshon business city” ҳудудидан ажратилади.

00:09 09 Май 2021
Тошкентдан таниши ёрдамида ҳокимият орқали уй олишига ишонган Россия фуқароси 52 млн сўмга чув тушди 

2021 йилнинг 25 апрель куни Россия Федерацияси фуқароси 77 ёшли Ф.Руфина Яккасарой тумани бўйича ИИО ФМБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 2020 йилнинг июнь ойида таниши 40 ёшли С.Алишер Тошкент шаҳар ҳокимияти орқали уй сотиб олишида ёрдам беришини ваъда қилиб,...

00:03 09 Май 2021
Коллекторга бинафша ранг сув қаердан оқизилди? — Вазиятга ойдинлик киритилди

Жорий йилнинг 7 май куни Самарқанд шаҳар «Чуқур йўли» (Курчатова) кўчаси ҳудудидан оқиб ўтувчи «Чашма» ва «Сиёбча» коллекторларининг бирлашиш қисмидан номаълум сабабларга кўра бинафша рангдаги, таркибида ифлослантирувчи моддалар меъёридан ортиқча бўлган оқова сувлар оқаётганлиги юзасидан хабар берилди.

23:58 08 Май 2021
«Халқпарвар» комиссияси фаолияти самарадорлиги қандай таъминланади? Шу бўйича тавсиялар берилди

Oliy Majlis Senatining Xalqaro munosabatlar, tashqi iqtisodiy aloqalar, xorijiy investitsiyalar va turizm masalalari qoʻmitasi raisi R. Alimov Andijon viloyatida boʻlib, bu yerdagi aholi bilan uchrashdi.

23:36 08 Май 2021
«Оёғи ердан узилган Учқўрғон ЙПХ ходимлари» юзасидан хизмат текшируви ўтказилмоқда 

«Жорий йилнинг 2 май куни соат 09:30ларда, Наманган вилояти Учқўрғон тумани ҳудудида жойлашган деҳқон бозори олдида хизмат олиб бораётган ИИБ ЙҲХБ инспектори майор Ғ.Ибрагимов томонидан давлат рақам белгисисиз ҳаракатланиб келган «Нексия» русумли автомашинани тўхтатилган. Ҳайдовчининг меъёрий ҳужжатларни текшириш вақтида ҳам...

23:33 08 Май 2021
Соҳил волейболи: ҳамюртларимизнинг халқаро майдондаги дебюти қандай чиқмоқда?

7-9 май кунлари Олма-Ота шаҳрида қозоғистонлик таниқли шоир, ёзувчи, адабиётшунос, қолаверса давлат ва жамоат арбоби Олжас Сулейманов таваллудининг 85 йиллигига бағишлаб ҳаваскорлар ва профессионаллар ўртасида халқаро турнир ташкил этилди. Унда ўзбекистонлик волейболчилар ҳам ўз омадини синаб кўришяпти.

23:28 08 Май 2021
Тошкентда шахмат бўйича Марказий Осиё чемпионати ўтказилмоқда. Мусобақанинг умумий соврин жамғармаси 3 000 АҚШ долларига тенг

Мусобақанинг умумий соврин жамғармаси 3 000 АҚШ долларини ташкил этиб, дастлабки икки ўринни эгаллаган шахматчилар жаҳон кубоги йўлланмасини қўлга киритишади

23:25 08 Май 2021

Янгиликлар тақвими

Кластер