All

Навоийда 33 дона сув оқими тезлигини аниқлаш ўлчов воситаcи текширувдан ўтказилмаган

Халқимиз «сув текин», деган иборани аллақачон ишлатмай қўйган. Боиси бугун сув тақчиллиги глобал муаммога, ҳатто босим қуролига айланиб бормоқда. Шу боис сувдан оқилона фойдаланиш, ҳар қандай исрофгарчиликка нисбатан муросасиз бўлиш ҳар қачонгидан устуворлик касб этган.

00:00 21 Май 2021
Қизилтепада 6 дона гемодиализ аппарати ўрнатилди

Гемодиализ — буйрак етишмовчилиги, дори-дармон, ўткир заҳарланган одамлар учун зарур тиббий восита. Унинг ёрдамида ярим ўтказувчан мембрана фильтрлар орқали қондан токсинлар ва карбамид ортиқча суюқлик ажратиб олиниб, электролитлар, қон босими меъёрига келтирилади ва кислота-ишқор мувозанати тикланади.

23:55 20 Май 2021
Экологик муаммони ҳамжиҳатликда бартараф қилишдаги муҳим қадам

Сўнгги йилларда Ўзбекистон жаҳоннинг барча мамлакатлари билан кенг кўламли ва ўзаро манфаатли шерикликни, хусусан Ер юзида тинчликни мустаҳкамлаш ва хавфсизликни таъминлашга ҳисса қўшаётган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва унинг институтлари билан амалий мулоқотни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиб келмоқда.

23:21 20 Май 2021
Исроил Ғазо секторидаги ҳарбий операцияни тўхтатмоқчи — ОАВ

Исроил Ғазо секторидаги ҳарбий операцияни тўхтатмоқчи. Бу ҳақда РИА Новости минтақавий телевидениега асосланиб хабар бермоқда.

23:00 20 Май 2021
«Уларнинг ҳаёти жаҳаннам» — БМТ Бош котиби фаластинлик болаларнинг ҳаётини шундай таърифлади

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Ғазо секторидаги зиддият туфайли фаластинлик болалар ҳаётини жаҳаннамга қиёслади. Бу ҳақда у БМТ Бош ассамблеясининг махсус йиғилишида айтиб ўтди.

22:55 20 Май 2021
Сенат Денов туман ҳокимлиги захирасига ерлар нима сабабдан қайтарилганини ўрганмоқда

Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси томонидан Олий Мажлис Сенатига йўлланган мурожаати асосида юқори палатанинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси Сурхондарё вилоятида ўрганишлар ўтказмоқда.

22:43 20 Май 2021
Эртага «Мўйноққа мадад» экологик хайрия веломарафони старт олади

Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган «Мўйноққа мадад» экологик хайрия веломарафонига 21 май кун соат 9:00да Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрида старт берилади.

22:36 20 Май 2021
Андижонда ҳокимлар ёшларга оғир атлетика, кураш ва боксдан сабоқ беришди

Андижон вилоятида бўлиб ўтаётган республика «Ёшлар форуми»да 64 та секторда турли маданий, маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда. Айниқса, ёшларни спортга жалб этиш мақсадида уюштирилаётган тадбирлар иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотмоқда. Унда сектор раҳбарлари спортнинг ўнлаб турлари бўйича ёшларга мастер класс ўтмоқдалар.

22:32 20 Май 2021
Ўзбекистоннинг бир гуруҳ фаол ёшлари Андижонда жамландилар

Республикамизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, таълим олишлари, иқтидорини намойиш қилишлари, бўш вақтларини мазмунли ташкил этишлари, ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланишлари учун барча шароит яратилган. Бугун Андижон вилоятида старт олган республика «Ёшлар форуми» бу борадаги амалий ишлар жумласидандир.

22:16 20 Май 2021
«Илҳом» мукофоти республика танлови ғолиб ва совриндорлари тақдирланди

Адиблар хиёбонида «Катта адабиёт байрами» ҳафталиги доирасида «Илҳом» мукофоти республика танловининг совриндорларини аниқлаш ва тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

22:13 20 Май 2021
Бухоро вилоятида янги цемент заводи барпо этилмоқда

Бухоро вилояти ҳокимлиги ва «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси ҳамкорлигида Қоровулбозор туманида "BUKHARA EURO CEMENT" МЧЖ томонидан йиллик қуввати 750 минг тонна бўлган цемент ишлаб чиқарувчи корхона барпо этилмоқда. Бу ҳақда Уюшма матбуот хизмати хабар берди.

22:08 20 Май 2021
Ўзбекистонда январь-апрель ойларида энг кўп “Cobalt” ишлаб чиқарилди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, автомобиль ишлаб чиқариш саноатида 2021 йилнинг январь-апрель ойларида 18 223 дона “Cobalt” ишлаб чиқарилган.

20:23 20 Май 2021
Тошкентнинг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади

Сергели тумани, Қипчоқ кўчасида янги кўприк қурилиши муносабати билан, қурилиш бўлаётган ҳудуддаги ер ости Д-530мм газ қувурини бошқа хавфсиз жойга кўчириш ишлари «Ҳудудгаз Пойтахт» ГТФнинг «Ер ости газ қувурлари хизмати ва «Сергели туман газ» газ таъминоти бўлим томонидан 2021 йил...

20:15 20 Май 2021
Ўзбекистоннинг бир гуруҳ фаол ёшлари Андижонда жамланди

Бугун Андижон вилоятида республика «Ёшлар форуми» старт олди.

19:44 20 Май 2021
Тошкентда айрим кўчалар 4 кунга ёпилади

Ёшлар учун «Тошкентда беш ташаббус» тадбирлари ўтказилиши муносабат билан жорий йилнинг 21 май кунидан 25 май кунига қадар соат 06:00 дан 00:00 гача қуйидаги кўчаларда автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланади

19:40 20 Май 2021
Айрим ҳудудларда кучли шамол ҳолати кузатилмоқда

Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси ахборот хизмати барча ҳайдовчилардан йўлларда эҳтиёткор бўлишларини, транспорт воситаларини дарахт ёки кучли шамолга чидамсиз жойларда қолдирмасликларини сўрамоқда.

19:26 20 Май 2021
Шу вақтга қадар жамиятнинг маънавий жараёнлари муайян яхлит тизимга бўйсундирилмаган эди — профессор Тўлқин Алимардонов билан суҳбат

Президентимизнинг 2021 йил 26 мартдаги «Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида маънавий-маърифий жараёнларни ташкил этишда яхлит тизим мавжуд эмаслиги, халқимиз, айниқса, ёшларни маънавий таҳдидлардан ҳимоя қилиш борасида етарли даражада ташкилий-амалий ва илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмаётгани, ушбу йўналишда давлат...

19:16 20 Май 2021
21 май куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши кутилмоқда

«Ўзгидромет» 21 май, жума куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

19:08 20 Май 2021
Иқтисодиёт барқарорлиги нималарда намоён бўлади?

Буни қуйидаги долзарб масалалар билан изоҳлаш мумкин: биринчидан, миллий иқтисодиётни барқарор ривожлантириш, унинг тармоқларида ишлаб чиқариш суръатлари ўсишига эришиш мамлакатнинг халқаро рақобатбардошлигини оширишда муҳим омил ҳисобланади. Иккинчидан, жаҳон бозоридаги кескин рақобат шароитида миллий ишлаб чиқарувчиларнинг юқори сифатли маҳсулотлар билан жаҳон...

17:29 20 Май 2021
Самарқанд вилоятида фермер хўжалиги ерини 50 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилоят бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “D.» фермер хўжалиги раҳбари И.Т. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, хўжаликнинг 1 гектар ер майдонини фирибгарлик йўли билан фуқаро А.га 50 000 АҚШ доллари ҳамда...

17:19 20 Май 2021

Янгиликлар тақвими

Кластер