All

Ангрен шаҳри ва Миробод туманида фуқароларни ўқишга киритиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ангрен шаҳар бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Р. А. фуқаро О.нинг ишончига кириб, уни 3 500 АҚШ доллари эвазига танишлари орқали Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига киритиб қўйишга ваъда...

17:16 20 Май 2021
Мурожаатчининг «прописка» муаммоси ҳал этилдими?

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Самарқанд вилоятидаги минтақавий вакили вазифасини бажарувчи Илҳомжон Тўхтасинов Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаролар томонидан яшаб турган манзилига рўйхатга қўйиш бўйича муаммоларга дуч келаётгани ҳақида мурожаат келиб тушди.

17:13 20 Май 2021
Табрик

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси, сенатор Турсинхон Айдарович Худайберганов 70 ёшга тўлди!

17:07 20 Май 2021
Ўзбекистонда Паралимпия истиқболлари муҳокама қилинди

Таъкидланганидек, қарорга мувофиқ, барча турдаги спорт таълим муассасаларида жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахслар учун спорт бўлимларини босқичма-босқич ташкил этиш ҳамда иқтидорга эга бўлган жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларни танлаб олиш, уларни спорт турларига йўналтириш, тайёрлаш ҳамда...

16:54 20 Май 2021
Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

Марказий банк долларнинг расмий курсини эълон қилди.

16:13 20 Май 2021
Фарғона вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Ўзбекистон Республикасининг Бирлашган Араб Амирликларидаги элчихонаси савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси бўлиб ишлаб келган Эргашев Иқболжон Одилжонович Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари – вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

16:10 20 Май 2021
Эртадан бошлаб Тошкентда ёшлар учун йирик тадбир старт олади

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ёшлар учун катта тадбир – Тошкент Беш ташаббус ҳаракатини ташкиллаштиради.

16:00 20 Май 2021
Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида ичимлик суви таъминоти тўхтатилади

Ичимлик суви тармоқларида баҳорги режали профилактик ишлар асосида Мирзо Улуғбек тумани Неъмат ва Неъмат 2-тор кўчалари кесишмасида тармоқ ёпқичларини алмаштириш ҳамда Т.Малик ва Неъмат кўчалари кесишмасида компенсаторни созлаш жараёни амалга оширилади. Шу муносабат билан 24.05.2021й. соат 9:00 дан 25.05.2021й. соат...

15:45 20 Май 2021
Қорақалпоғистонда 25 ёшли фуқаро маст ҳолатда “Spark” олиб қочди

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

15:16 20 Май 2021
Охирги суткада дунё бўйича 11 мингдан зиёд инсон коронавирусдан вафот этди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 163 миллион 869 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 3 миллион 398 мингдан зиёд киши вафот этган (19.05.2021 йил Европа вақти билан соат 15:28 ҳолатига кўра).

14:55 20 Май 2021
Сергели ва Хонқа туманларида ўзганинг жуда кўп миқдордаги маблағларини қўлга киритган фирибгарлар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро К.С. ва Ф.Т.лар олдиндан тил бириктириб, фуқаро С.га тадбиркорлик фаолияти учун 2 дона “Malibu”, 1 дона “Lacetti Gentra” русумли автотранспорт воситаси ва тилла буюмлар олиб беришни ваъда...

14:30 20 Май 2021
Хорижий тилларни ўқитишга ихтисослаштирилган ОТМларига қабул параметрлари 2 бараварга, давлат гранти 3 бараварга оширилади

«Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарорига кўра, 2021/2022 ўқув йилидан:

14:17 20 Май 2021
Айрим мультфильмлар болаларда руҳий касалликларни ривожлантиради — Психолог билан мультфильмлар ҳақида суҳбат

Мультфильмларни назоратсиз томоша қилиш боланинг кўриш қобилияти, вазнига, шунингдек унинг руҳиятига ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Бироқ бир нарса доимо ёдимизда бўлиши зарур. Бу билан барча мультфильмларнинг барчасини зарарли дейишдан йироқмиз. Мультфильмлар орасида шахсни ривожлантирадиган, мазмунлилари ҳам талайгина. Биз шунчаки...

13:30 20 Май 2021
Бош прокуратура томонидан янги қарор ишлаб чиқилди 

Жорий йилнинг 19 май куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган хотин-қизларни реабилитация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

13:05 20 Май 2021
Мактабларда давлат имтиҳонларини ўтказиш муддати маълум бўлди

Имтиҳонлар карантин қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказилади, дея маълум қилмоқда Халқ таълим вазирлиги.

12:41 20 Май 2021
Хорижий тиллар бўйича энг яхши натижага эришган мактабларга Президент соврини сифатида 500 миллионгача пул берилади

«Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди.

12:36 20 Май 2021
Тошкент вилоятида Lacetti олиб қочган қиз ушланди

Тошкент вилояти Оққўрғон туманида автомобиль олиб қочган қиз қўлга олинди, дея хабар қилмоқда ЎзА.

11:55 20 Май 2021
Бош прокуратура Андижонда депутатнинг депутатлик мақомидан маҳрум қилиниши билан боғлиқ воқеалар бўйича баёнот берди

Ижтимоий тармоқларда халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгаши депутати прокурор тақдимномасига кўра дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилинганлиги ҳақида тарқалган хабарлар жамоатчилик ўртасида кенг муҳокама қилинмоқда. Мазкур ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида Бош прокуратура баёнот берди.

11:48 20 Май 2021
Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлигига директор ўринбосарлари тайинланди

Ҳукумат қарори билан Азимжон Нозимжонович Хусанов ва Санжар Омонхужаевич Обидов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги директорининг ўринбосарлари этиб тайинланди.

11:30 20 Май 2021
Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектлари рейтинги ишлаб чиқилди

Мазкур рейтингда чакана савдо объектлари (дўконлар, савдо мажмуалари, автосалонлар, заргарлик дўконлари ва бошқалар) ҳамда умумий овқатланиш объектлари (кафе, бистро, ресторан ва бошқалар) иштирок этади. Бу ҳақда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

11:25 20 Май 2021

Янгиликлар тақвими

Кластер