All

Ўзбекистонда 3 балли зилзила қайд этилди

"30.06.2021 йил, Тошкент вақти билан 19:16 да (30.06.2021 йил, Гринвич бўйича 14:16 да) Ўзбекистонда зилзила содир бўлди. Зилзила координаталари: 38,3 градус шимолий кенглик; 65,81 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,6. Чуқурлик 15 км. Зилзила эписентри Тошкентдан 440 км жанубий-ғарбда.

19:58 30 Июнь 2021
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ёшлар ва талабалар форумида иштирок этмоқда

Давлатимиз раҳбари мамлакатимиз ёшларини бугунги байрам – Ёшлар куни билан табриклади. Айни вақтда юртимизда ёшларга оид сиёсат доирасида амалга оширилган ишлар ва истиқболдаги вазифалар тўғрисида нутқ сўзламоқда.

19:44 30 Июнь 2021
Осиё Паралимпия қўмитаси раҳбари «Ипак йўли» туризм халқаро университетига ташриф буюрди

Ташриф давомида меҳмонлар университетда имконияти чекланган инсонларга яратилган шароитлар, талабаларнинг лабораторияларда амалий машғулотлар ўтказиши, уларнинг спорт ва ижодий иш билан шуғулланиши учун жиҳозлангани, замонавий кутубхонада Осиё тарихи, маданияти ва мероси ҳақида нодир нашрлар тўпланган катта адабий захира мавжудлигига алоҳида эътибор...

19:28 30 Июнь 2021
Қозоғистонда коронавируснинг «ҳиндча» штамми тез тарқалмоқда

Қозоғистонда сўнгги 24 соат давомида олинган ПЗР тестлари таҳлил қилинди. Тестларнинг 76 фоизида коронавируснинг «дельта» штамм эканлиги аниқланди. Бу ҳақда Спутник хабар берди.

19:25 30 Июнь 2021
Самарқанд давлат университетининг Ўзбекистон-Финляндия педагогика институти ташкил этилди

Ҳукумат қарори (408-сон, 29.06.2021 й.) билан Самарқанд давлат университетининг Педагогика институти негизида Самарқанд давлат университетининг Ўзбекистон-Финляндия педагогика институти ташкил этилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маълум қилди.

19:19 30 Июнь 2021
Гулистонда Президент сайлови мавзусига бағишланган халқаро конференция ўтказилади

Конференцияда сайловларнинг конституциявий-ҳуқуқий асослари ва сайлов қонунчилиги ривожланиш тенденцияларини илмий таҳлил қилиш, шунингдек, сайлов қонунчилиги ва амалиётини янада такомиллаштириш юзасидан тажриба ва фикр алмашинади. Шунингдек, Ўзбекистонда сўнгги йилларда сайлов меъёрларини тизимли ва изчил демократлаштириш ва либераллаштириш бўйича эришилган натижалар, шунингдек,...

19:08 30 Июнь 2021
Сирдарёлик "Токио — 2020" қатнашчилари 5 нафарга етди

Халқаро Олимпия қўмитасидан Италиянинг Вареза шаҳрида академик эшкак эшиш бўйича ўтказилган Регата мусобақасида иккинчи ўринни қўлга киритган сайхунободлик Отабек Қўчқоров ва Феруза Бўрибоеванинг Токио Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритганлиги ҳақидаги расмий хати келди.

19:02 30 Июнь 2021
Корея Республикасида ноқонуний ишлаётган ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари ушланди

Қайд этилишича, бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Корея Республикасининг қатор маҳаллий администрациялари ўртасида тузилган келишувларга асосан мамлакатимиз фуқаролари 5 ойлик мавсумий ишларда Е-8 визаси билан вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ушбу давлатга юборилмоқда.

18:33 30 Июнь 2021
«Ўзкимёсаноат» АЖ корхоналари 22,91 млн. долларлик маҳсулот экспорт қилинди

Республикамизга кириб келаётган кимёвий маҳсулотлар импортини қисқартириш ҳисобига 2020 йил якуни бўйича 23 турдаги 1 342,8 млрд сўмлик маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқарилди (режага нисбатан 139,1 фоиз), шундан 22,91 млн. долларлик маҳсулот экспорт қилинди.

18:21 30 Июнь 2021
Юртимизга олиб келинган “Covid-19"га қарши вакциналар ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган салбий хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмас — Н.Атабеков

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда мамлакатимизга олиб келинаётган коронавирусга қарши вакциналар инсон организми учун зарарли экани, айниқса, Хитойда ишлаб чиқарилган вакцина жуда хавфлилиги тўғрисида турли асоссиз хабарлар тарқалмоқда. Бу эса одамлар орасида турли тушунмовчиликларга сабаб бўлди.

18:13 30 Июнь 2021
"Радар"га тушган ҳайдовчилардан шикоятлар кўп. Уларни кўриб чиқиш натижаси қандай?

Эътиборли жиҳати, мурожаат қилганларнинг аксариятини шикояти суд томонидан қаноатлантирилган. Хусусан, 2020 йил давомида 19 134 та шу соҳа бўйича судларда кўрилган ишларнинг 89,2 фоизи, яъни 17 073 таси қаноатлантирилган бўлса, 5 778 та иш бўйича ишни юритишни тугатиш тўғрисида қарор...

17:57 30 Июнь 2021
Ёшлар — миллат тараққиётининг ҳал қилувчи кучи

Ўтган давр мобайнида эса, юртимизда амалга оширилган бунёдкорликлар, барча соҳалардаги туб ислоҳотлар, кундалик турмушимиздаги шиддатли ўзгаришлар, эзгу янгиланишлар, аввало, ёшларимиз келажаги учун, уларнинг озод ва обод ватанда, ҳеч кимдан кам бўлмай, бахтли ҳаёт кечириши, илм олиши, ҳунар эгаллаши, ўзидаги бор...

17:30 30 Июнь 2021
Депутат «Болалар шаҳарчаси» тарбияланувчилари ҳолидан хабар олди

Андижон шаҳридаги «Болалар шаҳарчаси» номли муассасада 68 нафар тарбияланувчи истиқомат қилади. Бу ерда меҳрга муҳтож, кўнгли ўксик дилбандлар ҳолидан хабар олувчиларнинг қадами узилмайди. Саховатга тўла меҳрибонлик уйида давлатнинг чинакам ғамхўрлигини ҳис қиласиз.

17:28 30 Июнь 2021
Чирчиқда белбоғли кураш бўйича ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерациясининг йиллик-тақвим режасидаги мазкур чемпионатда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардан 200 нафарга яқин полвонлар белбоғли курашнинг классик ва эркин йўналишларида куч синашишди.

17:27 30 Июнь 2021
"Тошкент  — Лаҳор — Тошкент" халқаро авиапарвози тикланади

Қайд этилишича, миллий авиакомпания 2021 йил 2 июлидан бошлаб "Тошкент — Лаҳор — Тошкент" йўналиши бўйича мунтазам қатновларни амалга оширади. Авиақатновлар ҳафтасига бир маротаба — жума куни бажарилади.

17:20 30 Июнь 2021
Самарқанд вилоят маъмурий судига янги раис тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 июндаги фармойиши билан Файзиев Тохир Тухтаевич судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Самарқанд вилоят маъмурий судининг раиси лавозимига тайинланди.

17:01 30 Июнь 2021
“SPORT FEST — 2021": 12 турдаги спорт мусобақалари ўз якунига етди

28-29 июнь кунлари пойтахтимиздаги «ЖАР» спорт мажмуасида “SPORT FEST – 2021» спорт мусобақалари ўтказилди. Тошкент шаҳри маҳаллаларида истиқомат қилувчи ёшлар футбол, волейбол, баскетбол, бадминтон, кураш, қўл жанги каби 12 турдаги спорт мусобақалари учун қизғин баҳс олиб борди.

16:58 30 Июнь 2021
Боботоғ давлат ўрмон хўжалиги ҳудудида ўсимлик дунёсига жами 272 млн. сўмдан зиёд зарар етказилгани аниқланди

Боботоғ давлат ўрмон хўжалиги Хазратбобо ўрмон бўлими 4-айланма 7-квартал ҳудуди «Қуруқсой» массивидан 1812 туп, Ҳазратбобо ўрмон бўлими 2-айланма 3-квартал ҳудудидан 409 туп тожик коврак ўсимлигининг илдизини ўртача 1-2 маротаба кесиб шираси олинганлиги натижасида Ўзбекистон Республикаси «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва...

16:53 30 Июнь 2021
Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг 14 нафар фаол аъзоси олий таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилиш учун тавсия этилди

Республика комиссияси томонидан танлов низомига мувофиқ ҳудудий комиссиялар тақдим этган 36 нафар номзодларнинг Ёшлар иттифоқи тизимида эришган ютуқлари, тизим ривожига қўшган ҳиссаси, табиий етакчилик қобилияти ва фидойилигига алоҳида эътибор қаратган ҳолда ўрганиб чиқилиб, қуйидаги 14 нафар энг муносиб ёшларга мазкур...

16:48 30 Июнь 2021
Қабул жараёнлари билан боғлиқ долзарб масалалар ҳақида муҳим маълумотлар берилди

Абитуриентларни рўйхатга олиш 20 июнь куни бошланган бўлиб, ҳозирда абитуриентлар my.dtm.uz сайти орқали телефон рақамини авторизациядан ўтказиб, паспорт маълумотлари, доимий яшаш манзили ва тугатган таълим муассасаси бўйича маълумотларни киритишлари, шунингдек, имтиёзлари мавжуд бўлса, уларни текширишлари ҳамда чет тилидан миллий ёки...

16:44 30 Июнь 2021

Янгиликлар тақвими

Кластер