«Ўзкимёсаноат» АЖ корхоналари 22,91 млн. долларлик маҳсулот экспорт қилинди
Бу ҳақда АОКАда «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти томонидан Маҳаллийлаштириш дастури доирасида амалга оширилган ишлар таҳлилига бағишланган матбуот анжумани да маълум қилинди.
Республикамизга кириб келаётган кимёвий маҳсулотлар импортини қисқартириш ҳисобига 2020 йил якуни бўйича 23 турдаги 1 342,8 млрд сўмлик маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқарилди (режага нисбатан 139,1 фоиз), шундан 22,91 млн. долларлик маҳсулот экспорт қилинди.
Маҳаллийлаштириш дастури доирасида 17 турдаги маҳаллийлаштирилган маҳсулот тўлиқ маҳаллий хом-ашёлар асосида ишлаб чиқарилди.
Саноат кооперацияси доирасида 2020 йилда жами 7 турдаги 592,5 млрд сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди. Жумладан:
— тоғ-кон саноати учун – 2,01 минг тонна тиомочевина, 37,1 минг тонна натрий циан тузи, 5,2 минг тонна модификацияланган ғовакли селитра;
— шиша саноати учун – 4,7 минг тонна натрий нитрати;
— лак-буёқ саноати учун – 800,0 тонна этилацетат;
— халқ хўжалиги ва саноат сувларини тозалаш соҳаси учун 54,6 тонна учламчи натрий фосфати;
— автомобиль саноати учун – 417,4 минг дона автомобиль шиналари ишлаб чиқарилди ва истеъмолчиларга етказилди.
2021 йилда «Ўзкимёсаноат» АЖ корхоналарида 26 турдаги 1 467,1 млрд сўмлик маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши режалаштирилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг