All

"ГАИ" ходимларининг куни пиёдаларга қолдими?" — ЙПХ инспекторлари ва блогер ўртасида юзага келган ҳолат бўйича маълумот берилди

Пиёдани шахсини аниқлаш мақсадида Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБга таклиф қилинган. Шундан сўнг пиёда Г.М. шахсини тасдиқловчи ҳужжатини ЙПХ инспектори С.Т.Сотиболдиевга тақдим қилган. ЙПХ инспектори қоидабузар пиёдага Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 138-моддасига асосан баённома расмийлаштирган, пиёда тузилган баённома билан танишиб чиқиб планшетга...

22:25 01 Июль 2021
Хусусийлаштириш соҳасидаги ишлар натижадорлиги кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 1 июль куни давлат активларини хусусийлаштириш соҳасидаги ишлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

22:06 01 Июль 2021
Россия тиббиёт университетининг Тошкент филиали очилмоқда

Мазкур ҳужжатга кўра, соғлиқни сақлаш соҳаси учун юқори малакали кадрлар тайёрлашни янада такомиллаштириш, халқаро таълим стандартларини жорий этиш, тиббий хизматлар ҳажми ва сифатини ошириш, тиббиёт амалиёти, таълими ва илмий тадқиқотлари ўртасидаги интеграцияни таъминлаш, даволаш-ташхислаш жараёнига илғор ютуқларни ва инновацияларни татбиқ...

19:38 01 Июль 2021
Мард масъулларимиздан изоҳ кутамиз... — Кушербаев бензин нархининг ошиши ва соҳадаги талон-торожликлар ҳақида

Лекин шу кунга қадар, масалан энг кўп 146 млрд сўмлик талон-торожликка йўл қўйган Жиззах нефть базасидаги ҳолат бўйича на прокуратура ва на бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар чора кўрганини эшитмадик.

19:32 01 Июль 2021
«Шўртаннефт ва газ қазиб чиқариш» заводида юз берган ёнғин оқибатида корхона ишчиси ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда «Шўртаннефтгаз» МЧЖ, «Шўртангазкимё» мажмуасининг 10 та ёнғин қутқарув экипажлари зудлик билан воқеа жойига етиб борган. Қутқарувчилар томонидан олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин тўлиқ бартараф этилган. Аммо, ушбу ҳодиса оқибатида корхонада фаолият юритган...

18:18 01 Июль 2021
Наманган туманида имтиёзли кредит маблағларини қўлга киритган фирибгар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Ф.Т. ноқонуний даромад орттириш мақсадида, 20 нафар фуқарога «тикувчилик» йўналишида ажратилган жами 191,5 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини фирибгарлик йўли...

18:09 01 Июль 2021
Хоразмдаги "Шовот" каналига чўкиб кетган ўқувчининг жасади топилди

Урганч шаҳридаги «Жалолиддин Мангуберди» истироҳат боғи ёнидаги «Шовот» каналида 2021 йил 29 июнь куни чўккан 16 ёшли бола Хоразм вилояти ФВВ қидирув гуруҳи томонидан топилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

18:00 01 Июль 2021
Депутат ободонлаштириш бўлинмалари ходимларининг иш ҳақини оширишни таклиф қилмоқда

Бугун қайси бир ҳудудга қай фасл ва вақтда борманг ушбу ташкилотнинг заҳматкаш ходимларини йўллар четида, жамоат жойларида ободонлаштириш ишлари билан машғул ҳолатда учратасиз. Аммо ушбу инсонлар меҳнатларига яраша шароит яратилмагани ва кам иш ҳақи эвазига меҳнат қилаётганликлари кишини ташвишлантиради. Шу...

17:52 01 Июль 2021
Бел олиш ва уч кураш бўйича Ўзбекистон кубоги баҳслари бўлиб ўтди

Баҳсларда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардан келган 800 нафардан ортиқ ёш полвонлар ғолиблик учун кураш тушишди.

17:46 01 Июль 2021
Ўзбекистонга Хитойдан сув ташиш машиналари олиб келинди

Ўзбекистонда аҳолига ичимлик сувини етказиб бериш мақсадида Хитойдан SHACMAN русумли SX5255GSSDR434 моделли махсус сув ташиш машиналари олиб келинди. 

17:45 01 Июль 2021
Дон сифати нотўғри аниқланиши ҳисобига фермер хўжаликларига қарийб 270 млн. сўм кам тўлангани аниқланди

Қайд этилишича, инспекциянинг ҳудудий бошқармалари ва туман бўлимлари мутахассислари томонидан дон қабул қилиш корхоналарига қабул қилинаётган донларнинг сифати қайта синовдан ўтказилганда, корхона лабораториялари ходимлари томонидан доннинг сифатини нотўғри аниқлаш ҳисобига фермер хўжаликларига жами 269 млн. 886 минг 300 сўм кам,...

17:41 01 Июль 2021
Шуҳрат Абдураҳмонов кенжа қизига уч кун дабдабали тўй қилгани ҳақидаги хабарларга расмий муносабат билдирилди

Ижтимоий тармоқларда Aндижон ҳокимининг қизини тўйи бўлаётгани ҳақидаги видеолавҳа юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилди

17:39 01 Июль 2021
Damas ва Labo автомобилларининг янгиланган моделларининг нархлари эълон қилинди

“UzautoMotors” АЖ компанияси  бозор эҳтиёжларидан келиб чиқиб, Дамас автомобилининг тўрт ўринли модификациясини (ўриндиқлар учинчи қаторисиз) ва  борт қанотларисиз Лабо моделларини ишлаб чиқаришни бошлаганини маълум қилди.

17:35 01 Июль 2021
Ички ишлар ходимларидан қочиб, йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган аёлни машина уриб юборди

«Жорий йилнинг 29 июнь куни Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 5-сон ИИБ ходимлари Самарқанд шаҳрининг Беруний кўчасида тиланчилик қилиб юрган шахсларни Ички ишлар бўлимига олиб боришмоқчи бўлганида, ушбу шахслар ходимлардан қочмоқчи бўлиб, йўлнинг белгиланмаган қисмидан югуриб ўтаётган вақтида, шу йўлда...

17:31 01 Июль 2021
Яна бир туман ҳокими ўзбек-хитой вакцинаси билан эмланди

Бугун Янгиҳаёт тумани ҳокими ва ҳокимлик вакиллари коронавирусга қарши Хитой-Ўзбекистон ҳамкорлигида яратилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасини олди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

17:29 01 Июль 2021
Ватан тинчлигини асраш ҳар бир Ўзбекистон фуқароси, айниқса, ёшларнинг асосий бурчи бўлиб қолиши шарт

Айни пайтда дунё шиддат билан ўзгараётган, минтақалар ва давлатлар ўртасида сиёсий, иқтисодий ва мафкуравий курашлар тобора кескинлашаётган бир шароитда мамлакатимиз ёшларини, шу жумладан, армиядаги ёш авлод вакилларини ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишлари биз учун янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

16:56 01 Июль 2021
Ёшларни молиявий қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилади

Президентимиз Ёшлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида кадрларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва тарбиялашга қаратилган сиёсатимизни қатъий давом эттирамиз, деб таъкидлади.

16:49 01 Июль 2021
Самарқандда уйи ва дўкони бузилган фуқарога 1,5 миллиард сўмдан кўпроқ компенсация ундириб берилди

Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2021 йил 26 январдаги қарорига асосан қарздор Н.О.нинг фойдасига бузилишга тушган уй-жой ва шу манзилда жойлашган савдо дўконининг қурилишига кетган сарф-харажатлар учун 1 миллиард 514 миллион 919 минг сўм компенсация ундириш белгиланган.

16:46 01 Июль 2021
ФАО Барқарор Ривожланиш Мақсадларига эришишда Ўзбекистоннинг салоҳиятини оширмоқда

Яқинда Юқори Чирчиқ туманида жойлашган Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар тизими (АКИС) миллий марказида ФАО ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Барқарор Ривожланиш Мақсадларини амалга ошириш ва уларни мониторинг қилишда миллий салоҳиятни мустаҳкамлаш» лойиҳасининг якунланишига бағишланган давра суҳбати ўтказилди. 

16:45 01 Июль 2021
Ўзбекистондан қовун экспорти ҳажмлари жадал ўсмоқда — Германия нашри

«Сўнгги 4-5 кун ичида экспорт бозорларига қовун ташиш учун юк машиналарига талаблар июнь ойининг биринчи ярмидаги кўрсаткичлардан бир неча маротаба ортиб кетган. «Ўзбекистон дунёдаги янги узилган қовун экспорт қилувчи ўнта мамлакат қаторига киради. Республика, одатда, Россияга, шунингдек, Қозоғистон ва Қирғизистонга...

16:40 01 Июль 2021

Янгиликлар тақвими

Кластер