All

12 — 30 июль кунлари ихтисослаштирилган мактаб интернетлар учун Давлат тест маркази томонидан саралаш танловлари ўтказилади

Қайд этилишича, 2021-2022 ўқув йили учун Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги ихтисослаштирилган давлат умумтаълим муассасаларига қабул жорий йилнинг 10 июнида бошланиб, 10 июлга қадар давом этади. Ота-оналарга қулайлик яратиш ҳамда қабул жараёнларини шаффофлигини таъминлаш мақсадида ҳужжатлар тўлиқ my.maktab.uz сайти орқали электрон...

12:49 05 Июль 2021
Жорий йилда республика бўйича 641 минг нафар бола 1-синфга қабул қилинади

Қайд этилишича, 2021-2022 ўқув йили учун 1-синфга қабул 15 июндан бошланган эди. Жорий ўқув йилида ота-оналарга қўлайлик яратиш мақсадида Тошкент шаҳри,  Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят марказларидаги умумтаълим мактабларга 1-синфга қабул жараёнлари тажриба-синов тариқасида электрон шаклда амалга оширилмоқда.

12:30 05 Июль 2021
Ўзбекистонда ҳафтанинг жума кунига қадар жуда иссиқ об-ҳаво сақланиб туради

Қайд этилишича, ҳафтанинг катта қисми давомида Ўзбекистонга Эрон ҳудудларидан қуруқ ва иссиқ ҳаво кириб келиши давом этади. Ҳаво ҳарорати кечалари 25-27°, кундуз кундари 41-43°, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида 44-46° гача бўлади, бу ўртача кўп йиллик қийматлардан 5-8° га юқоридир.

12:23 05 Июль 2021
Кеча Ўзбекистонда 475 нафар кишида касаллик аниқланиб, 4 нафар бемор вафот этди 

Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 751 нафарни ташкил қилди.

12:16 05 Июль 2021
Ўзбекистон 27,6 минг тонна гилос экспорт қилди

Давлат статистика қўмитаси дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2021 йилнинг январь-май ойларида қиймати 43,4 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 27,6 минг тонна гилос экспорт қилган.

17:52 04 Июль 2021
Оммавий равишда вакцинацияда иштирок этишимиз керак — вазир ота-оналар ва талаба-ёшларга мурожаат билан чиқди

“Азизлар, аввало, ўзимизни, жамиятимизни асрашимиз керак. Кўчадаги ҳар хил ёлғон сўзларга берилмасдан, ваҳимага берилмасдан, оммавий равишда вакцинациядан иштирок этишимиз керак. Жонажон юртимизда 700 мингга яқин талабалар бор.

17:42 04 Июль 2021
Зарафшон миллий табиат боғининг 1,5 гектар майдони ёниб кетди

“3 июль куни соат 21:10да Жомбой тумани “Олмазор” МФЙ, Қарабчи қишлоғида жойлашган "Зарафшон Миллий табиат боғи"да ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар берилган. Олинган хабарга асосан Ёнғин жойига 5 та ЁҚЭлари соат 21:51 етиб борганда, милий боғнинг 1,5Га майдонда тўқайзорлар...

17:27 04 Июль 2021
ДХХ Тошкент, Наманган ва Фарғона вилоятларида ноқонуний ер сотиш ҳолатларига чек қўйди

Лекин, мазкур МЧЖ таъсисчиси амалда ҳеч қандай иш бажармасдан, аксинча ўзининг маклер таниши билан келишган ҳолда ушбу ер майдонини бошқа бир фуқарога 1 млн. 500 минг АҚШ долларига сотишни режалаштиради.

17:18 04 Июль 2021
Иссиқ иқлим шароитида ўзингизни эҳтиёт қилинг! — ССВ

— Маълумотларга қараганда, юртимизнинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати кескин кўтарилиб, кечаси +25… +27 даража, кундузи эса +38… +43 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда. Хатто жанубий вилоятларда ҳаво ҳарорати +45...+47 даражагача кўтарилиши мумкин. Юртимиз аҳолиси бундай аномал иссиқ иқлим кунларида зарурат сезганда,...

17:10 04 Июль 2021
Ўзбекистонда 6-8 июль кунлари Эрон ҳудудларидан кириб келган иссиқ ҳаво массаларининг ''фаол босқичи'' кузатилади

“6-8 июль кунлари республиканинг деярли барча ҳудудларида Эрон ҳудудларидан кириб келган иссиқ ҳаво массаларининг ''фаол босқичи'' кузатилади.

17:07 04 Июль 2021
Танкка қарши кетмон билан жанг қилишдек "ахборот асри"даги жуда кулгули ва абсурд қарор — Кушербаев айрим ижтимоий тармоқларга киришдаги узилишлар ҳақида

Фуқароларнинг мулк ҳуқуқи бузилса, жимлик, уйидан ҳайдалса жимлик, ери мажбуран олиб қўйилса жимлик, фермер сарсон юрса жимлик... Лекин унинг шахсга доир маълумотларини муҳофаза қилишга келганда кескин чоралар...

11:14 04 Июль 2021
Суд-ҳуқуқ масалалари бўйича оммавий қабуллар Андижон ва Фарғона вилоятларида давом эттирилади

Фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларига самарали ечим топиш учун янада қулай шароит яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Президент Халқ қабулхоналари, Олий суд, Судьялар Олий Кенгаши, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда Давлат божхона қўмитаси раҳбар ходимлари иштирокида жойларда...

11:07 04 Июль 2021
2 гектар дала майдонидаги сомон поялари ёқиб юборилгани оқибатида табиатга қарийб 4 млн. сўм зарар етказилди

Қайд этилишича, ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Чиноз туманидаги ғалладан бўшаган ер майдонларининг ёқиб юборилганлиги ҳақидаги тарқалган видеомурожаат юзасидан Давлат экология қўмитаси томонидан ҳолат бевосита жойига чиққан ҳолда ўрганилди.

11:02 04 Июль 2021
Ўзбекистонда эмлаш жараёнларида қўлланилган вакцина миқдори 4 миллион дозадан ошди

Кеча юртимизда 114 минг дозадан ортиқ вакцина қўлланилиб, эмлаш жараёнларида фойдаланилган вакцина миқдори 4 миллион дозадан ошди. Бу ҳақда ССВ хабар берди.

10:57 04 Июль 2021
“Қадринг баланд бўлсин, она тилим” шиори остида навбатдаги танлов эълон қилинди

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти қуйидагиларни маълум қилди:

10:52 04 Июль 2021
Фермер ғалласини тортиб олган қонунбузарлар жазоланади!

Қайд этилишича, мамлакатимизда айни дамларда заҳматкаш деҳқоннинг пешона тери эвазига етиштирилган ғалла хирмонга йиғилмоқда. Шундай пайтда, фермерларҳосилининг давлат режасидан ортиқча қисмини ҳам тортиб олиш ҳолатлари, шунингдек, эгасининг розилигисиз омборидан ҳосилни олиб чиқиб кетаётгани ҳақида хабарлар келмоқда.

10:33 04 Июль 2021
Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан энг кўп гиёҳвандлик воситалари топиладиган жой сигарет қутисидир

Масалан, 2021 йил 21 июнь куни тахминан соат 13.20 да Янгиҳаёт тумани “А. Турбанов” ЙПХ постида Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан пойтахтга кирмоқчи бўлган “Spark” русумли автомобиль тўхтатилди.

10:25 04 Июль 2021
Қуёшда қолдирилган автомобиль салонидаги иссиқ ҳаво ҳарорати 55-60 даражагача кўтарилиб ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин

“Қуёшнинг таъсири натижасида автомобиль ичидаги ва ташқаридаги ҳаво ҳароратини солиштирамиз:

10:18 04 Июль 2021
Кеча юртимизда 467 нафар кишида касаллик аниқланиб, 2 нафар бемор вафот этди 

2021 йил 3 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 112597 (+467) нафарни ташкил этмоқда.

10:13 04 Июль 2021
Коронавирусга қарши эмлаш гуруҳларига талабалар ҳам киритилди. Эмланган талабаларга тўлов-контрактда чегирма берилади

Мамлакатимиздаги мавжуд эпидемиологик ҳолатни инобатга олган ҳолда масъул ташкилотларнинг таклифларига биноан, бугунги кунга қадар Республика махсус комиссиясининг қарорлари билан умумий эмлаш ишларига жалб этилган аҳоли гуруҳлари қатори кенгайтирилди.

10:06 04 Июль 2021

Янгиликлар тақвими

Кластер