All

Дунёда коронавирусдан вафот этганлар 4 миллион нафардан ошди

Жонс Хопкинс университетининг маълумотларига кўра, дунёда касалликни 190 миллион 426 минг нафардан ортиқ одам юқтирган, улардан 4 миллион 089 минг нафардан ортиғи вафот этган.

11:20 19 Июль 2021
Тошкент вилояти ва шаҳрида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чиноз тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ўрганувчи-ўқитувчиси И.Б. фуқаро Р.ни 7 000 АҚШ доллари эвазига юқори лавозимида ишловчи танишлари орқали ушбу университетга ўқишга киритиб қўйишга ишонтириб, олдиндан 3...

10:58 19 Июль 2021
Ўзбекистон Покистонга 1 млн долларлик музлатилган-қуритилган маҳсулотлар етказиб беради

17 июль куни Ўзбекистоннинг "Bonaf“ компанияси ва Покистоннинг ”Shahzad Enterprises & technologies" компанияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

10:56 19 Июль 2021
Жиззахда маст фуқаро танишини ўлдириб қўйди

Жиззах вилоятида фуқаро танишини ўлдирди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар берди.

10:45 19 Июль 2021
Гулистон давлат университетида шифокорлар ҳам тайёрланади

Гулистон давлат университетида жорий ўқув йилидан бошлаб даволаш иши ва педиатрия бўйича таълим йўналишлари жорий этилди. Бу ҳақда университет ректори, техника фанлари доктори, профессор Мухсинжон Ходжиев мазкур олий таълим муассасасида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

10:43 19 Июль 2021
«Аср лойиҳаси»ни амалга ошириш йўлидаги дадил қадам

Икки марта қуруқлик билан ўралган Ўзбекистон жаҳоннинг илиқ портларига чиқишни, ўз маҳсулотлари рақобатбардошлигини сақлаб қолиш учун янгидан-янги транспорт йўлакларини барпо этишни ташқи сиёсатдаги устувор вазифалардан бири деб билади.

10:41 19 Июль 2021
Антирекорд: Бир кунда Ўзбекистонда коронавирус ва пневмония аниқланганлар сони қарийб 1100 нафарга етди

2021 йил 18 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 119973 (+585) нафарни ташкил этмоқда.

10:15 19 Июль 2021
Бугун барча ходимлар ишдан бир соат эрта кетиши мумкин

Бугун, 19 июль – душанба, барча учун иш куни. Ҳафтасига 5 кун ишлайдиганлар ҳам, 6 кун ишлайдиганлар ҳам бугун ишга чиқишлари керак.

10:05 19 Июль 2021
Бухорода уйида фоҳишахона ташкил қилган 60 ёшли аёл қўлга олинди

Жондор тумани Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, туманнинг Зарафшон маҳалласида яшовчи, 60 ёшли аёл, ўз уйида 50.000 сўм эвазига бир аёл ва бир эркакнинг жинсий алоқа қилиши учун барча шарт-шароит яратиб бериб, фоҳишахона сақлаш жиноятини содир қилганлиги...

09:50 19 Июль 2021
Қашқадарёда ўғил 74 ёшли онасини болта билан уриб ўлдирди

Қашқадарё вилояти Косон тумани «Юқори Оброн» маҳалласида истиқомат қилувчи руҳий касалликлар шифохонасида даволаниб чиққан Э.Ш ўз онасини ўлдирди. Бу ҳақда «Замон» хабар берди.

09:45 19 Июль 2021
Қайси соҳаларда хорижий капитал иштирокида фаолият юритаётган корхоналар сони кўп?

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 июнь ҳолатига кўра, республикамизда хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг сони 12 654 тани, шундан қўшма корхоналар 5 993 та ва хорижий корхоналар 6 661 тани ташкил этмоқда.

09:30 19 Июль 2021
Ўзбекистон очиқ чемпионатидаги хатолик туфайли 3 нафар сузувчи олимпия йўлланмасидан маҳрум бўлди

Халқаро сузиш федерацияси (ФИНА) шафелигида ўтказилган сузиш бўйича лицензион Ўзбекистон очиқ чемпионатида юз берган вазият катта муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. бу бўйича Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси муносабат билдирди.

09:21 19 Июль 2021
Наманганда мототцикл йўл четидаги икки пиёдани уриб юборди

Жорий йилнинг 7 июль куни Наманган вилояти Поп туманида 36 ёшли фуқаро бошқарувидаги мототцикл икки фуқарони уриб юборди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.

09:15 19 Июль 2021
«Вақф» фонди Қурбон ҳайитида 10 тонна гўшт эҳсон қилади

Вақф хайрия жамоат фонди ташкил этилгандан буён ҳар йили Қурбон ҳайити кунларида ижтимоий кўмакка муҳтож, етим, боқувчисини йўқотган, ночор ва ҳақдор ҳамюртларимизга Қурбонлик гўштларини шаффофлик асосида етказиб беради, дея хабар бермоқда фонд Матбуот хизмати.

09:13 19 Июль 2021
«UzAuto Motors» янги автомобиль моделларини ишлаб чиқаради. Асакадаги заводга 500га яқин хорижий мутахассислар жалб қилинди

“UzAuto Motors” компаниясида бошқарув ва ишлаб чиқаришни босқичма-босқич ўзгартириш ишлари доирасида, ягона платформадаги янги автомобиль моделларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши режалаштирилган. Бу ҳақда ташкилот ахборот хизмати хабар бермоқда.

03:43 19 Июль 2021
Бухородаги етти тарихий манзил ислом олами рўйхатидан жой олди

Бухородаги етти тарихий манзил ислом олами рўйхатидан жой олди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди.

03:35 19 Июль 2021
Сурхондарёда 2 гектар ерни 100 млн сўмга пулламоқчи бўлган фермер ушланди

Сурхондарё вилоятида ер сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар берди.

03:26 19 Июль 2021
Тошкент вилоятида 23,5 минг долларга 7 гектар ер олиб беришни ваъда қилганлар ушланди

Тошкент вилоятида ер сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар берди.

03:19 19 Июль 2021
Наманганда мототцикл ҳайдовчиси икки пиёдани уриб кетди

Жорий йил 7 июль куни соат 21:30 ларда, Ғурумсарой-Чодак-Гулистон йўлининг 36 км.да, Поп туманида яшовчи, 1985 йилда туғилган фуқаро Урал русумли мототциклини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўл четида турган, Уйчи туманида яшовчи, 2001 ва 1996 йилда туғилган фуқароларни...

03:11 19 Июль 2021
Паркент туманида 8 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Жорий йилнинг 17 июль куни соат 15:00ларда Тошкент вилояти, Паркент тумани, «Паркент-Кумушкон» йўлида ҳайдовчи, 1990 йилда туғилган М.А. "HOVO" русумли юк автомобилида ҳаракатланиб кетаётган вақтда тормоз тизими ишдан чиқиб бошқарувни йўқотган ва натижада:

21:56 18 Июль 2021

Янгиликлар тақвими

Кластер