All
2021 йил 21 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 122048 (+719) нафарни ташкил этмоқда
10:24 22 Июль 2021Йўлларда назоратни таъминлашда инсон омилини чеклаш, фуқаролар билан мулоқотни қисқартириш мақсадида режали ишлар амалга оширилмоқда. Мазкур мослама қоидабузарлик ҳолатларини қайд этишга мўлжалланган. Ҳозирда синов тариқасида қўлланилиб, тажрибадан ўтказилмоқда. Тажриба якунланиб, мосламадан амалиётда фойдаланиш бошланганда қўшимча маълумот берилади.
08:50 22 Июль 2021Президент Халқ қабулхоналари Наманган шаҳри, Учқўрғон, Косонсой ва Чуст туманларида cуд-ҳуқуқ масалалари бўйича ташкил қилган сайёр қабулларда ҳам бу жиҳатлар ўзининг амалий ифодасини топди, одамлар билан жонли мулоқот асосида уларнинг масаласига ечим топиш, қонун устуворлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар кўрилди.
08:45 22 Июль 2021Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизматининг хабарига кўра, «Домодедово — Самарқанд» йўналиши билан учиб келган йўловчи Н.Д.нинг хатти-ҳаракатлари божхона ходимлари эътиборини тортган. Унинг қўл ва багаж сумкалари божхона назоратидан ўтказилганида, божхона назоратидан яширилган ва жисмоний шахслар томонидан божсиз олиб ўтиш...
08:28 22 Июль 2021Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, мамлакатимиздаги кескин эпидемиологик вазиятни ҳисобга олиб, Қурбон ҳайити байрами муносабати билан эълон қилинган дам олиш кунларида ҳам аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар...
04:06 22 Июль 2021Халқаро самбо федерацияси Халқаро Олимпия қўмитаси томонидан доимий равишда тан олинди. Бу ҳақда бугун Токиода ўтказилган ХОҚнинг навбатдаги сессиясида маълум қилинди.
04:01 22 Июль 2021Россия Федерациясининг Сочи шаҳрида давом этаётган шахмат бўйича эркаклар ва аёллар ўртасидаги ФИДЕ Жаҳон кубоги тобора қизғин тус олмоқда.
03:58 22 Июль 2021Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманидаги шифохонанинг шарт-шароити санитария талабларига жавоб бермаслиги акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолатни ўрганиб чиққан вилоят прокуратураси туман тиббиёт бирлашмаси масъулларига жиноят иши қўзғатди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар берди.
03:56 22 Июль 2021Ижтимоий тармоқда «Пойтахт кўчаларида қоидабузарликни аниқловчи янги мослама» сарлавҳаси остида видео лавҳа тарқалди. ЙҲХББ мазкур ҳолат юзасидан маълумот берди.
03:15 22 Июль 2021Бугун, 2021 йил 22 июль олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш учун онлайн рўйхатдан ўтишнинг сўнгги куни бўлиб, 22 июль куни (бугун) соат 23:59 да абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш якунланади.
03:05 22 Июль 2021Икки кун давомида, яъни 20-21 июль кунлари Япониянинг Токио шаҳрида Халқаро олимпия қўмитасининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси вакиллари ҳам иштирок этди. Бу ҳақда туризм ва спорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
02:57 22 Июль 2021Давлат ОТМни 2020/2021 ўқув йилида тамомлаган битирувчилар махсус иловада кўрсатилган доменлар асосида диплом файлларини юклаб олишлари мумкин. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
02:45 22 Июль 2021Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинловлари амалга оширилди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.
02:31 22 Июль 2021Гидрометеорология хизмати маркази эртага, 22 июль куни Ўзбекистонда кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
22:58 21 Июль 2021Яна икки кундан сўнг Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари расман очилади. Бугун эса ўйинлар дастуридан ўрин олган футбол мусобақалари бошланди.
22:42 21 Июль 2021Ўзбекистонга яна 1 миллион доза вакцина олиб келинди
18:46 21 Июль 20212021 йил 9-10 июнь кунлари кимё, математика, биология ҳамда она тили ва адабиёт (ўзбек тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, қорақалпоқ тили ва адабиёти) фанларидан миллий сертификат учун тест синовлари ўтказилган эди.
18:12 21 Июль 2021Маълумки, тест синовлари ташкил этилаётган ўқув йилидан аввалги йилларда таълим муассасаларини тугатган абитуриентлар тест синовларида иштирок этиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари (122.500 сўм) миқдорида тўловни амалга оширади, дея маълумот бермоқда ДТМ.
18:10 21 Июль 2021Ижтимоий тармоқларда Токиога йўл олган ўзбек енгил атлетикачилари Президент ваъда қилган мукофот пули берилмагани ҳақида хабарлар тарқалди. Хабарларга Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси муносабат билдирди.
18:02 21 Июль 2021Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда Наманган шаҳрида тезкор тадбир ўтказди.
15:33 21 Июль 2021