Жиззахда маст фуқаро танишини ўлдириб қўйди

10:45 19 Июль 2021 Жамият
1176 0

Жиззах вилоятида фуқаро танишини ўлдирди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар берди.

Қайд этилишича, 2021 йил 15 июль куни соат 00.30 ларда Шароф Рашидов туманидаги маҳаллаларнинг бирида яшовчи М.Ш. ўзининг яшаш хонадонида таниши М.У. билан спиртли ичимлик истеъмол қилган. Шундан сўнг маст ҳолатда ўзаро жанжаллашиб қолиши натижасида М.Ш. стол устида турган ошхона пичоғи билан М.У.нинг бошини чап юқори чакка қисмига бир маротаба урган. Оқибатда М.У. вафот этган.

Тайинланган судга оид тиббиёт экспертизасининг дастлабки хулосасига кўра, фуқаро М.У.нинг ўлимига чап чакка соҳасига ўткир тиғли жисм билан санчилиб кесилган жароҳат, бош гематомаси ва ички қон кетиш сабаб бўлганлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шароф Рашидов туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер