All

Кеча Ўзбекистонда 863 нафар кишида коронавирус аниқланиб, 6 нафар бемор вафот этди

2021 йил 19 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 147322 (+863) нафарни ташкил этмоқда. 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1008 нафарни ташкил қилди.

10:17 20 Август 2021
Янги авлод ўқув адабиётларини яратиш ва нашр этиш ҳолати қай даражада?

Амалдаги дарсликлар камчиликлари бўйича аҳолидан, ота-оналардан бир қатор таклифлар келиб тушмоқда ва ушбу мавзу ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Жумладан, дарсликда ўқув дастурининг боб ва мавзулари тўлалигича ўз ифодасини топмаган, дарсликдаги мавзуларнинг ўқув режадаги дарс соатларига номутаносиб, мавзуларни ёритишда...

10:14 20 Август 2021
Ер участкаларини хусусийлаштиришда қандай янгиликлар кутиляпти?

Таъкидланганидек, соҳага оид ҳуқуқий эксперимент якунлари натижасида, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисидаги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш кераклигини кўрсатувчи омиллар аниқланган. Хусусан, республикамиз фуқаролари томонидан, уларга тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун берилган ер участкаларини хусусийлаштириш имконияти...

10:11 20 Август 2021
Сайёр қабулда беш нафар навбаҳорлик маҳкум муддатидан олдин озод қилинди

Сайёр қабулда суд қарорлари ва ажримларидан норози бўлган, турли ижтимоий-иқтисодий масалаларда ҳуқуқий маслаҳат ва кўмак сўраб келган 18 нафар фуқаронинг мурожаатлари тингланиб, 10 та мурожаат эгасига ҳуқуқий тушунтириш берилган бўлса, 8 нафарининг мурожаати ижобий ҳал этилди. Чунончи, жазони ижро этиш...

10:05 20 Август 2021
Ўзбекистонда темирйўл транспорти орқали қанча йўловчи ва юк ташилган?

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-июнь ойларида темир йўл транспорти орқали 4,0 млн. йўловчи ташилган.

10:03 20 Август 2021
Корхона ва ташкилотлар сони ошиб бормоқда — Статқўм

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йил 1 август ҳолатига кўра фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) ўтган йилнинг мос даврига (440 522 та) нисбатан

10:01 20 Август 2021
Бироздан сўнг Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бошланади

Учрашувда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, тизимли муаммоларни бартараф этиш чора-тадбирлари муҳокама қилинади, тадбиркорларнинг таклифлари эшитилади.

09:59 20 Август 2021
100 нафар тадбиркорга миннатдорлик хатлари топширилди

Пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида Президентимиз  тадбиркорлар билан “Очиқ мулоқоти” бўлиб ўтиши кутилмоқда.

09:57 20 Август 2021
6 ой давомида қанча узум етиштирилган?

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь - июнь ойларида 45 497 тонна узум етиштирилган.

09:50 20 Август 2021
Ўзбекистонда 7 ойда энг кўп қайси автомобиль ишлаб чиқарилгани маълум қилинди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, автомобил ишлаб чиқариш саноатида 2021 йилнинг январь-июль ойларида 36 317 дона “Cobalt” ишлаб чиқарилган.

09:26 20 Август 2021
Пандемия шароитида талаб юқори бўлган дори воситаларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зангиота туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.М. ва бошқалар пандемия шароитида талаб юқори бўлган дори воситаларини қиммат нархларда сотиб даромад орттириш мақсадида, хорижда ишлаб чиқарилган 287 қути “Remdisivir-Rameda 100 mg Vial 20 ml” номли...

09:14 20 Август 2021
Омбудсманнинг Самарқанддаги вакили ёрдамида фуқаро арзон уй-жой билан таъминланди

Омбудсманнинг Самарқанд вилоятидаги минтақавий вакили И.Тўхтасинов Нуробод тумани ҳокимлиги билан ҳамкорликда фуқаро С.Д.нинг мурожаатини ўрганиб чиқди. Ўрганиш натижасида фуқаро С.Д. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 апрелдаги «Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз...

09:08 20 Август 2021
Мол гўшти 68 минг, сабзи 10 минг сўмгача: Статистика қўмитаси деҳқон бозорларидаги нархларни маълум қилди

Давлат статистика қўмитаси томонидан ҳудудий марказий деҳқон бозорларида ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари эълон қилинди.

01:10 20 Август 2021
Ўзбекистон Германияга 4,9 млн долларига тенг мева ва сабзавотлар экспорт қилган

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон қиймати 479,4 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 841,8 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган.

01:01 20 Август 2021
Фарғоналик аёлнинг Истанбулдаги шифохонада саратондан вафот этгани ҳақидаги хабарлар ёлғонлиги маълум қилинди

Ижтимоий тармоқларда 1985 йилда Фарғона вилояти Бувайда туманида туғилган Ўзбекистон фуқароси Ю.Рахматиллаева Истанбул шаҳрининг Бағжилар Давлат шифохонасида саратондан вафот этгани тўғрисида хабарлар кенг тарқалди. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ушбу хабарлар ёлғон эканлигини маълум қилди.

00:58 20 Август 2021
Токио Паралимпия ўйинларида иштирок этадиган қашқадарёлик параспортчиларга 50 млн сўмдан пул мукофоти берилди

Жорий йилнинг 24 августдан бошлаб Токио шаҳрида Паралимпия ўйинларига старт берилади. Ушбу Паралимпия ўйинларида қашқадарёлик 3 нафар параспортчилар ҳам иштирок этишади.

00:53 20 Август 2021
Ўзбекистонга импорт қилинадиган айрим турдаги транспортлар мажбурий сертификатлашдан озод қилинади

«Автомобиль транспортида юк ташувчиларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди.

00:36 20 Август 2021
Ўзбекистон 7 ойда қанча мева ва сабзавотлар экспорт қилди?

Давлат статистика қўмитаси дастлабки маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-июль ойларида қиймати 479,4 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 841,8 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилинган.

00:29 20 Август 2021
2020 йилда ажримлар сони 1991 йилга нисбатан 2 бараварга камайган

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилда аҳоли сонига нисбатан қайд этилган ажралишлар 1991 йилда аҳоли сонига нисбатан қайд этилган ажралишларга қараганда 2 бараварга камайган.

00:25 20 Август 2021
12,7 трлн сўмлик кимё маҳсулотлари ишлаб чиқарилди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-июнь ойларида жами фаолият юритаётган кимё маҳсулотлари ишлаб чиқариш саноати корхоналари томонидан 12,7 трлн. сўм қийматга тенг бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқарилди.

00:21 20 Август 2021

Янгиликлар тақвими

Кластер