6 ой давомида қанча узум етиштирилган?
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь - июнь ойларида 45 497 тонна узум етиштирилган.
Узум етиштириш ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда ўсиш суръати 105,1 %ни ташкил қилди.
Узум етиштиришнинг юқори ҳажмлари 24 минг тонна ёки умумий етиштириш ҳажмидан 52,7 % и деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликларида қайд этилди.
Узум етиштиришнинг умумий ҳажмига нисбатан энг юқори улушга эга бўлган ҳудудлар:
- Сурхондарё вилояти – 30,1 %
- Қашқадарё вилояти – 13,9 %
- Наманган вилояти – 11,8 %
- Бухоро вилояти – 11,4 %
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг