All

Ҳудудларни мутаносиб ривожлантириш масаласи илк бор устувор йўналиш сифатида белгиланмоқда — Шавкат Мирзиёев

Шу мақсадда 18 та катта, 22 та ўрта ва 80 та кичик шаҳарлар ўртасида транспорт-логистика тизими ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш дастурлари амалга оширилади.

12:11 09 Сентябр 2021
Келгуси беш йилда фуқароларнинг соғлиғини асраб-авайлаш масаласи энг муҳим вазифалардан бири бўлади — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев келгуси беш йилда фуқароларнинг соғлиғини асраб-авайлаш масаласи энг муҳим вазифалардан бири бўлишини таъкидлади. Бунда:

12:09 09 Сентябр 2021
Янги Ўзбекистон стратегиясида мактабгача, мактаб ва олий таълим тизимларидаги вазифалар маълум қилинди

Шавкат Мирзиёев тақдим этаётган Янги Ўзбекистон стратегиясида мактабгача, мактаб ва олий таълим тизимларидаги вазифалар қуйидагилардан иборат :

12:06 09 Сентябр 2021
Уй-жойга муҳтож фуқароларга турар-жойларни ижтимоий ижарага бериш тизими жорий этилади — Шавкат Мирзиёев

- эҳтиёжманд аҳолини ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам билан таъминлаш даражаси ҳозирги 60 фоиздан 100 фоизга етказилади. Уларнинг барчаси давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий ёрдам билан таъминланади;

12:02 09 Сентябр 2021
Ҳар бир фуқарога давлат ҳисобидан аниқ касб-ҳунарга ўқиш имконияти яратилади — Шавкат Мирзиёев

— Тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилади. Бизнес соҳасига имкониятларни кенгайтириш, солиқ турлари ва унинг юкини камайтириш бўйича тизимли ишларимизни изчил давом эттирамиз.

12:00 09 Сентябр 2021
Иқтисодиётда юқори ўсиш суръатларини сақлаб қолиш учун макроиқтисодий барқарорлик таъминланади — Шавкат Мирзиёев.

— 2023 йил охиригача инфляция даражаси 5 фоизга туширилади. Давлат бюджети тақчиллиги ялпи ички маҳсулотга нисбатан 2,5 фоиздан ошмаслиги таъминланади.

11:55 09 Сентябр 2021
Шавкат Мирзиёев келгусидаги асосий мақсадларни баён этди

Сўнгги беш йилда мамлакатимиз иқтисодиёти 24 фоизга, саноат – 34 фоизга, экспорт ҳажми 1,5 баробарга, хорижий инвестициялар ҳажми эса 3 баробарга ўсгани биз қўлга киритган юқори натижалардан далолат беради. Шу даврда ўртача ойлик иш ҳақи 2,2 марта кўпайди.

11:51 09 Сентябр 2021
Ютуқларга маҳлиё бўлиб қолиш ярамайди

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мамлакатимизда ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг яшаш шароитларини тубдан яхшилаш, турмуш даражасида сезиларли ижобий ўзгаришларга эришиш бўйича янги ҳудудларни секторларга бўлиб аҳоли муаммолари ўрганиш тизими яратиб берилди. Бу ишимизга кўмак, самарадорлик берди, десак, муболаға бўлмайди.

09:09 09 Сентябр 2021
Қиличбозлик бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтмоқда

Кеча пойтахтимизда қиличбозлик бўйича 23 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида мамлакат чемпионати бошланди. Унда Республикамизнинг барча вилоятларидан келган ёш қиличбозлик рақобатлашишмоқда. Бу ҳақда МОҚ хабар берди.

08:39 09 Сентябр 2021
Жорий йил якунига қадар лицензия ёки рухсатномалар сони 30 фоизга қисқартирилади

Нега десангиз, йиллар давомида кўплаб тадбиркорларда ўз корхонаси жойлашган ер майдонининг «тақдири эртага нима бўлади?» деган хавотир бўлиб келган. Эндиликда, тадбиркорларга ҳозирда эгалик қилиш, фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқи асосида эгаллаб турган ер майдонлари мулк қилиб расмийлаштириб бериладиган бўлди. Бу ерни...

08:34 09 Сентябр 2021
Парламентлараро иттифоқ Ўзбекистон парламент ислоҳотларини қўллаб-қувватлайди

Шу кунларда Австрия пойтахтида Парламентлараро иттифоқ томонидан БМТ ва Австрия парламенти билан ҳамкорликда ташкил этилган Аёл спикерларнинг 13-саммити ва Парламентлар раҳбарларининг 5-бутунжаҳон конференцияси бўлиб ўтмоқда.

08:30 09 Сентябр 2021
Ўзбекистонда туризм индустрияси жадал суръатларда тараққий этяпти

Таҳлилларга кўра, Ўзбекистонга зиёрат мақсадида узоқ хориж давлатларидан ташриф буюраётган сайёҳларнинг сонида ўсиш кузатилмоқда. Хусусан, 2018 йилда узоқ хориж давлатларидан 325 минг нафар сайёҳ ташриф буюрган бўлиб, уларнинг 35 фоизи, яъни 115 минг нафари мусулмон сайёҳлари ҳисобланади. 2020 йилда узоқ...

08:27 09 Сентябр 2021
Ўзбекистонлик полвонлар жаҳон чемпионатида 31 та медални қўлга киритишди

Унда бош мураббий Бекберган Болтаев бошчилигидаги 34 нафар полвонимиз 8 та олтин, 7 та кумуш ва 16 та бронза медалларига эга чиқишиб, умумжамоа ҳисобида фахрли 1-ўринни қўлга киритишди. Чемпионларимиз шарафига жаҳон аренасида мадҳиямиз саккиз бора баралла янграб, Ватанимиз байроғи баланд...

08:16 09 Сентябр 2021
Ўзбекистон 7 ойда 12,2 мингта енгил автомобил импорт қилди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон 21 та хорижий давлатлардан қиймати 258,3 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 12,2 мингта енгил автомобиллар импорт қилган.

08:05 09 Сентябр 2021
Молиявий ислоҳотлар изчил ва давомий бўлиши керак

БМТ ўтказган сўровнома натижаларига кўра, барча респондентларнинг 20 фоизи банк кредитларидан фойдаланмаслигининг асосий сабаблари қилиб диний қарашлар, кредитлар бўйича юқори фоиз даражаси ва кредитлаштиришнинг мураккаблиги кўрсатилган бўлиб, агар мамлакатда ислом молия муассасалари ташкил этилса, ушбу муассаса хизматларидан фойдаланишлари мумкинлиги айтилган.

07:55 09 Сентябр 2021
Бугун Ўзбекистонда ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18-20°, кундузи 29-31° бўлади.

07:50 09 Сентябр 2021
Коллекционер Шарқ миниатюра санъати музейи фондига жами 412 дона экспонат совға қилди

Ўзбекистон Бадиий академияси тизимида Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи самарали фаолият юритмоқда. Бу ерда миниатюра санъатига оид асарлар, нодир қўлёзма ва тошбосмалар, тарихий ҳужжатлар, амалий санъат асарлари ва бошқа экспонатлар сақланади.

07:45 09 Сентябр 2021
Олий ўқув юртлари талабалари учун йиллик тўлов-контракт миқдорлари тасдиқланди 

2021 йил 1 ноябрга қадар коронавирус инфекциясига қарши эмланган (вакцина олган) талабаларга 2021/2022-ўқув йили учун белгиланган стипендиясиз базавий тўлов-контракт миқдорларига 10 фоиз чегирма берилиши белгиланди.

22:56 08 Сентябр 2021
Мушук машҳурлиги туфайли Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди

Мушукнинг "Twitter«да ҳам аккаунти бор ва у кунига тахминан 18 миллион киши кузатиб боради.

22:52 08 Сентябр 2021
Жиззах вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди. У Нью-Йоркда ўқиган, Хитойда ишлаган

Нодир Нурматов 1979 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Маълумоти олий 2002 йилда АҚШ давлатидаги Нью-Йорк университетининг юридик мактаби, 2005 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (бакалавр) ва 2007 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети тамомлаган.

21:39 08 Сентябр 2021

Янгиликлар тақвими

Кластер