All

Мамлакатимизда Ислом ҳамкорлик ташкилоти кузатувчилар миссияси ўз фаолиятини бошлади

Марказий сайлов комиссияси раиси З. Низомхўжаевнинг Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) кузатувчилар миссияси раҳбари Анисул Хак билан учрашуви бўлиб ўтди.

18:54 19 Октябр 2021
Ислоҳотлар тўхтаб қолмайди, аксинча...

Кейинги йилларда Избоскан туманида амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ҳудуд тараққиётини янада тезлаштиряпти, десак, муболаға бўлмайди. Буни, жумладан, ишлаб чиқаришдаги натижалар, қишлоқ ва маҳаллалар ободлиги, аҳоли турмуш даражаси фаровонлашиб бораётганида ҳам кшриш мумкин, албатта.

18:19 19 Октябр 2021
«Автотранспорт олди-сотди жараёнидаги ноқонуний хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш бўйича янги интерактив хизмат жорий этилади» — Акмал Бурҳонов

Очиқ жойлаштирилиши керак бўлган маълумотлар кўламини кенгайтириш борасида Буюк Британия, Франция, Россия, Словения, Сингапур ва Қозоғистон каби ўнга яқин ривожланган хорижий мамлакатларнинг бу борадаги ижобий иш тажрибаси ўрганилиб, амалиётга татбиқ этиш чоралари кўрилмоқда.

17:50 19 Октябр 2021
121 та вазирлик ва идоралар айрим харажатлари ҳақидаги маълумотларни очиқламаган

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг октябрь ойи ҳолатига ўтказилган мониторинг натижалари бўйича 230 та вазирлик ва идораларнинг 121 таси хизмат сафарлари ва хориждан ташриф буюрган меҳмонларни кутиб олиш харажатлари ҳақидаги маълумотларни ўз расмий веб-сайтига жойлаштирмаган.

17:32 19 Октябр 2021
Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда дарс бериш истагини билдирган ўқитувчиларни саралаб олиш тартиби белгиланди

Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда дарс бериш истагини билдирган ўқитувчи-педагоглар ҳар йили 1 июлдан 1 августга қадар икки босқичда саралаб олинади.

14:05 19 Октябр 2021
Эндиликда 3-курс талабалари ҳам мактабларда дарс беришлари мумкин

Аввалги тартибга биноан талабалар 4-курсдан бошлаб, мактабларда дарс беришлари мумкин эди.

13:53 19 Октябр 2021
Ўзбекистонда сотувга чиқадиган Renault автомобиллари нархлари маълум қилинди

Франциянинг Renault автоконцерни Тошкентдаги иккита дилерлик марказида сотиладиган кроссоверлари нархини эълон қилди.

12:26 19 Октябр 2021
Коронавирус пандемиясининг тугашига оид ижобий прогноз эълон қилинди

Дунё 2022 йил бошида коронавирус пандемиясидан чиқиши мумкинлиги маълум қилинди.

12:10 19 Октябр 2021
"Аптека"чининг қинғир иши фош бўлди

Дорихона сотувчиси 1 дона «Тропикамид» ва 56 дона «Регапен» номли дори воситаларини харидорга 1,1 млн. сўмга сотган вақтида ушланди

11:57 19 Октябр 2021
Наманганда гўштини сотиш  мақсадида эшаклар сўйилгани ростми?

Ижтимоий тармоқларда  Наманганда  эшак гўштини сотишни кўзлаб нопок  ишга қўл урган кимсалар ҳақида тарқалган хабар қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. 

11:47 19 Октябр 2021
Бугун "Озод қушлар" альманах фильм намойиши бўлиб ўтади

Бугун соат 18:00 да Ёшлар ижод саройида ташкил этилган Медиа-холлда "Озод қушлар" альманах фильм намойишлари бўлиб ўтади.

11:44 19 Октябр 2021
Саноқда бор-у ҳисобда йўқ 1008 бола, буйруқсиз ишлаётган 72 тарбиячи, айбни бир-бирига ағдараётган масъуллар...

  Чироқчи туманида мактабгача таълимга қамраб олинмаган болалар учун тайёрлов гуруҳларини шакллантириш ишлари билан танишган чоғимизда мана шу ҳақиқатлар билан рўбарў келдик.  

11:43 19 Октябр 2021
Янгидан таъмирланган Қашқадарё вилоят мусиқали драма театри яна таъмирга муҳтожми?

Қашқадарё вилояти маданият бошқармаси бошлиғи Исоқ Тўраевнинг айтишича, вилоят мусиқали драма театри томининг бир қисми, яъни мақом ансамбли биноси томи ёпилмай қолган.

11:35 19 Октябр 2021
“Бўронларда бордек ҳаловат” - саҳнада

Бухоро вилоят мусиқали драма театрида таниқли адиб, шоир ва таржимон, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Асқад Мухторнинг “Бўронларда бордек ҳаловат” қиссаси саҳналаштирилди.

11:31 19 Октябр 2021
Фарғонада йилига 10 мингта электромобиль ишлаб чиқарилади

Фарғона шаҳрида жойлашган кичик саноат зонасида электромобиллар ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилмоқда.

11:27 19 Октябр 2021
Давлат хавфсизлик хизмати Академиясининг бакалавриат таълим йўналишига ҳужжат қабул қилиш бошланди

Танловда иштирок этиш учун dxx.dtm.uz расмий веб-сайти орқали жорий йилнинг 10 ноябрь санасига қадар рўйхатдан ўтишлари мумкин.

11:24 19 Октябр 2021
Хонободда сунъий кўл барпо этилмоқда  

Хонобод шаҳри республикамизнинг энг чекка ҳудудларидан бўлиб, Қирғизистон Республикаси билан шундоққина чегарада жойлашган. Адирлик ён бағрига ястанган  шаҳарнинг табиати сўлим, манзараси бетакрор.

11:21 19 Октябр 2021
Гўшт, тирик ҳайвонлар, картошкани ҳамда музлатилган балиқ импорти ва реализациясида ҚҚС бўйича имтиёзлар берилиши мумкин — Қонун лойиҳаси

Муҳокама қилинаётган қонун лойиҳаси 3 та моддадан иборат бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига қатор асосий қўшимча киритишни ўз ичига олган. 

11:12 19 Октябр 2021
Олтмишга яқин избосканлик ёшлар лойиҳалари - амалиётда  

Бугун республикамиз бўйлаб ёшларни иш билан таъминлаш, уларда тадбиркорлик фаолиятига қизиқиш ва интилиш ҳиссини ошириш мақсадида Ёшлар кичик саноат ҳудудлари ташкил этилмоқда.

11:03 19 Октябр 2021
Самарқанд давлат тиббиёт институтининг янги биноси фойдаланишга топширилди

Бинода 12 та кафедра, 200 дан ортиқ ўқув хоналари, 15 та лаборатория хоналари мавжуд.

10:56 19 Октябр 2021

Янгиликлар тақвими

Кластер