“Бўронларда бордек ҳаловат” - саҳнада
Фото: Истам Иброҳимов / Халқ сўзи
Бухоро вилоят мусиқали драма театрида таниқли адиб, шоир ва таржимон, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Асқад Мухторнинг “Бўронларда бордек ҳаловат” қиссаси саҳналаштирилди.
-Асар бош қаҳрамони Заргаров ўз ишини севадиган,қатъий фикрли тадбиркор раҳбар, - дейди театр адабий бўлими мудири Моҳигул Назарова. - У хотини Фотиманинг қаршилигига қарамай, чўлни ўзлаштиришга отланади, ўз мақсади йўлида қаттиқ меҳнат қилади.Тақдир синовларида иродаси тобланади.Унинг интилишлари, ўз қилган хатоларидан тўғри хулоса чиқара олиши кейинги ютуқларининг гарови бўлади. Умуман, асардаги Заргаров, Зиёда, Мамат, Тўмарис, Казимиров, Маша сингари образлар инсондаги ирода кучи, бунёдкорлик шижоатининг нималарга қодирлигини кўрсатади. Асар театр режиссёри,Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Нодира Мўминова томонидан саҳналаштирилди.
Маълумот ўрнида айтиш жоизки, 2020 йил якунида юртимизда Асқад Мухтор таваллудининг 100 йиллиги кенг нишонланган эди.
Истам ИБРОҲИМОВ, “Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг