All

ССВ: Юртимизда эмлаш жараёнларида 27,5 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди, пойтахтда кунлик эмланиш 40 минг дозадан ошди

Шу йил 5 ноябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 285 777 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.

12:16 06 Ноябрь 2021
Президент: «Биз мамлакатимиз ривожини, аҳоли фаровонлигини таъминлашда ҳал қилувчи ўрин эгаллайдиган тадбиркор ва мулкдорлар ҳуқуқларини ҳар томонлама ҳимоя қиламиз»

Давлатимиз раҳбари ўз нутқида адолат ва қонун устуворлиги — халқчил давлат қуриш, инсон қадр-қимматини таъминлашнинг энг асосий ва зарурий шарти эканини қайд этди.

12:02 06 Ноябрь 2021
«Журналист ва блогерлар бундан буён ҳам қонун ва Президент ҳимоясида бўлади» — Шавкат Мирзиёев

Давлатимиз раҳбари мамлакатимизда демократик янгиланиш жараёнларини янада чуқурлаштириш учун сўз ва матбуот эркинлигини, фуқароларнинг ахборот олиш ва уни тарқатиш, ўз фикр ва қарашларини эркин билдириш ҳуқуқини таъминлаш борасида муҳим чора-тадбирлар ҳаётга жорий этилаётганини таъкидлаб ўтди. 

11:46 06 Ноябрь 2021
Президент: «Халқимиз билан биргаликда танлаган ва амалга ошираётган ривожланиш йўлимиз нақадар тўғрилигини, сайлов натижалари яна бир бор тасдиқлади»

Давлатимиз раҳбари 24 октябрь куни бўлиб ўтган сайловда кўпмиллатли халқимиз фаол иштирок этиб, ўзининг эркин хоҳиш-иродасини, юксак ҳуқуқий онги ва сиёсий маданиятини яққол намоён этганини қайд этди.

11:36 06 Ноябрь 2021
Шавкат Мирзиёев навбатдаги президентлик муддатига расман киришди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг Ўзбекистон Республикаси сайланган Президентининг лавозимига киришишига бағишланган қўшма мажлиси бошланди.

11:14 06 Ноябрь 2021
Кеча мамлакатимизда 285 нафар кишида коронавирус инфекцияси аниқланди

2021 йил 5 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 187666 (+285) нафарни ташкил этмоқда.

10:25 06 Ноябрь 2021
9 ойда 289 млн. литр автомобиль бензини импорт қилинган

Автомобиль бензини импорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 137 млн. литрга ошган.

09:58 06 Ноябрь 2021
Сурхондарёда «Hyundai Porter» пиёдалар йўлагидан ўтаётган 17 ёшли болани уриб юборди 

Хабарга кўра, ҳодиса ҳайдовчининг пиёдага йўл бермагани сабаб содир бўлган.

02:42 06 Ноябрь 2021
Россияда журналистни уриб, телефонини ўғирлаган ўзбекистонлик эркак қўлга олинди

Қайд этилишича, шифокорлар жабрланувчига мия чайқалиши ташхисини қўйган.

02:38 06 Ноябрь 2021
Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 6 ноябрь куни об-ҳаво бироз булутли бўлади

Ўзбекистонда 6 ноябрь, шанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди.

02:33 06 Ноябрь 2021
Тошкентда солиқ ходими хотинини ётқизиб, тепкилаганига муносабат билдирилди

Тошкент шаҳрида солиқ ходими хотинини ерга ётқизиб, тепкилагани ҳақида хабар берилганди.

02:27 06 Ноябрь 2021
Наманганда ноқонуний диний таълим берган оилага чора кўрилди

Жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар суди раиси Бахтиёр Таваккалов ишни атрофлича кўриб чиқиб, ота-болага тегишли тартибда жарима жазоси тайинлаган.

02:22 06 Ноябрь 2021
Ўзбекистонга тўққиз ой ичида қанча хорижий сайёҳ ташриф буюргани очиқланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида мамлакатимиз туризм салоҳиятини ошириш, Президентимиз томонидан қабул қилинган соҳага оид фармон ва қарорларнинг ижросини таъминлашга бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.

02:16 06 Ноябрь 2021
Ўзбекистонда қидирувда бўлган шахс Москвада қўлга олинди

Жорий йилнинг 3 ноябрь куни ўтказилаётган «Қидирув» тадбири давомида, Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирувда бўлган шахс қўлга олинган.

02:11 06 Ноябрь 2021
Сурхондарёда «Nexia» трактор билан тўқнашиб кетди

Ҳодисага тезликни ошириш сабаб бўлган.

02:07 06 Ноябрь 2021
Термизда террорчилик гуруҳлари фаолиятини қўллаб-қувватлаган фуқаролар қўлга олинди

Қўлга олинганлар ижтимоий тармоқларда диний ғояларни тарқатиб, Сурияга кетишни режалаштирган.

02:03 06 Ноябрь 2021
Наманганда «Damas» йўлни кесиб ўтаётган 16 ёшли қизни уриб юборди

Жабрланувчи олган жароҳатлари туфайли шифохонада вафот этган.

01:56 06 Ноябрь 2021
Тошкент вилоятида ёш йигит ҳайдовчини арматура билан уриб ўлдирди

Жиноятчи умрининг деярли 20 йилини панжара ортида ўтказади.

01:52 06 Ноябрь 2021
Навоий вилоятида қўшмачилик қилиш учун шароит яратиб берган 52 ёшли аёл қўлга олинди

У икки фуқародан икки юз минг сўм олаётган вақтда ушланган.

01:44 06 Ноябрь 2021
Америка ҳукумати Ашраф Ғанини Абу-Дабидан АҚШга кўчирди

Сиёсатшунос Аҳмад Саидий бундай маълумотларни тўғри ва ишончли деб тасдиқлади.

01:39 06 Ноябрь 2021

Янгиликлар тақвими

Кластер