Шавкат Мирзиёев навбатдаги президентлик муддатига расман киришди
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг Ўзбекистон Республикаси сайланган Президентининг лавозимига киришишига бағишланган қўшма мажлиси бошланди.
Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг янгидан барпо этилган катта мажлислар залида бўлиб ўтаётган тантанали тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати аъзолари, Ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар мутасаддилари, халқаро ташкилотлар, дипломатик корпус вакиллари, юртимиз равнақига ҳисса қўшиб келаётган фаоллар, кенг жамоатчилик ва журналистлар қатнашмоқда.
Дастлаб давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевга президентлик рамзлари топширилди.
Тантанали тадбирда Марказий сайлов комиссияси Раиси З. Низомхўжаев сўзга чиқиб, жорий йилги Президент сайлови халқаро стандартларга мос тарзда ўтказилгани, шунингдек, сайлов жараёни ҳамда натижалар билан таништирди.
Шундан сўнг, МСК Раиси Шавкат Мирзиёевни Президент сайловида ғолиб бўлгани билан табриклади ҳамда махсус гувоҳномани топширди. Сўнгра Президент тантанали қасамёд қилди ва Ўзбекистон Республикаси мадҳияси янгради.
Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев нутқ сўзламоқда.
Раҳим ШEРҚУЛОВ, «Халқ сўзи».
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг