Буюк Британиянинг янги бош қўмондони Россия билан урушга тайёргарлик кўришга чақирди

17:26 28 Июнь 2022 Дунё
902 0

Фото: РИА «Новости»

Буюк Британия армияси бош штаби янги бошлиғи генерал Патрик Сандерс Украинада «махсус ҳарбий операция» муваффақиятли якунланган тақдирда Россия гўёки Европага жиддий хавф туғдиришини айтди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

«Украинадаги «махсус ҳарбий операция» қандай якунланишини билмаймиз, бироқ аксарият сценарийларда у тугаганидан кейин Россия Европа хавфсизлигига аввалгидан ҳам кескинроқ таҳдид солиши тахмин қилинмоқда. Шундай экан, агар можаронинг олдини олмоқчи бўлсангиз, жангга тайёр бўлишингиз керак», дейди Сандерс.

У Россия армияси билан ҳарбий тўқнашувга тайёргарлик кўришга чақириб, Европа ҳудудида  ҳарбий ҳаракатлар содир бўлган тақдирда Буюк Британия армиясини сафарбарликка тайёрлашини таъкидлади.

«Буюк Британия армияси уруш қўзғаш учун эмас, балки унинг олдини олиш учун сафарбар қилинади», дейди Сандерс.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер