Бувайда туманида "Нексия" ёниб кетди

11:36 20 Май 2020 Жамият
1461 0

Дастлабки маълумотларга кўра, 20 май куни соат 09:15 ларда Фарғона вилояти, Бувайда тумани, "Янгиқўрғон" қишлоғи ҳудудида ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи 1969 йилда туғилган А.А. бошқарувидаги "Нексия" русумли транспорт воситасининг двигатель қисмидаги электр симларининг қисқа туташуви оқибатида ёнғин юзага келган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати​ хабар берди.

Ёнғин натижасида, тан жароҳати олган ва жабрланганлар йўқ.

Ёнғин бартараф этилган.

Мазкур ҳодиса юзасидан Бувайта тумани ФВБ ҳамда туман ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

"Барча ҳайдовчилардан бошқарувидаги транспорт воситасининг техник созлигига эътиборли бўлишларини, носоз транспорт воситаларини бошқармасликларини сўраб қоламиз" дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер