“Бунёдкор”дан ғалаба, “Сўғдиёна”дан дуранг
Кеча, 3 апрель куни Ўзбекистон Суперлигасининг 5-туридан ўрин олган дастлабки баҳслар бўлиб ўтди. Кун доирасидан ўрин олган баҳсда Жиззахнинг “Сўғдиёна” клуби “Дўстлик” стадионида “Қўқон-1912” клуби билан куч синашди.
Учрашув 2:2 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди. Ўйинда киритилган голларга номинал мезбонлардан Фейcал Мулич ва Люпчо Дориев муаллифлик қилди. “Қўқон-1912”нинг жавоб голлари эса Шоҳруҳ Ғадоев ва Шота Гвазава ҳисобига ёзилди.
Куннинг иккинчи ўйинида эса “Бунёдкор” клуби ўз майдонида “Локомотив”ни қабул қилди.
Учрашув 2:0 ҳисобида “қалдирғочлар”нинг ғалабаси билан якунланди. Голларга Бобур Йўлдошев ва Марко Бугарин муаллифлик қилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг