Энди «Бунёдкор» стадиони номи ўзгарди
Тошкентда жойлашган «Бунёдкор» футбол стадионининг номи ўзгартирилди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда суратлар пайдо бўлган.
Тармоқ фойдаланувчиларининг саҳифасига жойлаштирилган суратга кўра, бундан буён арена «Миллий» стадион деб аталади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ «Бунёдкор» футбол академияси тарбияланувчилари стадион ёнидаги мактабдан чиқариб юборилгани хабар қилинганди.
Шунингдек, айни вақтда «Бунёдкор» футбол клуби ҳам жиддий молиявий қийинчиликларни бошидан ўтказаётгани бир неча маротаба айтиб ўтилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг