«Бунинг сабаби коррупция». Ливан Бош вазири Байрутдаги портлаш сабабини ошкор қилди

22:56 08 Август 2020 Дунё
1769 0

Фото: Reuters

Байрут портидаги портлаш мамлакатдаги коррупция туфайли юз берган. Худди шу фикрларни Ливан Бош вазири Ҳасан Диаб "AL-Mayadeen" телеканали орқали мамлакат аҳолисига қилган мурожаати пайти айтиб ўтган.

«Портни ларзага солган портлаш коррупция сабабли юз берди» , деди Ҳасан Диаб.

Олдин хабар берганимиздек, 4 август куни Байрутдаги портда кучли портлаш содир бўлди. Фожиа оқибатида 6 мингдан ортиқ одам тан жароҳати олган. Пойтахтда яшовчи 300 мингдан ортиқ одам бошпанасиз қолди. Сўнгги маълумотларга кўра, портлаш оқибатида ҳаётдан кўз юмганлар сони 158 кишига етган.

Ливан Бош вазири Ҳасан Диабнинг айтишича, портлашга 2750 тонна аммиакли селитранинг нотўғри сақланиши сабаб бўлган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер