Булунғурда гўшт йўналишида наслчилик корхонаси ишга туширилади

17:35 18 Март 2026 Жамият
210 0

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент раислигида ўтаётган аҳоли чорвани уйда боқиб, баҳор-ёз фаслида далага олиб чиқишга ўргангани, лекин чорвани ўтлатадиган жой камайиб кетаётгани қайд этилди.

Шу боис, вилоятнинг 4 та туманида жами 43 минг гектарда жамоат яйловлари ташкил этилади ва маҳаллаларга 30 йилга бепул ижарага берилади. Яйловларда қудуқ қазиб, сув чиқариш, уруғ экиш ва деградациядан чиқариш харажатларига 50 миллиард сўм ажратиш топширилди.

Шунингдек, чорва наслчилиги учун лаборатория ускунаси ва наслли қорамол сотиб олишга 10 йилга 12 фоизли кредит берилади.

Самарқанд азал-азалдан паррандачилик бўйича етакчи ҳудудлардан ҳисобланади. Энди парранда генетикаси мактабини яратиш бўйича ишларни жадаллаштириш кераклиги таъкидланди.

Бу борада Булунғур туманида 50 миллион долларлик гўшт йўналишидаги наслчилик корхонаси ишга туширилади. Қўшработда 20 миллион долларлик тухум йўналишидаги наслчилик корхонасининг фаолияти йўлга қўйилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер