Булоқбошида янги газ кони очилди
Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида яна бир янги газ кони очилди. “Чақар“ номи бибан аталувчи бу коннинг 1 кунлик дебити 300 минг кубометрга тенг бўлиб, у 1710 метр чуқурликдан олинмоқда.
Март ойидан буён олиб борилган бурғилаш ишлари натижасида аниқланган ушбу конда тез кунларда газ конденсатини ўрганиш, таркибий қисмларнинг параметрларини аниқлаш ишлари олиб борилади. Қолаверса, яна иккита қудуқда бурғилаш ишлари бошланиш арафасида.
Саминжон ҲУСАНОВ, “Халқ сўзи”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг