Бухорода яна бир оилавий поликлиника замонавий қиёфа касб этди

16:26 28 Декабрь 2022 Жамият
870 0

Фото: Халқ сўзи

Янги йил нафаси уфуриб турган шу кунларда Бухоро вилоятида аҳолига байрам туҳфаси сифатида бир қатор инфратузилма объектлари фойдаланишга топширилмоқда. Қадимий ва навқирон шаҳарнинг Абдуллойи Сифатмуний маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 5- оилавий поликлиника биносининг реконструкция қилиниб, аҳолига хизмат кўрсата бошлагани фикримиз тасдиғидир.

— Оилавий поликлиниканинг аввалги биноси ёғочдан тикланган бўлиб, маънан эскирган эди, — дейди маҳалла фаолларидан бири Қурция Жўраева. — Бу шифокорларга ҳам, беморларга ҳам ноқулайликлар келтириб чиқараётганди. Ниҳоят, бу ҳол барҳам топди. Тиббий масканнинг кўзни қувонтирадиган замонавий биноси қад ростлади. Бу поликлиника ён-атрофда истиқомат қилувчи 40 минг нафардан зиёд аҳолига тиббий хизмат кўрсатади.

Айтиш жоизки, мазкур лойиҳа «Обод маҳалла» Давлат дастури доирасида амалга оширилди. Шу мақсад йўлида 2,5 миллиард сўм маблағ сарфланди. Беморларни қабул қилиш, ташхис қўйиш, зарур муолажалар олиб бориш учун барча қулайликлар яратилди. Энди бу ердаги тиббиёт ходимлари ўз вазифаларини сидқидилдан адо этишса, кифоя.

Истам ИБРОҲИМОВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер