Бухорода "Волга"га ўрнатилган газ баллони портлаб, ҳайдовчи ва йўловчи ҳалок бўлди
ИИВ ЙҲХББ Матбуот хизматининг хабар беришича, жорий йилнинг 11 октябрь куни Бухоро вилояти Когон тумани ҳудудидаги йўлда ҳаракатланаётган "Волга"га ўрнатилган газ баллони портлаб кетган.
Ҳодиса оқибатида, машина ичида бўлган 51 ёшли йўловчи ва 31 ёшли ҳайдовчи вафот этган. Қайд этилишича, фожиага газ баллонининг носозлиги сабаб бўлган. Ҳозирда воқеа юзасидан вилоят ИИБ суриштирув ишлари олиб бормоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг