Бухорода ўз уйида фоҳишахона очган аёл ушланди
Бухорода ўз уйида фоҳишахона очган аёл ушланди. Бу ҳақда «Bugun.uz» Ички ишлар бошқармаси ахборот хизматига таяниб хабар берди.
Фоҳишахона эгаси Бухоро вилояти Пешку туманида ўтказилган «Орият» тадбири давомида аниқланган. Хабарга кўра, 1982 йилда туғилган А.И. исмли аёл осон пул топиш мақсадида уйида қўшмачилик учун шароит яратган. Аёл туман ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор профилактик тадбир давомида ушланган.
Ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан А.И. исмли аёлга нисбатан Жиноят кодексининг 131-моддаси (қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг