Бухорода 13 ёшли мактаб ўқувчиси амакиваччасидан ҳомиладор бўлди

12:48 15 Декабрь 2021 Жамият
2542 0

Бухоро вилоятининг Жондор туманида 13 ёшли мактаб ўқувчиси 20 ёшли амакиваччасидан ҳомиладор бўлиб, фарзанд кўрди. Бу ҳақда «Daryo» хабар берди.

Маълумотларга кўра, 2008 йилда туғилган қиз Бухоро шаҳрида яшовчи қариндоши билан ишқий муносабатда бўлган. Қайд этилишича, у қизнинг соддалигидан фойдаланган.

Собиқ директор еттинчи синф ўқувчисининг ғалати хатти-ҳаракатини пайқаган ва қизнинг ота-онасини мактабга чақирган, шундан сўнг ҳамма вазиятдан хабар топган. Оила эса намунали, қўни-қўшнилар орасида обрўли оилалардан бири. Афсуски, ҳатто унинг ота-онаси ҳам қизининг ҳомиладорлиги ҳақида билмаган, дейилади хабарда.

Ўз навбатида, жорий йилнинг 13 декабрь куни қиз туғгани маълум бўлди.

20 ёшли амакиваччага нисбатан 128-модда 2-қисми (Ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқада бўлиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер