Бухорода 1,2 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилди
Бухоро шаҳридаги кўп қаватли турар жой биносида 1,2 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда «Ўзенергоинспекция» ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ҳолат «Ўзенергоинспекция» Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси ва вилоят прокуратураси ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирида аниқланган. Унга кўра, Бухоро шаҳрида фуқаро М.А.га қарашли бўлган кўп қаватли турар жой биносидаги лифт қурилмалари тармоққа ўзбошимчалик билан уланиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.
Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра электр таъминоти корхонасига 1 млрд 277 млн сўмлик зарар етказгани маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг